1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исмнинг холга дахли борми?

15:41 / 24.04.2016 4562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимиздаги бир анъанани биламизки, агар фарзанд хол билан туғилса ёки туғилгач, бир оз вақтдан сўнг хол ёки нор пайдо бўлса, фарзанднинг исмини ўзгартиришади. Асл исми унутилиб, Холида, Анора деб чақирилади. Савол шундай: исмни ўзгартириш юздаги холни йўқотадими?

ЖАВОБ: Албатта бу – одамларнинг шахсий тушунчаси, шариат аҳкомлари ёки таълимотларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бир исм қўйилган фарзандга хол туша бошласаю уни Холида деб исмланса, хол йўқолиб кетиши тўғрисида ҳеч қандай ҳадис, таълимот, гап-сўз динимизда йўқ. Хол чиқиши ёки шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатлар инсоннинг жисмидаги ўзгаришларга, хусусиятларга боғлиқ бўлади, буларнинг исмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қандоқ исм қўйилса, ўша исм яхши бир ҳолатда давом этавериши мумкин. Юқоридагидай Анора, Нормурод деган исмларни одамлар ўзларича ўйлаб қўйишган, бунинг диний таълимотларга ҳеч қанақа алоқаси йўқ, бундай эътиқодларга бормаслик керак. Балки ўша бола туғилганида қўйилган исм яхши исломий бўлса мутлақо ўзгартирмай, кўнгилсиз ҳолатлар юз берганида тиббий муолажалар билан тузатиш имкони бўлса, шунинг ҳаракатини қилиш керак ва доимий равишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўша ноқулай ҳолатни кетказишни сўраш керак. Номни ўзгартириш билан бир нарса бўлиб қолиши динимиз таълимотларида йўқ (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Калима келтирган мусулмон одам бу дунёда гуноҳлар қилиб ўтса масалан, кўпчилик зино, ичкиликбозлик ва кичик гуноҳлар қилиб ўтишади, аммо давоми...

4510 21:09 / 24.04.2016
СаволБизда дўстларнинг тўйига 2 кило мол гўшти нархида пул йигиш одати бор. Гўшт нархи ўзгарганда ихтилоф чиқиши мумкин. Бунинг ҳукми қандай.ЖавобШайх Муҳаммад давоми...

5152 15:26 / 14.04.2017
Ассалому алайкум Ижтимоий тармоқда қори акани кепкада юрганини кўрдим. Кепка кийиш жоизми.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати Ва алайкум ассалом Кофирларни диний кийими давоми...

25705 08:57 / 11.10.2019
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда сажда ояти келган сура ўқилса, сажда қай тартибда амалга ошириладиБу гап бошланғич китобларда ҳам бор. Ушбу давоми...

9494 20:45 / 24.04.2016