1446 йил 22 жумадис сони | 2024 йил 24 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Кўз ёши (танловга)

17:27 / 19.04.2017 5923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўз ёши ожизлик нишонасидир,

Ожизлик эса чин бандалик эрур.

Рабби қаршисида кўз ёши тўкиш,

Кибр ҳам ғурурдан халос бўлишдир.


Қўрқув, тафаккурдан кўз ёши келса,

Инсонга маънавий юксаклик берар.

Тўғрими ҳар ер-у замон йиғласа,

Йиғига риё, нафс аралашса гар?


Пайғамбар кўз ёши сабаблари не,

Саҳобалар нега йиғлашган экан?

Расул умматлари ўрганиб буни,

Кўз ёш ҳикматини англайлик бу дам.

Қуръони Каримда кўз ёши ҳақида


Муқаддас Қуръонда эслатилар бот,

Кўз ёш тўкиш билан боғлиқ оятлар.

“Тавба”, “Исро”ларда қилинган хитоб,

Кўз ёш эвазига ажр, мукофотлар.


Ҳадиси шарифда кўз ёши ҳақида


Доримий “Сунан”да шундай демишлар:

Пайғамбар шундай деб хитоб қилдилар:

Гар сиз мен билганим билганингизда,

Оз кулар ҳамда кўп қиғлар эдинглар.


Бошқа мавжудотлар ҳам йиғлайди


Кўз ёши фақатгина инсонга хосмас,

Бошқа мавжудот ҳам йиғлайди албат.

Жинлар, ҳам жонли ва жонсизлар аро,

Хурмо оғочидир бизга зўр ибрат.


Жаноб Расулимиз илк паллаларда

Хурмо оғочига суяниб туриб.

Асҳобга маъруза қилган маҳалда,

Оғоч бу ҳолатдан кетар севиниб.


Асҳоблар Расулга минбар ясашди,

Маъвиза онида энди у ёлғиз.

Хурмо оғочи ҳам секин йиғлади,

Расул куз ёш тукди бесасу-у унсиз.


Йиғининг сабаблари


Киши ўн сабабга кўра йиғлайди,

Севинчдан, қайғудан, келган раҳматдан,

Қўрқувдан, оғриқдан, меҳрдан жўшиб,

Ёлғондан, зулмдан, мунофиқликдан.


Айримлар йиғиси шунгадир уйғун,

Охири деб эмас, дунёга йиғлар.

Жамоани ўзга эргаштириш-чун,

Таъмали, гуноҳли кўз ёшин тўкар.


Хулоса қилинса, йиғи икки хил,

Мақталгани ҳамда қайтарилгани.

Одамлар кўзи-чун йиғлаган ботил,

Қабул бўлмас сира бу йиғлагани.


Дунё учун йиғлаш


Мўминлар аслида моддият учун,

Дунёвий иш учун ёш тўкмасинлар.

Борлик ва йўқликни берувчи Аллоҳ,

Ўлик орқасидан йиғламасинлар.


Чиройли ва мақталган кўз ёши


Китоб ва Суннатга уйғун кўз ёши,

Улуғлар тилида мақталган ғоят.

Пайғамбарлар ёши, асҳоблар ёши,

Биз умматлар учун эрур зўр ибрат.


Аллоҳдан қўрқув


Насаий “Сунан”да ёзади шундай:

Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган.

Соғилган сутлар ўз жойига қайтмай,

Дўзах оташига зинҳор кирмагай.


Қуръони Каримни ўқиётиб йиғлаш


Жаноб Расулимиз марҳамат қилди:

Бу Қуръон нузули қайғу-ла бўлди.

Қуръон тиловатида йиғлаган инсон,

Эрта қиёматда бўлгайдир шодон.


Дин учун йиғлаш


Дин ҳақдор аҳллар қўлида бўлса,

Асло йиғламанглар, шукр қилинглар.

