1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (19-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

34‑Матн:

Сўнгра маъсур дуолар ила дуо қилардилар.

34‑Матннинг далиллари:

۱-عن عائشة زوج النبي صلى الله عليه و سلم أخبرته  : أن رسول الله صلى الله عليه و سلم كان يدعو في الصلاة ( اللهم إني أعوذ بك من عذاب القبر وأعوذ بك من فتنة المسيح الدجال وأعوذ بك من فتنة المحيا وفتنة الممات اللهم إني أعوذ بك من المأثم والمغرم

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: “Аллоҳумма иннии ауузу бика мин азаабил қобри ва ауузу бика мин фитнатил масииҳид дажжаал ва ауузу бика мин фитнатил маҳя ва фитнатил мамаат, Аллооҳумма иннии ауузу бика минал маъсами вал мағром”, дея дуо қилар эдилар”. Бухорий ривояти 1/115.

۲-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ، فَذَكَرَهُ بِبَعْضِ مَعْنَاهُ وَفِى آخِرِهِ :« ثُمَّ لْيَتَخَيَّرْ أَحَدُكُمْ مِنَ الدُّعَاءِ أَعْجَبَهُ إِلَيْهِ فَيَدْعُو بِهِ ». رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

2. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиснинг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сўнгра дуодан ўзига ёққанини танлаб, ўша дуони қилсин”. Бухорий ривояти 1/115.

Бу ўриндаги дуолардан мурод ҳадисларда ёки Қуръон оятларида келган ёҳуд шуларга ўхшаган дуолардир.

۳-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ كُنْتُ أُصَلِّي وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ مَعَهُ فَلَمَّا جَلَسْتُ بَدَأْتُ بِالثَّنَاءِ عَلَى اللَّهِ ثُمَّ الصَّلَاةِ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ دَعَوْتُ لِنَفْسِي فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَلْ تُعْطَهْ سَلْ تُعْطَهْ

3. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар бирга эдилар. Ўтиргач Аллоҳ таолога сано айтиш (яъни ташаҳҳуд) билан бошладим. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот, сўнгра ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўра, сўраганинг берилади, сўра, сўраганинг берилади”,  дедилар”. Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган. “Тайсирул вусул” 55‑саҳифа.

۶-قَالَ عَبْدُ اللَّهِ : يَتَشَهَّدُ الرَّجُلُ ثُمَّ يُصَلِّى عَلَى النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- ثُمَّ يَدْعُو لِنَفْسِهِ.

4. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳу айтади: “Киши ташаҳҳудни ўқийди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Сўнгра ўзи учун дуо қилади”. Ҳоким кучли санад билан ривоят қилган. “Фатҳул Борий” 11/140.

35‑Матн:

Қуръони Карим лафзларига ўхшаш лафзлар билан дуо қилардилар.

35‑Матннинг далиллари:

Қуръони каримда келган “Роббанаа аатинаа фид дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан нар, Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳабланаа милладунка роҳматан иннака антал Ваҳҳааб”, каби дуоларни қилиш мумкин. Булардан дуо қасд қилинганда уларни оят дейилмайди ва уларни ҳайз‑нифосли ҳамда жанобатли кишилар ҳам дуо мақсадида ўқишлари мумкин.

36‑Матн:

Одамларнинг каломларига ўхшаш калом билан дуо қилмас эдилар.

 36‑Матннинг далиллари:

۱-مُعَاوِيَةُ بْنُ الْحَكَمِ السُّلَمِيُّ في حديث طويل ثم قال النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم إن هذه الصلاة لا يصلح فيها شيء من كلام الناس إنما هو التسبيح و التكبير و قراءة القرآن

1. Муовия ибн Ҳакам Сулламий розияллоҳу анҳу ривоят қилган узун ҳадисда жумладан шундай дейди: “Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта бу намозда  инсон сўзидан бирор нарса бўлиши дуруст эмас. Албатта бу тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидир”, дедилар.  Муслим ривояти. 1/202.

Демак намоздаги дуолар тасбиҳ, такбир ва қироат қабилида бўлиши лозим. Ҳадиснинг далолатига кўра намозда: “Аллоҳим, мени кийинтир, Аллоҳим мен Фалончи аёлга уйланай”  кабиинсон сўзи билан дуо қилиш жоиз бўлмайди.

Эътироз:

Имом Термизийдан бошқа беш муҳаддис ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўнгра дуодан ўзига ёққанини танлаб, ўша дуони қилсин”, дедилар. Бухорий ривояти 1/115. Бу ҳадисга кўра киши намозда ўзи хоҳлаган дунё ва охиратга тегишли дуоларни қилиши мумкин.

Бу эътирозга қуйидаги жавобни берамиз:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Албатта бу намозда  инсон сўзидан бирор нарса бўлиши дуруст эмас”,  дедилар. Бу ҳадис эътироздаги ҳадисга қарши келиб қолди. Имом Бухорийнинг ҳадиси мубоҳликка далолат қилмоқда, Имом Муслимнинг ҳадиси эса инсон сўзи билан дуо қилишни ман этмоқда. Мубоҳ қилувчи ва ман этувчи ҳадис бир‑бирига рўбарў келиб қолса, усулга кўра ман қилувчи олдинга сурилади. Демак бу мавзуда Имом Муслим ривоят қилган ҳадис амал учун эҳтиётлироқдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Пешиндан олдинги, бир салом билан бўлган тўрт ракъат намозга осмон эшиклари давоми...

4114 05:00 / 04.01.2017
Зафар Аҳмад алУсмонийнинг quotЭъло ассунанquot асаридан٦٦٩. quot quot. . 1 Абу Ҳозимдан, у Саҳл ибн Саъддан разийаллоҳу анҳу ривоят қилади, у Одамлар давоми...

7611 05:00 / 09.01.2017
Йигитлардан бири айтади .Ёшлигимда .Намоз ўқи, деган гапни ёмон кўрар эдим. Отам ишдан қайтадиган вақтларини қандайдир ёқимсиз ва кайфиятимни туширадиган вақт деб давоми...

1678 16:00 / 09.11.2022
23МатнҚачон хотиржам ҳолда ўтириб, аъзолари таскин топгач такбир айтиб иккинчи бор сажда қилардилар. Қачан саждадан фориғ бўлсалар икки оёқларида турардилар, давоми...

3601 05:00 / 09.01.2017