1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ёлғонни тингласа бўладими?

15:49 / 24.04.2016 3373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадисда келишича, инсонларни кулдириш учун ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Лекин қизиқчилар ҳаётда бўлган воқеалар билан бирга ёлғондан тўқилган латифалар билан ҳам одамларни кулдиришади-ку, шундай ҳолатларда мусулмон одам тингламаслиги керакми? Ваҳоланки тингловчи айтилаётган гапларнинг рост ёки ёлғонлигини билмайди.

ЖАВОБ: Ҳазил-мутойиба пайтида ёлғон нарсаларни қўшмаслик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одатлари бўлган. У зоти бобаракот ҳам баъзи пайтларда шунақа ҳазил-мутойиба қилганлар. Лекин буларнинг ҳаммаси рост ва ҳақиқат бўлган. Агар биринчи бор эшитган кишига тушунмовчилик бўлиб туюлса ҳам, лекин аслини суриштириб келганда ҳақиқат экани маълум бўлади. 

Мисол учун бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Менга бир улов – минадиган нарса беринг», деб сўраганида, у зот: «Хўп бўлади, сени туянинг боласига миндирамиз», деганлар. Ҳалиги одам: «Қандай қилиб кичкинагина тевачага минишим мумкин», деб ҳайрон бўлиб қолганида, у зот кулиб: «Ҳамма туя ҳам туянинг боласи бўлади-да», деганлар. 

Яна бир кампир келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ҳам жаннатга кираманми?» деганида, «Жаннатга кексалар кирмайди», деганлар. Шунда ҳалиги аёл йиғлашни бошлаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб: «Яъни, жаннатга кирилганда қари ҳолатда бўлинмайди», деганлар. 

Шунга ўхшаш у кишининг ҳазил-мутойибаларида фақат ҳақиқат бўлган. Энди қизиқчиларнинг гапига келадиган бўлсак, ёлғон ва кишиларга озор етказадиган даражада беодоблик маъноларидаги нарсалар бўлса, бундан эҳтиёт бўлиш керак. Аммо юқоридагига ўхшаш латиф сўзлар, кишилар заковатини бироз қўзғайдиган ҳолатлар бўлса, мумкин. Лекин ёлғон аралашган, кишиларга азият етказадиган  ҳазиллардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволЯна калта иштон ҳақида ўқиб бир савол бермоқчиман. Ҳаммага маълумки, намоз учун шимни қайиришлик макруҳ. Агар, у шимини ҳар доим қайириб юрувчи бўлса, намоз давоми...

5309 10:00 / 10.08.2017
6савол .Ер сайёраси шарсимонми ёки яссими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

3136 18:47 / 06.01.2023
Ассалому алайкум Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми Яъни ундан шифо кутади, давоми...

5044 06:10 / 11.09.2018
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилинганда саловат айтиш кераклигини биламиз. Бошқа одамни ҳам исми давоми...

7859 09:55 / 28.03.2018