Лекин дин ноаҳллар қўлига ўтса,

Дин учун йиғланглар, йиғланглар.


ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР


Умматларига шафқатларидан йиғлашлари


“Иброҳим”, “Моида” сўзларин ўқиб,

Расул қўл кўтариб, йиғлай бошлади.

“Аллоҳим! Умматим, умматим...” дея,

Асҳоблар қалбини тиғлай бошлади.


Аллоҳ амр қилди Руҳул Қуддусга

Жаброил, Муҳаммад ёнига боргил.

Раббингга бу кўз ёш сабаби аён,

Сен ундан бу ҳолат сабабин сўргил.


Расул изҳор этди бу ҳол боисин,

Келажак умматим ҳолига лолман.

Шафқат тилаб оққан нурли кўз ёшин,

Аллоҳ қабул қилди дея “Мен борман!”


Аҳли суффа билан йиғлашлари


Қуръон оятлари нозил бўлганда,

Асҳоби суффанинг кўзи ёшланди.

Жуда кўп ва узоқ йиғлашганидан,

Ҳатто ёноқлари кўз ёш-ла тўлди.


Уларнинг йиғисин эшитган Расул,

Беун, қалб ичидан бошлади йиғлай.

Деди: Ким Аллоҳдан қўрқиб йиғласа,

Жаҳаннамга эмас, Жаннатга киргай.


Донишманд ҳикматлари


Авлиёлардан бири Зоҳид Донишманд

Ўн икки йилдан буён Ориф шаҳрида

Денгиз соҳилида ҳар тонг интизор

Тақдир кемасини кутарди ташна

Шаҳар қалъасининг ташқарисида 

Тепалик томонга боқдию ногоҳ

Яқинлашиб келар туманлар аро

Денгиз мавжларида сузарди кема

Шу лаҳза қалб эшиклари очилиб катта

Қувонч қуши денгизда чарх уриб учди

Зоҳид Зот Донишманд кўзларин юмиб

Сукут сақлаб қалбан ибодат қилди

Амо тепаликдан тушмасдан туриб

Вужудини маъюслик чулғади бирдан

Бу оламдан қандай қилиб оҳиста кетай – 

Узун кун-тунларм кечган шаҳардан

Шаҳар кўчаларида руҳим зарраси,

Ғуборлар тўкилган, соғинчларим ҳам.

Бугун мен эгнимдан либосим эмас,

Тирик вужудимни тарк этаяпман.

Бу ерларга фақат ўйларим эмас,

Ташна қалбимни ҳам ташлаб кетяпман.

Э воҳ, аммо энди кечиксам бўлмас,

Борлиқ Денгиз мени ўзига чрлар.

Мен бугун сафарга чиқишим керак,

Бу ерларда қолиш руҳимга кишан.

Мен ердан бор – йўғимни олиб кетишни

Истасам ҳам, бунинг иложи йўқдир.

Товуш кетаётганида қанот берган тил

Ва лабларни бирга олиб кетолмас.

Бургут ҳам уясин тарк этганида

Ўзи парвоз этар, фарзанд-ла учмас.


*** 


Кема соҳил сари йўл олиб борар

Атрф дала, токзр, бир тўп одамлар

Улар унинг исмини тилига оилб,

Ҳазрат кемасини келганин айтар


У ўзига савол берди:


Айрилиқ кун ҳосил йиғилармикин,

Умрим шми чиндан тонг бўлармикин?

Эгат орасида меҳнаткаш деҳқон,

Дастгоҳ атрофида кулоллар нолон

Қалбим дарахтмиди, меваси бисёр

Шоҳларидан териб улашсам Сизга

Тилакларим қайнар булоқмидики,

Уларни косаларга тўлдириб борсам.

Созмидим Яратган созларим чертса,

Наймидим нафас-ла садо чиқарсам.

Сукунат изладим, ундами бойлик,

Одамларга журъат билан ҳадялар қилсам.

Умрим шаъмдонини кўтарсам агар

Одамларга зиё таратармикан?

