1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиз боққан жаннатий бўладими?

15:46 / 24.05.2016 4675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарам Ҳазрат! Аёлим билан уч қизни тарбияламоқдамиз. Яратган Эгам уларни солиҳалардан қилсин, омин! Аёлим ва мен  шу фарзандларга шукрона келтириш билан бирга Аллоҳга дуолар қилиб ўғил фарзанд ҳам тиламоқдамиз. Яратган Эгамдан бизнинг ҳаққимизга дуо қилишингизни сўраймиз, илтимос!

ЖАВОБ:  Аввало сиз билан келинимизга совға тариқасида бир ҳадиси шарифни шарҳи билан тақдим этишга ижозат бергайсиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларга одоб берса, меҳрли бўлса ва кафолатини олган бўлса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули! Агар иккита бўлса ҳамми?» дейишди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Қавмдан баъзиси «Битта» дейилганда, «Битта бўлса ҳам» дердилар», деб билди». Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Битта бўлса ҳам вожиб бўлади» деб жавоб берганлари ҳақидаги ривоятлар ҳам бор.

Биттами, иккитами ёки учтами, ундан кўпми – қиз болани тарбиялаб вояга етказиш билан бандага жаннатга кириш вожиб бўлиб қолиши жуда улуғ гап. Бу қиз бола тарбиясига динимиз қанчалар катта эътибор берганини яна бир бор таъкидлайди. Албатта, қиз болани боқиб-тарбиялаш жуда нозик ва машаққатли меҳнат эканини ҳамма яхши билади. Аммо бу меҳнатнинг савоби ва мукофоти ҳам ўзига яраша юқори даражада эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз. Ушбу ҳадисда сонидан қатъи назар қиз болаларга одоб берган, меҳрли бўлган ва кафолатига олган кишига жаннат вожиб бўлиши баён этилган (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз биламизки, Қуръони Карим биз учун дастурул амалдир. Қуръон тафсилотлари эса пайғамбаримиз ҳадисларда акс этади. Муҳаммад САВ ҳадисларига эса ҳасан, саҳиҳ, давоми...

3473 20:56 / 27.04.2016
СаволШайх ҳазратлари. Рўзадор одам бошидан игна муолажасини олса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

3852 09:05 / 24.10.2017
Фарзанд туғилгач отаона унга замонавийrdquo исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач, унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва давоми...

5336 15:41 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Мен пешин намозининг фарзида жамоа бўлиб ўқилганда имом жуда тез ўқигани сабабли биринчи ракатнинг зам сурасини ўқий олмадим ва рукуга давоми...

5401 14:47 / 13.03.2018
Аудиолар

231955 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150441 14:35 / 11.08.2021