1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Буюк хулқ соҳибидаги гўзал ўрнаклар

19:02 / 28.04.2017 6225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, гўзал хулқ Ислом динининг моҳиятларидан бири ҳисобланади. Уламолар хулқни шундай таърифлаганлар: “Мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган нафсдаги сифат хулқ деб аталади”. Яъни, хулқ яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, унинг яхши ёки ёмонлиги ташқи аломатлари орқали билиниб туради. Хулқ нафсга ўрнашиши жиҳатидан икки турга бўлинади:


1.    Холқий яъни, туғма хулқ;

2.    Касбий яъни, кейинчалик ўзлаштириб олинадиган хулқ.

Шунга кўра яхши хулқни ўзлаштиришга уриниш ва ёмон хулқли бўлишдан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади.

 Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари шундай мадҳ этилган: 

Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз! .      

Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар: 

1.    Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;

2.     Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;

3.    Кечиримли бўлиш;

4.    Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;

5.    Кўп кулишдан сақланиш;

6.    Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;

7.    Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;

8.    Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;

9.    Оз таом билан кифояланиш;

10.     Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;

11.     Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;

12.     Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;

13.     Ширин сўзли бўлиш;

14.     Фақат рост гапни гапириш;

15.     Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм шафқатли бўлиш;

16.     Бахиллик қилмаслик;

17.     Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;

18.     Жамоат намозига кечикмаслик;

19.     Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда "аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм" дейиш;

20.     Кўп гапиришдан тийилиш;

21.     Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;

22.     Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;

23.     Доимо мисвок ишлатиб юриш;

24.     Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;

25.     Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;

26.     Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш; 

27.     Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;

28.     Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;

29.     Саломни кўпайтириш;

30.     Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш, ва ҳакозолар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин. 

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, У зотнинг элчиси бўлган буюк хулқ соҳибига салавот ва саломлар бўлсин!


Абдулқодир Абдур Раҳим



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад Маҳмуд Ҳазиний. Нодирхон Ҳасан, quotФанquot нашриёти.Абу Исо Термизий. Саҳиҳ Термизий, quotҒафур Ғуломquot нариёти, 1993 йил.Абу Мансур Мотуридий. Х.Исломий, quotҒафур давоми...

15617 14:17 / 15.03.2017
Ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб р.а. Шомга келганларида унинг олдига қора кийим кийган ёшлари улуғ қария роҳиб келади. Умар р.а. уни кўриб йиғлайди. Шунда Умар давоми...

3808 15:35 / 22.04.2017
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга хотини Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни давоми...

3144 15:24 / 27.03.2017
Агар отинг яъни, уловинг билан фахрланаётган бўлсанг, билгинки, гўзаллик ва чирой сенда эмас, балки отингдадир. Агар кийиминг билан фахрланаётган бўлсанг, у чирой давоми...

2888 14:41 / 27.03.2017