1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нега аср намозидан олдин суннат ўқилмайди?

15:54 / 24.04.2016 5897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Намоз китобларида «Аср намози тўрт ракъат фарздан иборат» деб ёзилган. Лекин Ҳанафий мазҳабида тўрт ракъат суннат ҳам ўқилар экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмас экан дейишди. Шу хусусда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Инсоф билан, тўғри эътироф қилиб айтишимиз керакки, ҳозирги кунда бизда тарқалган намоз китоблари жуда мухтасар, намоз учун энг зарур бўлган нарсаларнигина тилга олган китоблар ҳисобланади. Шунинг учун, бу китоблардаги маълумотни намоз тўғрисидаги тўла маълумот деб қабул қилмаслик керак, балки зарурий-биринчи навбатда керак бўлган маълумотлар деб қабул қилиш керак. Иккинчидан, бу саволнинг келиб чиқишига бизда Исломнинг тартибли низомий таълим-тарбияси йўқлигидан ҳосил бўлган вазият сабаб бўлган. Исломни билган кишилар учун бу саволлар бироз кулгили бўлиши мумкин ёки кичкина болаларнинг саволига ўхшаши мумкин. Лекин, бизнинг шароитимиз мана шу нарсани тақозо қилиб қолган. Чунки ҳар ким имкони етганича, ўзи топганича, қўлига тушиб қолган қандайдир китобданми, рўпарасидан чиқиб қолган қандайдир намозхонданми намоз ўрганишга, уни ўзининг ҳаётига тадбиқ қилишга ўтиб қолган. Шунинг учун бунга ўхшаган саволлар кўп бўлади.

Энди саволнинг асосий моҳиятига қайтадиган бўлсак, «Аср намозининг тўрт ракъат фарздан бошқа тўрт ракъат суннати ҳам бор экан. Бу тўғрида маълумот Ҳанафий мазҳабида бор экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмайди экан» деган савол. Дарҳақийқат, барча китобларимизда Аср намози тўрт ракъат фарздан иборат дейилади, суннат тўғрисида сўзлар деярли йўқ, баъзи бир жойлардагина бор. Асрнинг суннати тўғрисида шуни айтишимиз мумкинки, бу суннат машҳур суннат эмас, таъкидланган суннат эмас, балки бу ҳақдаги ривоят Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг битта ҳадисларида келган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўзлари мана шу тўрт ракъат суннатни-асрнинг суннатини доимий равишда ўқиб юрганларини биров кўрган ҳам эмас, ривоят ҳам қилган эмас. Шунинг учун уламоларимиз бу суннатни «маҳбуб нарса-мандуб нарса» деб атайдилар, намозни баён қилиш вақтидаги таъкидланган суннатлар қаторига қўшган эмаслар. Бошқа намозларнинг, масалан, Бомдоднинг икки ракъат суннати, Пешиннинг фарздан олдинги тўрт ракаат, фарздан кейинги икки ракъат суннати, Шомнинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати, шунингдек, Хуфтонники ҳам, булар-»суннати муаккада» дейилади. Уларни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам доимо ўқиб юрганлар ва сизу биз умматларига ўқишни тавсия қилганлар. Асрдан аввал ўқиладиган тўрт ракъат суннатнинг эса, ҳалиги айтганимиздек, бунчалик таъкиди йўқ. Шунинг учун буни уламолариимз «мандуб намоз-маҳбуб намоз» дейишган. Хоҳлаган кимса ўқиса, яхши бўлади, ўқимаганларга ҳеч қандай маломат йўқ, ҳеч қандай нуқсонга йўл қўймаган бўладилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБилишимча, шом намозининг суннатида .Каафирун, ва .Ихлос, сураларини ўқиш суннат экан. Шу тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфТўғри.

5166 08:05 / 27.01.2018
САВОЛ Маргарин, шоколад ва бошқа баъзи бир озиқовқат маҳсулотларининг ёрлиқ қогозида унинг таркибида Е322 моддаси борлиги ёзилади. Баъзиларнинг айтишига давоми...

26800 20:47 / 28.04.2016
Ассалому алайкум Мен кўп қўшиқ эшитаман. Қўшиқ эшитсам рўзам очилиб кетмайдими Қўшиқ эшитса бўлади, рўза очилмайди, лекин савоби камаяди деган гап эшитдим шу гап давоми...

4395 08:53 / 03.10.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади,, деганлар. Бу давоми...

3436 21:18 / 24.04.2016
Видеолар

1033 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216744 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135902 14:35 / 11.08.2021