1446 йил 23 жумадис сони | 2024 йил 25 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Таълим тизимида ўқитувчи шахси...

17:26 / 19.04.2017 6285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таълим, тарбия масаласи ҳамма замонда долзарб бўлиб келган. Ўтмишда  ҳам кишилар таълим олишган, таълим беришган. Бугун ҳам ўқув юртлари, билим масканлари фаолияти жамиятнинг диққат марказида. Ўйлайманки, келажакда ҳам таълимга бўлган эътибор кучайса, кучаядики, асло камаймайди.

Хўш, келинг энди ушбу соҳа вакиллари, унинг иштирокчи – субъектлари билан танишиб чиқамиз.

Таълимда энг аввало “таълим олувчи”ни тилга олиш тўғрироқ бўлса керак. Агар таълимга эҳтиёж бўлмаса, унинг кераги ҳам бўлмайди. шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, таълим олувчи бор экан – таълим ҳам бўлади.

Иккинчи навбатда албатта “таълим берувчи” шахсини айтиш жоиз. Чунки бевосита улар таълимнинг таълим мазмуни билан таништирувчи, таълим олувчиларга таълимни англатувчиси бўлиб ҳисобланишади.

Таълимда иштирок этувчи ва ўз навбатида муҳим себъектлардан бири бу – оила, ота-онадир.

Энди, сизга маълумки, ҳар қандай иш, ҳар қандай лойиҳа маълум режа, қонун-қоида асосида амалга ошади. Унинг бошқарувчиси бўларни белгилаб бериб, боришини назорат қилади. Таълимда ҳам бундай вазифани ўз бажарувчиси бор. Таълим тизимини ташкил этиб, ислоҳ қилиб, унда иштирокчилар ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб, бу ишнинг боришини назорат қилувчи субъект бу – Давлатдир. Давлат дейилганда Республика Президенти, Олий вакиллик органларидан бошлаб то директор ва унинг ўринбосарларигача бўлган бошқарув тизими тушунилиши лозим. Чунки улар бу соҳада Давлат номидан иш кўришади.

Мана, таълим соҳасининг айрим субъекталир билан танишиб чиқдик. Ушбу рўйхатга шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ, жамоат бирлашмалари ва бошқаларни ҳам киритишимиз мумкин. Улар ҳам ўз ваколат доирасидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимида ўз ўрнига эга.

Таълим самарадорлигини оширишда ким қандай вазифани бажариши лозим? Бу ўринда ҳар бир субъектнинг ўз вазифалари бор. Уларнинг ҳар бири ўз ишига маъсулият билан ёндашса, таълим самарадорлигига эришилади.

Келинг, бу вазиятни умумтаълим мактаб мисолида кўриб чиқамиз. 

Мактаб – бола маълум ёшга етгач, уни ўз бағрига олиб, унга таълим, тарбия берадиган маскан. Ҳозирда Ўзбекистонда 9 йиллик умумий таълим йўлга қўйилган. Яъни ўқувчилар умрининг тўққиз йилини шу даргоҳда ўтказади. Мактаб келишидан мақсад шунчаки бир ҳужжатни олиш эмас, балки келажак пойдеворини қуришда асқотадиган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишдир. Шундай экан, мактаб дарвозасига илм талабида келган ҳар бир ёш авлодни муносиб равишда вояга етказиш бугунги куннинг энг долзарб масаласидир. Шу нуқтаи назардан таълимни самарали ташкил этиш ҳар бир таълим иштирокчисидан маъсулият талаб этади. Мактаб раҳбари муассаса, унинг техник таъминоти, ўқувчилар хавфсизлиги учун жавобгар бўлса, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари эса педагог ходимларнинг иш ҳужжатлари, дарс жараёни тартибини назорат қилади. Маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари мактабнинг маънавий муҳитидан хабардор бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хулқ-одоби, муомала маданияти, ўзини тутиши, тарбияси борасида қайғуради. Мактаб педагоглари эса ўқувчиларга ўз мутахассислиги бўйича таълим беришади. Ўқувчиларнинг биргина вазифаси бор – таълим олиш, мустаҳкам билим эгаллаш.

