1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман...

15:56 / 24.04.2016 3702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман. Касалим камқонлик. Ёш бўлишимга қарамасдан, рўза тутсам, мадорим қолмай, бошим оғриб, қийналиб қоламан.

Эрим ҳар йили рўза тутадилар, беш вақт намоз ўқийдилар. Улар: «Сен тутмагин, дийнда мажбурлаш йўқ», деб айтадилар.

Олдинги йили эримдан беркитиб қийналиб 15 кун тутдим. Бир кишига: «Эрим рухсат бермадилар», десам, «Эрингиз рухсат бермасалар, тутманг», дедилар.

Минг истиҳола билан рўза тутмадим. Эрим мен туфайли гуноҳкор бўлиб қолишларини ҳам истамайман. Шу тўғрида роса қийналаман. Рўза тутганларга ҳавасим келади.

Саволим шуки, рўзани оралатиб тутса бўладими? Заифларга қандай қулайликлар бор? Шуни батафсил тушунтириб берсангиз.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, аёл кишининг нафл рўза тутишигагина эрнинг рухсати керак. Фарз рўзада эрнинг рухсатига қаралмайди.

Бемор ва мусофирларнинг рухсатлари Қуръони Карим оятларида зикр қилинган.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:

«Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, бас, унинг рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, (ўша тутилмаган кунлар) саноғини бошқа кунлардан (тутади). Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди» (185-оят), деган.

Тузалишидан умид қилинган бемор киши Рамазон кунлари рўза тутмай, кейин тутмаган кунлари саноғича қазо рўза тутишига асосий далил мана шу ояти каримадир.

Шунинг учун, бемор киши, агар рўза тутса, беморлиги зиёда бўлиб кетадиган ёки тузалиши ортга суриладиган бўлса, Рамазон ойида бемалол рўза тутмай юриши мумкин. Аллоҳ таоло беморлик туфайли унга рухсат берган.

Сиз ҳолатингизга қаранг. Оила аъзоларингиз ҳам рўза тутишингизга ёрдам берсинлар, яъни, қулай шароит яратиб беришга ҳаракъат қилсинлар. Соғлигингиз кўтармайдиган ҳолатда узрли бўласиз.

Аллоҳ шифо берсин, тузалиб рўзаларни бемалол тутишингизга мушарраф қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБиласизми, айрим вақтларда тасбеҳ ўгираётганда сони адашиб кетса, масалан 33 тами ёки 32 та ўқиганини билмай қолса, қайта ўгириш керакми Кейин кўпроқ айтиб давоми...

5659 19:40 / 09.12.2017
Устоз, мўмин киши ҳасад нималигини билади, лекин шундай холлар бўладики мўмин мўминга ўзи истмаган ҳолда ҳасад қилади экан. Бу бўлиши мумкинми Шундай ҳолларда давоми...

3288 15:01 / 26.04.2016
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маккаи Мукарраманинг вақти биза истиқомат қилаётган жойдан 1соат кейин экан, рўзани Маккаи Мукарраманинг тақвимга 1соат давоми...

4379 03:52 / 13.06.2017
СаволҲазрат Аллоҳга беадад шукр кийим савдоси билан шуғулланаман ҳар ҳафта тошкентга товарга борамиз андижондан 7соатда етиб борамиз бу орада 2 ёки 3 маҳал давоми...

5743 01:29 / 19.04.2017
Аудиолар

231953 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150440 14:35 / 11.08.2021