1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Поклик

20:51 / 24.04.2016 3972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим: хотин билан бирга бўлиш мумкин бўлмаган вақтларда эркак аёлини хоҳлаб қолганида эркак кишидан суюқлик келади. Бу суюқлик теккан кийим билан намоз ўқиса бўладими, йўқми? Бу суюқлик рўзани очадими, йўқми? Олдиндан каттакон раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


Одатда шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқлик «Маний» дир. У рўзани очади. Намоз ўқиб бўлмайди.

Эркак кишининг манийи қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийи суюқ ва сарғиш бўлади.

Эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий қўзғалишдан сўнг чиқадиган оқ суюқлик «Мазий» дейилади. «Мазий» эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда ажраладиган оқ суюқликдир.

Аҳёнда бавл кетидан чиқадиган қуюқ оқ суюқлик «Вадий» дейилади.

Мазий ёки вадийнинг чиқиши таҳоратни бузади, лекин ғуслни вожиб қилмайди, рўзани ҳам очмайди.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни ўйлаш, бевосита қучоқлашиш, яқинлик қилиш ва шунга ўхшаш нарслар сабабли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши тушунилади.

Агар маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.

Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, уни маний деган гумонга келса, ғусл вожиб бўлади.

Уламоларимиз манийдан ғусл қилиш вожиб бўлишига қуйидаги ривоятни далил қиладилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сермазий одам эдим. Қизларининг истиҳоласи сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюргандим, у сўради. У зот:

«Закарини ювади ва таҳорат қилади», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аллоҳдан фарзанд сўраш учун менга дуолар берсангизлар.quotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Марямrdquo сурасида Закариё давоми...

35931 10:32 / 11.12.2018
СаволШайх ҳазратлари Сизнинг қаламингизга мансуб Кифоя3 китобининг 366бет 10бандида Бегона қизларга салом бериш макруҳдир деб ёзилган екан. Саволим шундан давоми...

5217 08:25 / 19.12.2017
СаволАссалому алайкум ҳурматли Устоз, таровеҳ намозида иқтидо қилувчи имом қироат қилаётган вақтда такрорлаб турса боaposладими ёки Қурaposон қироат қилинаётганда давоми...

4599 05:05 / 19.05.2018
Қизларнинг оталари, акалари ва маҳрамлари билан кўришишлари қандай бўлади Турмушга чиққанларидан кейинчиquotКўришишquot деганда қўл олиб сўрашиш маъноси бўлса, давоми...

3696 15:47 / 26.04.2016
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021