1446 йил 22 жумадис сони | 2024 йил 24 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Ислом ва мусулмонлар рус адабиётида

17:25 / 19.04.2017 5496 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пушкин, Лермонтов, Тютчев, Достоевский, Толстой – бу буюк рус шоир ва ёзувчиларининг номлари бутун дунёга машҳур. Уларнинг асарлари жаҳон мумтоз адабиёти фондининг олтин мероси бўлиб ҳисобланади. Бироқ кўпқилик улар ўз ижодида Ислом динига катта эътибор берганликларини билмаса керак.

Рус адабиётида “Исломий руҳ”ни кўп учратиш мумкин. Масалан, Пушкин буюк “Қуръонга тақлид”ини ёзди, Лермонтов кўп шеърлари ислом руҳи билан суғорилган, Фет араб чўллари манзаралари билан яшаган, Полонский Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар айтган, Гумилев Ислом мамлакатларини муҳаббат билан куйлаган...

Иван Алексеевич Бунин “исломий” шеъриятда энг сермаҳсул ижод қилган шоир сифатида рус адабиётидан ўрин олган. Қуръоннинг рус тилидаги таржимаси у учун энг керакли ва доимий ўқийдиган китобларидан бўлган. Аниқланишича, у ўзининг йўл чемоданида доим Қуръон китобини олиб юрган (1901 йилда А.Николаев томонидан таржима қилинган).

Бунин жуда кўп саёҳат қилган ва айниқса уни исломий давлатлар ўзига чорлаган. У Ислом ва исломий ҳаётни ҳар томонлама кузатди.

Унинг “Сир” шеърида “Алиф. Лом. Мим.” Оятларини эпиграф қилиб олган.

У ҳаётининг сўнггига қадар Исломга чуқур эҳтиромда бўлган ва Расул алайҳиссалом умматларига самимий, дўстона муносабатни сақлаб қолган.

Буниннинг қуйидаги сатрлари диққатга сазовор: 

“Қуръон амрларига амал қилмаганга

Лаънатлар бўлсин...” 

“Исо – руҳуллоҳ, алайҳиссалом аллоҳу акбар...” – рус алифбоси – кирилл ҳарфларида ёзган эди Хожа Юсуф Хуросоний. Бу қандай мўъжиза? – буни кўрган ва эшитган рус православи ва араб мусулмони ҳам ҳайрон қолди. Бу сўзларнинг муаллифининг асл исми – Афанасий Тверитянин, Никитиннинг ўғли бўлганлигини билгач, янаям ҳайратда қолишди.

Афанасий Никитинниг “Уч денгиз оша” китобида татар давлати пойтахти Қозондан бошлаб Волга дарёси, Олтин Ўрда ва Астраханьдан Эронгача, Ўрмузд шаҳридан – Форс кўрфази орқали денгиздан Маскатга, ундан Чаул ва сўнг Жунар ҳамда Бидар шаҳарларигача саёҳати акс этган. Айнан шу саёҳати давомида у ўзининг “Ислом”га оид фикрларини ёзиб қолдирган.

Вақт ўтиши билан рус шоир ва файласуфлари тез-тез шарқ сюжетларига мурожаат қила бошлашди, асарлари рус тилига таржима қилинди, шарқона динлар – биринчи навбатда Ислом ҳақида фикр юритиб, ўрганила бошланди.

Ўз навбатида А.Ротчевнинг Пушкиннинг “Қуръонга тақлид”ига “ўхшатма”си пайдо бўлди. Унинг асари “Коинот ва инсон”нинг Яратувчи томонидан яратилиши; “Хайрли сўз” (Қуръон)нинг Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлиши; тақдир ва “Ҳақ Кун”га ишонч; Аллоҳнинг ҳар нарсага қодирлигига бағишланади.

Пушкиннинг дўсти А.Ф.Вельтман Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт йўлига оид “Муҳаммад” шеърини эълон қилган.