Юқорида вазифаларни тизимли ҳолда кўриб чиқдик. Агар диққат билан назар ташласак, ўқитувчи – мураббийларга алоҳида маъсулият юклатилган. Чунки, таълимдан мақсад – баркамол, соғлом авлодни тарбиялаш. Бу соҳада тарбияланувчи билан энг кўп мулоқотда бўладиган шахс бу – ўқитувчидир. Шундан келиб чиққан ҳолда бугунги мақоламизда Ўқитувчи шахсига алоҳида тўхталамиз.

Ўқитувчи – қадимдан турли давлатларда нафақат оддий аҳоли, балки давлат раҳбарлари томонидан ҳурматланиб, ардоқланиб келган касб эгалари. Уларни турлича аташ мумкин: ўқитувчи, мураббий, устоз, муаллим ва бошқалар. Уларнинг барчасида бир маъно англашилади: Зиёли! Ҳақиқатдан ҳам, ўқитувчилар зиё тарқатувчилардир. Мактабга илк қадам қўйган болани қўлидан тутиб, ўзида бор билимни бериш баробарида унга дунёни таништиради. Болани оппоқ варақ деб фараз қилсак, устоз унда турли тасвирларни тасвирлайдиган рассом мисолидир. 

Мактаб тизимида таълим 2 босқичда амалга оширилади: бошланғич таълим ва юқори таълим. Бошланғич таълим 1-4 синфларни ўз ичига олиб, бу давр ўқитувчилардан айниқса ўз ишига эътиборли бўлишни, маъсулият билан ёндашишни талаб этади. Чунки “Ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш кабидир” деган мақол замирида боланинг ёшлигидан қандай билим олса, қандай ҳаракат қилса, келажакда ҳам шундай давом этиши ётади. Шундай экан, биринчи навбатда бошланғич синфда мустаҳкам билим берилиши лозим.

Ўқувчи 4 – синфни тугатгач, юқори таълимга қадам қўяди. Бу босқич  5-9 синфлардан иборат. Бунда энди ўқувчиларнинг ўзлаштириши лозим бўлган фанлари секин-аста кўпайиб, мураккаблашиб бораверади. Шунингдек, таълимнинг бу босқичида ҳар бир фандан мутахассис ўқитувчилар дарсга жалб этилади.

Юқорида мактаб таълимига умумий назар ташладик. Ўқувчиларнинг мактабга муносабати, илм олишга интилиши Ўқитувчиларнинг қандай дарс беришига боғлиқ. Шу ўринда ўзим фаолият юритаётган мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказган сўров натижалари билан таништирсам.

Сўровда 8-9 синфдан жами 120 ўқувчи иштирок этди. Сўровномада 3 та савол берилди:

1.    Ўқитувчиларнинг қайси ҳаракатлари ёқмайди?

2.    Ўқитувчилар дарсни қандай ташкил этишларини хоҳлайсиз?

3.    Дарснинг самарадорлигини ошириш учун таклиф ва мулоҳазаларингиз.


Ўқувчилар бу саволларга ошкора жавоб ёзишди. Уларнинг жавобларидан айримларини келтириб ўтаман:

“1. Ўқувчиларни менсимаслиги, писанд қилмаслиги; ўта қаттиққўллиги; ўқувчиларни бир кўзда кўрмаслиги; 

2. Ўқитувчилар дарсларни талабчанлик билан ўтишларини истайман, айримлар суст, синфни бошқара олмайди; очиқ чеҳрада бўлишларини; 1 та бола билан шуғулланибгина қолмай, ҳамма болалар бир хилда дарсда қатнашиши; 

3. Ўқувчилар дарсларни қолдирмаслиги, уй вазифаларини вақтида бажариши; ўқитувчилар дасрда хафа бўлиб кирмаслиги, чунки улар хафа бўлиб дарс ўтса, бу бизга ҳам таъсир қилади; синф билан келишилган ҳолда ташкил этиш; дарсларни чин кўнгилдан ўтишларини истайман.”