Илҳий олв – ла аланга либ 

Кўнгил зулматларин даф қилармикан?

Йўлма – йўл ўзига шуларни айтиб,

Борарди хаёлда айларди баён.

Лек кўнгли сирлар-у асрорга тўлиқ,

Бу фақат Аллоҳнинг Ўзига аён.


*** 


У шаҳарга қадам қўйиши билан

Халқ хурсанд, салом – ла қаршилаб уни

Шаҳар оқсоқоли олдинга чиқиб,

Дер: Ҳазрат ташлама, тарк этма бизни.

Сен тийра номимиз кундай нур қилдинг,

Ёшлигингда бизга орзу улашдинг.

Бизга бегонамас, фарзандимизсан,

Кўзимиз соғинчга мубтало этма.

Руҳоний эркак ва аёллар сўзлар:

Тўлқинлар бизларни ҳеч айирмасин.

Руҳинг – ла йўл топди адашган диллар,

Орамизда чоғинг хотир бўлмасин.

Биз сени севардик, севгимиз ниҳон,

Мана энди меҳр тилларга кўчди.

Доим шундай эди, меҳр – муҳаббат

Айрилиқ чоғида фошдир, билинди.


*** 


Бошқалар ҳам келди, яқинлашдилар,

У жавоб бермади, бошини эгди.

Яқинда турганлар шкор кўрдилар,

Кўксига шашқатор ёшлари томди.


Халқ билан йўл олди катта майдонга,

Масжид яқинидан чиқди бир аёл.

Исми Меҳр эди, ҳам кароматгўй,

Авлиёга мурожаатда берди у савол:


Чексизликка интилиб кеманг изладинг,

Кутган онинг келди, турибсан йўлда.

Умринг кечган заминни тарк этаяпсан,

Энди меҳр, зоримиз сақллмас ерда.

Кетар чоғинг бизга ҳикматлар сўзла,

Уларни авлодларга қолдиражакмиз...


Авлиё жавоб берди:


Орифобод аҳли шу он, шу дамда,

Савлларга жавоб бермасам бўлмас...


*** 


Ишқ нима?


Шунда Меҳр биринчи бошлади савол:

Бизга ишқ нелигин тушунтирақол.

Авлиё бош кўтариб халққа қаради,

Ҳамма жим, тиниқ ун-ла сўзлай бошлади:

Гарчи унинг йўли тиканли, қийин,

Агар ишқ етакласа, унга эргашинг.

Гар ишқ қанотини сизга тегирса,

Бол пари тилса ҳам йўлидан боринг.


Изғирин боғларни вайрон қилгандай

Кўнгил ҳавасларни вайрон қилса ҳам

Унга ишонинг...


Зеро, ишқ сизларни подшоҳ қилгуси

Фақат у сизларни халос қилгуси,

У ўстиргувчи...


*** 


Ишқ сизни атрофига йиғиб ногаҳон,

Буғдой ўрими каби ғарамлар осон.

Елпиб днингизни тозалайди ҳам,

Тегирмонда майдалаб янчар бегумон.

Юмшоқ хамир ҳолини олгунингизча,

Аямай қоради беминнат ошпаз.

Сўнг муқаддас оловда тутиб бирма-бир

Табаррук нон каби пиширар ...


*** 


Ишқ сизни шу кўйга солади мудом,

Бу билим ҳаётнинг мағзидир асли.


*** 


Ишқ фақат ўзини ҳадя этади,

Ва олса ҳам фақат ўзидан олар.

У ҳеч кимни қул қилмас ва қул бўлмайди

Ишқ фақат ўзи билан қаноатланар,

Ишқ тўрини ўзим тўқийман дея

Хаёл қилма, кутгин узоқ, сабр – ла

Сени шу тўрларга муносиб билса,

Ўзи ўраб олар, солибон йўлга.


***

Аммо эй сен одам, кимнидир севиб,

Орзу-ҳавасларга берилган онинг.

