1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исмни ўзгартирса бўладими?

15:41 / 24.04.2016 5330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзанд туғилгач ота-она унга “замонавий” исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач, унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар борми? Боланинг исмини ўзгартираётганда янгидан қулоғига азон айтиш ва ақиқа қилиш ҳақида нима дейсизлар? Шаҳзод исмини Муҳибиллога ўзгартирмоқчи эдик, шу исмнинг маъносини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Албатта ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларидан бири ўша фарзандга чиройли, яхши исломий исм қўйишдир. Бу ота-оналарнинг ниҳоятда масъулият билан қиладиган ишларидан бири ҳисобланади. Шаҳзод исмини бошқа мусулмонча исмга алмаштиришга келсак, бунинг алоҳида бир маросими йўқ. Балки бундай исмни ўрнига бошқа бир исломий исм ихтиёр қилинади-да, ўша билан атаб, олдингисини эсдан чиқариш, унутишга уринилади, шу билан иш битади. Қандайдир алоҳида бир маросим ёки қандайдир алоҳида амалларни қилиш борасида махсус кўрсатмалар йўқ. Фақат яхши бир исмни ихтиёр қилиб, ноисломий исмни айтмай қўйиш, янгисини айтишга ўргатиш йўлга қўйилса бўлди. Энди Шаҳзод исмини Муҳиббиллоҳга ўзгартириш яхши бўлибди. «Муҳиббиллоҳ» дегани, «Аллоҳга муҳиб», «Аллоҳга муҳаббат қилувчи шахс» деган маънони англатади, бу албатта яхши исм.  Аллоҳга муҳаббат маъносини англатувчи исмни қўйиш гўзал амал ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. давоми...

3965 20:15 / 27.04.2016
Баъзи исмлар худонинг исмига тўғри келиб қолади. Масалан Азиз. Бундай исмларни қўйиш мумкинмиБу саволда ҳам ана шундай жоҳиллик бор, билимсизлик бор, давоми...

9281 21:27 / 27.04.2016
СаволМен мактаб укувчилигимда мактаб учун йигиладиган пулларни 23 бор йигганман ва ушанда урнига куйиб куяман деб мухтож бўлганимда олганман ҳозир эсласам давоми...

4466 22:05 / 19.05.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен эгизак фарзандларимга, жуфти ҳалолимга, ўзимга ҳам .Фотиҳа,, .Оятул курси,, .Ихлос, сураси, .Муаввизатайни, давоми...

5142 08:10 / 16.01.2018