Сўровда қатнашган ўқувчиларнинг 65-70 % мана шу мазмунда жавоб қилишган. Хулоса ўзингиздан. 

Ўқитувчига баҳо бермоқчи бўлганлар унинг ҳужжатию, кийими, олимпиадаларда эгаллаган ўринларию, сертификатларини ҳисоблаши шарт эмас. Ўқувчилар – ўқитувчининг энг холис, энг адолатли ҳакамлари. Улар билан икки-уч оғиз суҳбатлашсангиз, ҳар қандай ўқитувчи ҳақида етарли маълумотга эга бўласиз. 

Юқоридаги сўров натижалари ҳамда шахсан ўзимнинг кузатувларим асосида ЎҚИТУВЧИлар қуйидагиларга риоя этишлари лозим деб ўйлайман:

-    болаларни севиши;

-    ўз соҳасини етарлича эгаллаган бўлиши (тўлиқ дея олмаймиз, чунки илмнинг сарҳади йўқ, у чексиздир);

-    муомала маданиятига эга бўлиши;

-    шахсий ҳаёт ва касбий фаолиятни аралаштириб юбормаслиги;

-    ўз ишига маъсулият билан ёндашиши;

-    бошқалар(турли комиссия ва текширувчилар) учун эмас, балки Ўзбекистон келажагининг тақдири ўзини қўлида эканлигини англаган ҳолда фақат ва фақат Баркамол авлодни тарбиялаш учун меҳнат қилиши;

-    ўқувчи ва ўқитувчи масофасини сақлаши;


Азиз устоз! Меҳрибон муаллим! Қадрли ўқитувчи-мураббий! Ўзбекистон келажаги бизнинг қўлимизда! Биз бугун қандай таълим берсак, эртага бизнинг қўлимизда таълим олган ёш авлод шундай ҳаёт кечиради. Унинг мактаб ҳаётида ўрганганлари бутун ҳаёти давомида асос-негиз бўлиб ҳисобланади. Шахслардан оилалар, оилалардан жамиятлар, жамиятлардан эса давлат ташкил топади. Бугунги етук шахс эртага юксак ахлоқли оилани қуради. Бундай оилалар жамланиб одил фуқаролик жамиятини ташкил этади. Юксак маънавиятли шахслардан иборат Одил фуқаролик жамияти эса давлатнинг таянчидир. Шундай экан, келинг, бизга юклатилган шарафли вазифани дилдан ҳис этайлик, маъсулият билан бажарайлик. Биз яшаб турган жамиятнинг ҳақиқий ватанпарвар, маданиятли, маънавиятли аъзоларини тарбиялайлик. Ишончни оқлайлик, азизлар!


Гўзал Муҳиддинова



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пушкин, Лермонтов, Тютчев, Достоевский, Толстой ndash бу буюк рус шоир ва ёзувчиларининг номлари бутун дунёга машҳур. Уларнинг асарлари жаҳон мумтоз адабиёти давоми...

5498 17:25 / 19.04.2017
Исломда йўл ва транспортлардан фойдаланиш меъёрлариМундарижаКиришI. БОБ. Йўл ва йўл ҳаракатига доир ҳукм ва одоблар1. 1. Йўл ҳаракати қоидалари тарихига бир давоми...

5343 17:22 / 19.04.2017
Ислом дини илм олишга тарғиб этади. Мусулмон олимларининг Европаликлардан олдин фан, илм соҳасида эришган ютуқларини Европа ҳамжамиятининг ўзи ҳам тасдиқлади. давоми...

2957 17:11 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАлҳамду лиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала росулиҳи Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъийн.МУҚАДДИМАМуқаддас ислом давоми...

6008 17:23 / 19.04.2017