1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

Бир оят тафсири - 5

01:14 / 18.04.2017 4773 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

 وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ وَمَا يَعْقِلُهَا إِلَّا الْعَالِمُونَ 

“Ушбу мисолларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар” (Анкабут, 43).

Ким Аллоҳ таолодан бир масални, насиҳатни эшитиб, кейин уни англамаса, у ҳақида ақлини ишга солмаса, у олим эмас. Шунинг учун чивинни кичик санаб, у зарбулмасал қилиб келтиришга арзимайди, деган даъво билан Аллоҳ таолонинг “Аллоҳ чивин, балки ундан ҳам “юқори” нарсалар ҳақида зарбулмасал айтишдан уялмайди” ояти (Бақара, 26)га эътироз билдирувчи кимсалар олим ҳисобланмайдилар.

Биз уларга айтамизки, сизлар ақлли эмассизлар, бу зарбулмасалнинг нозик жиҳатларини билмайсизлар.

Сизлар “Эй, инсонлар! (Сизларга) зарбулмасал қилинди. Бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингизнинг барчаси бирлашганда ҳам, бир пашшани ярата олмаслар” оятини ўқинглар! Ушбу оятнинг давоми бўлган “Агар  пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар...”ни ўқинглар!

Яратиш масаласини қўйиб тур! Ҳаётимизда кўп содир бўладиган нарсага эътиборингни қарат! Агар бир пашша таомингга тушса ва ўша таомдан озгина олса, еса, ичса, сен, ҳар қанча куч-қувватли бўлсанг ҳам, ўша олган нарсасини ундан қайтариб олишга кучинг етадими?!

Демак, пашша сизлар гумон қилганингиздек, кичик, арзимас нарса эмас экан! Балки, ундан-да кичикроқ бўлган микроб, бактериялар ва бошқа инсон кўзи билан бевосита кўролмайдиган нарсалар ҳам Аллоҳнинг яратган нарсалари бўлиб, уларда Унинг қудратига далолат қиладиган кўплаб сирлар бордир.

Юқоридаги оятни яна кўриб чиқсак: “Аллоҳ чивин, балки ундан ҳам “юқори” нарсалар ҳақида зарбулмасал айтишдан уялмайди” (Бақара, 26).

Яъни, ундан ҳам кичик нарсалар ҳақида зарбулмасал айтишдан уялмайди.

Чивин ҳақида ўйлаб кўришинг мумкин. Унинг ҳажми пашшанинг ҳажмидан кичикроқ. Чивинда ғилоф ичидан чиқариб, қонни сўрадиган нозик хартум (тумшуқ, игна) борлигига нима дейсан?! Сен баданингдан ўша миқдордаги қонни қийинчилик билан, оғриқ билан олиб турган бир пайтда чивин бу ишни осонлик билан бажараётганига нима дейсан?!

Кўзинг билан бевосита кўролмайдиган микроб бирор жисмга кириб, уни касалланишига сабаб бўлишига нима дейсан?! Бу касаллик ўша кимсани ўлимга олиб бориши ҳам мумкин.

Демак, сенинг наздингда арзимас, ҳақир, кичик бўлиб кўринган бу махлуқотларда ибратлар ва Аллоҳнинг борлигига, бирлигига, қудратига далолат қиладиган белгилар, аломатлар бор экан. Лекин бу ибратларни, аломатларни фақатгина олимлар англай оладилар.

Бу махлуқотлардаги белгилар ва сирларни кўпинча Аллоҳга иймон келтирмаганлар кашф қилмоқдалар. Уларнинг орасида бу кашфиётлардан кейин ақлини ишлатиб, иймон келтирганлари ҳам бор. Мазкур кашфиётдан кейин Аллоҳга дарҳол иймон келтириши керак бўлгани ҳолда, ақлини ишлатмай, иймон келтирмай, ўзининг куфрида санғиб юрганлар ҳам бор.

Асарда шундай гап келган: “Ҳақиқий олим – уни яратган Зотни ва нима учун яратганини биладиган кишидир”.

 

 Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг тафсиридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Режа1. Сукун2. Алиф ва ҳамзаТаянч сўз ва атамаларТаянч сўз ва атамаларСукунҚалқалаАлифҲамзаСукунУндош товушдан сўнг унли айтилиши ёзувда унинг ҳарфи усти ёки давоми...

19833 20:07 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл жаннат ҳақида мўминларга хушхабар берингrdquo Аҳзоб, 47.Биз дуода Ё Аллоҳ, давоми...

2794 01:13 / 18.04.2017
1. Лatildeм, вatildeв ва фatilde ҳарфлари2. Лatildeм ундоши3. Вatildeв ундоши4. Фatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларЛatildeмалифТил олд ёниТанглай олдиИкки лабПастки лабнинг давоми...

5671 20:12 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Эй, иймон келтирганлар Сабр ва намоз билан Мендан ёрдам сўрангиз Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадирrdquo деб марҳамат қилган. давоми...

3638 01:10 / 18.04.2017