1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзанднинг сиҳати исмига боғлиқми?

15:49 / 11.04.2016 3922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандимизга Иброҳим деган исм қўйган эдик. Лекин у негадир чақалоқлигиданоқ кўп касал бўлар, баъзида ҳушидан кетиб, ўзини йўқотиб қўяр эди. Бу ҳол беш йил давом этди. Танишлардан бири: «Иброҳим деб, яъни пайғамбарнинг исмини қўйиш мумкин эмас, бола кўтара олмайди. Шунинг учун исмини ўзгартириш керак», деди. Унинг сўзига кириб болага Сайфуллоҳ деган исм қўйганимиздан кейин ҳаммаси яхши бўлди. Бу боғлиқлик қанчалик ҳақиқатга яқин?

ЖАВОБ: Диний китобларимизда, ҳадисларда, фарзанд тарбиясига оид асарларда мусулмонларда болаларга пайғамбарларнинг исмини қўйиб бўлмайди, деган гап йўқ, аксинча қўйиш керак деган кўрсатмалар бор. 

Маҳалла-куй, қавм-қариндош, эл-юрт орасида Иброҳим, Исмоил, Довуд, Муҳаммад, Яъқуб каби исмлар ниҳоятда кўп. Мўмин-мусулмонлар болаларига мана шундай исмларни қўйишни фахр деб биладилар. Бу исмлар ҳадисларда келган ни-ҳоятда яхши исмлардир. Воқеъликнинг ўзи шуни кўрсатиб турибди. 

Агар саволда келганидай ҳар бир ўғил болага пайғамбарнинг исми қўйилса касал бўлиб, ҳушидан кетиб қоладиган бўлса, халқ ичида бу исмлар оммалашмаган, ҳатто мутлақо қўйилмайдиган бўларди. Демак, миллионлаб Иброҳимдан биттаси шу хатда айтилаётган ҳолатга тушиб қолса, бу барча Иброҳим исмлилар шундай бўлади, дегани эмас. Мана шу нарсани яхши англаб олиш керак. 

Энг муҳими, пайғамбарларнинг номини болаларга қўйиш гўзал иш экани, хайр-барака экани ҳадисларда, китобларда келган. Мана шу нарсани ўзимизга дас-тур қилиб олишимиз керак. 

Ёш бола бўлсин, катта одам бўлсин, дард, касал Аллоҳдан бўлади. Кимга, қачон, қандай касални беришни Аллоҳ таолони Ўзи билади. Бу инсоннинг исмига, турган жойига ёки бошқа нарсасига ҳеч қачон боғлиқ бўлмаган нарса. Бу хатдаги каби исмни ўзгартиргандан кейин боланинг яхши бўлиб қолиши тасодиф бўлиши мумкин ёки исмни ўзгартириш билан бирга яна даволаш чораларини кўрган бўлишлари мумкин ёки Аллоҳ таолони иродаси шунга кетган бўлиши мумкин, қолаверса, бу фитна ҳам бўлиши мумкин. «Фитна» дегани, яъни синов, бир нарсани нотўғри эътиқод билан қилса, ўшани тадбиқ этса, одам адашиши мумкин, бундан Аллоҳ Ўзи сақласин. 

Энг муҳими, динимизга зид бўлган нарсага эътиқод қилиб қўймайлик, нотўғри тушунчаларни ўзимизга диний ақида қилиб кўтариб олмайлик. ҳақиқатини билайлик. Аллоҳ таоло фарзандингиз Иброҳимга комил шифо берсин! (Аллоҳ билувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

5433 20:05 / 26.04.2016
Ҳар бир бандада нафс бор. Уни бўйсундириш учун никоҳланиш, уйланиш керак. Лекин бунга имкони, шароити бўлмаса, банда нафсдан, яъни, зинодан қандай тийиладиЖАВОБ давоми...

4277 14:20 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Биз мусулмонлар яхудийларнинг хам, насронийларнинг хам муқаддас китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтирамиз, лекин улар Пайғамбаримизни давоми...

40111 08:23 / 02.01.2019
Агар тажвид қоидаларини билса, устозсиз қуръонни ўқиш мумкинмиҚандай қилиб тажвид қоидаларини билиб олди, гап шу ерда. Тажвид қоидаларини устоздан ўрганилади, давоми...

4331 20:55 / 27.04.2016