Асло ёддам олма, доим тут ёдда,

Мудом такрорлаб юр сен мазкурларни:


Кечалар куйловчи жилғага ўхшаб,

Заминга сингиб ҳам йўқолишни.

Севгига етиш учун жароҳатланиб,

Чин дилдан қувонч-ла маҳв этилишни.

Ҳар тонг сурур билан уйғониб Унга,

Бир кун бергани-чун шукр айтишни.

Чин дилдан маъшуқни дуолар қилиб,

Мадҳу сано айтиб ором олишни.


Никоҳ нима?


Ким билан никоҳда бўлсангиз агар,

Биргаликда боқий ҳаёт қургайсиз.

Ажал қанотлари келган пайтда ҳам,

Айрилмай, ҳамиша бирга бўлгайсиз.

Аммо яқинликда ҳаддан ошмангиз,

Малаклар орада шамолдай ўтар.

Бир-бирингиз севинг,аммо севгингиз,

Кишан бўлмасин ҳеч,ҳур бўлсин руҳлар.

Бирга ўйнанг,кулинг,бирга завқланинг,

Лек соз тори каби бир дона бўлинг.


Болалар ҳақида


Болали бир аёл сўради савол,

Болалар ҳақида гапиринг бир оз.


Болаларингиз ҳам сизники эмас,

Улар умр, ҳаётнинг ўғил,қизлари.

Уларни дунёга сиз келтирасиз,

Аммо улар сиз учун дунёга келмас.

Болангиз сизлардан меҳрингиз олар,

Аммо кўнглингиз ва фикрингиз эмас.

Сиз уларга ўхшашга урининг майли,

Уларни ўзингизга ўхшатманг зинҳор.

Чунки улар орқага қайтмайди энди,

Бугунги кунда ҳам тўхтамас бир он.


Меҳнат


Сиз меҳнат қилганда замин-тупроқнинг,

Эзгу умидлари ушалиб бу дам.

Меҳнат-ла қадрига етиб ҳаётнинг,

Лаҳзани қувонч-ла кўрасиз баҳам.

Ҳаёт ишқи билан меҳнатда бўлиш,

Ҳаққа севгингиз каби сир-у асрорли.

Пешона теридан тўкилиш, тўлиш,

Иморат қургандек меҳнат залворли.

Сизга ҳаёт зулмат деб уқтиришган,

Яшашдан чарчаган одамлар гапи.

Аммо бу нотўғри, сиз мени тингланг,

Меҳнат ҳақда яна шуларни дейман:

Чиндан зулмат ҳаёт – меҳнат бўлмаса,

Ҳаракат кўр-кўрона билим бўлмаса,

Билим ҳам бекор бўлар бўлмаса меҳнат,

Меҳнат ҳам бесамардир – ихлос бўлмаса.


Гўзал Муҳиддинова


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимёвий моддалар ичида сув ўзига хослиги бўйича махлуқлар ичидаги инсонларга ўхшайди. Махлуқлар кўп, лекин инсон ўзига хос. Кимёвий моддаларнинг сони кўп, лекин давоми...

5182 16:24 / 19.04.2017
Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидирrdquo.ҲадисданБисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймУлуғ марҳамат ва мағфират соҳиби бўлган, Ўзидан бошқа гуноҳларни мағфират давоми...

2846 17:07 / 19.04.2017
Умр тақсим қилувчи Аллоҳ..Ўлим бизга ўздан яқинроқ.Минг кутганинг келмай қолар гоҳ,Ўлим бевақт келмайди бироқ.Насиб қилмас баъзан йиғганинг,Дунёни деб ҳеч урмагин давоми...

4407 17:14 / 19.04.2017
Мен ҳозирда умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослариrdquo туркумидаги фанлардан ўқувчиларга таълим бериб келяпман. Қуйида тақдим этаётган давоми...

6689 17:16 / 19.04.2017