Лермонтов пушкинча “Кавказ асири” билан эрта Ислом оламига кириб келди. Уни болалигиданоқ унга Шарқни кўрсатган Кавказни юксак эҳтиром билан тилга олади:

“Мен бу ерда худди Европада француз тили муҳим бўлган каби аҳамиятга эга бўлган татар тилини ўргана бошладим. Мен осиёликлардан кўп нарса ўргандим ва осиёча дунёқараш сирларини, биз учун жуда сирли бўлган қизиқарли нарсаларни билишни истар эдим. Менга ишонинг, Шарқда янги кашфиётларнинг очувчиси...”

“Ислом-Бек” шарқона қўшиғи Лермонтовнинг дастлабки ижодларидан. У 1832 йилда ёзилган. Исмоил бошқа динни қабул қилади. Бироқ рус таълимоти билан ҳисоблашмасдан, яна ортга қайтади. Унинг акаси Росламбек хурсандчилик ила укасини қабул қилади: 

“Аллоҳ ва Муҳаммад буюк –

Исмоил қайтди мана...” 

Лермонтовни “Шарқ самоси” уни Ислом билан яқинлаштирган бўлса, Пушкинни – аждоди Иброҳим (Ганнибал) ёки бутун “Самовий Қуръон” гўзаллиги Исломга ошно қилди. Ф.М.Достоевский Пушкинни Қуръон руҳига сингиб кетгани ҳақида гапириб, уни Ислом дини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан яратилган эмас, балки дунё дини деб тан олган биринчи шоир деган фикрларни ҳам билдирган.

“Муҳаммад: унинг ҳаёти ва диний таълимоти” китоби муаллифи В.Соловьёв Пушкиннинг Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатидан ҳайратга тушиб, шундай фикрларни билдирган: “Ҳаммага ҳам Пушкин, Лермонтов, Тютчевга ўхшаб Қуръонни тинглаш насиб этавермайди... Гоголь университет талабаларига адолатли бошқарувчи “Ал-Маъмун”, Қуръоннинг илоҳий сўзлари ҳақида маъруза қилган”.

Екатерина ҳукмронлиги даврида Қуръон рус тилига таржима қилинган. Шундан сўнг рус шоир ва ёзувчиларининг Ислом ва Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни мақтаб ёзган асарлари кўпайди.

Рус ижодкорлари орасида Л.Н.Толстойни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. У Қуръон ва арабларни жуда юқори баҳолаган. Унинг 1895-1910 йилги кундалигида Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп бор тилга олинади. Замонавий рус ижодкорларидан Игнатий Крачовский мингдан ортиқ араб ўрта асрларига оид қўлёзмалар муаллифидир. У “Қуръон”нинг таржимаси, Ибн ал Муътазза ва Абдул Аъло ал Маарий, Амин ар Райҳоний илмий ишларини, Тоҳа Ҳусайнийнинг “Кунлари”ни рус шинавандаларига тақдим этди.


Гўзал Муҳиддинова



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Боязид туш кўрди. Тушида у яҳудийларнинг ибодатхонасида, уларнинг кийимини кийиб олган ҳолатда эди. Аввалида у тушига этибор бермади, сўнгра яна шундай давоми...

13659 16:35 / 19.04.2017
Ислом дини илм олишга тарғиб этади. Мусулмон олимларининг Европаликлардан олдин фан, илм соҳасида эришган ютуқларини Европа ҳамжамиятининг ўзи ҳам тасдиқлади. давоми...

2956 17:11 / 19.04.2017
Кимёвий моддалар ичида сув ўзига хослиги бўйича махлуқлар ичидаги инсонларга ўхшайди. Махлуқлар кўп, лекин инсон ўзига хос. Кимёвий моддаларнинг сони кўп, лекин давоми...

5182 16:24 / 19.04.2017
Мен ҳозирда умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослариrdquo туркумидаги фанлардан ўқувчиларга таълим бериб келяпман. Қуйида тақдим этаётган давоми...

6689 17:16 / 19.04.2017