1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

Бир оят тафсири - 4

01:13 / 18.04.2017 2794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ بِأَنَّ لَهُمْ مِنَ اللَّهِ فَضْلًا كَبِيرًا 

“Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл (жаннат) ҳақида мўминларга хушхабар беринг!” (Аҳзоб, 47).

Биз дуода: “Ё Аллоҳ, биз билан фазлинг ила муомала қилгин, адлинг ила муомала қилмагин” деб айтамиз. Чунки, адл амалингга яраша мукофот олишинг ёки ҳаққингни олишингдир. Аммо фазл ҳаққингдан ортиғини олишингдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръонда бундай деб марҳамат қилган:

“Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Юнус, 58).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сизлардан бирор киши амали сабабли жаннатга кирмайди”. Саҳобалар: “Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: “Мен ҳам. Фақат Аллоҳ мени раҳмати билан ўраб олсагина (кираман)” деб жавоб бердилар.

Яъни, чунки мен Роббимнинг мени яратишидан олдиндан бошлаб то балоғатга етгунимча, мукаллаф бўлгунимча менга ато қилган неъматлари муқобилида ўз амалимни ҳисобласам, агар ҳаётимнинг ҳаммасини Роббимнинг тоатида ўтказсам ҳам Унинг мендаги ҳаққини адо қилолмайман, деган хулосага келаман.

Бошқа тарафдан олиб кўрадиган бўлсак, албатта, тоат-ибодатнинг фойдаси ўзингга қайтади. Аллоҳ таоло сенинг қилган ибодатингдан фойдаланмайди, ибодатингнинг Унга фойдаси йўқ. Агар тоат-ибодатнинг фойдаси ўзингга қайтадиган бўлса, демак, Аллоҳнинг ўша тоат-ибодатингга савоб бериши Унинг сенга фазли ҳисобланади.

Бунга бир мисол келтирамиз – وَلِلَّهِ الْمَثَلُ الْأَعْلَى (Аллоҳда эса энг олий масал (сифат) бордир) – фарзандинг дарсни яхши ўзлаштириши учун уни шу ишга қизиқтирасан, керакли нарсалар олиб берасан, йил давомида унга сарф-харажат қиласан, йил охирида аъло баҳолар билан ўқишни тугатса, унга ҳадя ёки бирор мукофот берасан. Шу берган ҳадянг фазл бобидан бўлади. Ўқишига яхши шароит қилиб бериб, охирида яна мукофот ҳам беряпсан.

Агар икки урушганнинг орасини ислоҳ қилмоқчи, уларни яраштирмоқчи бўлсанг, уларга: “Орангизда адолат билан ҳукм қилишимни хоҳлайсизларми ёки фазл биланми?” деб айт. Улар сенга: “Бу ерда адолатдан афзалроқ нарса йўқ” дейишади. Шунда сен уларга: “Йўқ, фазл адлдан чиройлироқдир. Чунки, анави одамдан ҳаққингни олиб беришим адл бўлса, ҳаққингни ўша одамда қолдириб, уни Роббинг азза ва жалладан олишинг фазлдир” дейишинг керак бўлади.

Биз бу вазиятни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мистаҳ ўртасидаги қиссада кўришимиз мумкин. Мистаҳ Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг холаваччаси бўлиб, Бадр жангида қатнашган, ўзи мискинликда яшарди. Шунинг учун Абу Бакр розияллоҳу анҳу унга нафақа бериб турарди. У Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳақларидаги ифкка аралашган эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу шу иши сабабли унга бериб турган нафақасини тўхтатиб қўяди ва зинҳор моддий ёрдам бермасликка қасам ичади. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилган: “Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Нур, 22).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни унга ўқиб берганларида ундаги саволга: “Йўғ-е, Аллоҳнинг мағфират қилишини истайман”, – деб яна қариндошига ёрдам беришни давом эттирган экан. Бас, ким Аллоҳ уни мағфират қилишини истаса, биродарининг хатосини, тойилишини кечирсин!

  

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг тафсиридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Режа1. Сукун2. Алиф ва ҳамзаТаянч сўз ва атамаларТаянч сўз ва атамаларСукунҚалқалаАлифҲамзаСукунУндош товушдан сўнг унли айтилиши ёзувда унинг ҳарфи усти ёки давоми...

19835 20:07 / 18.04.2017
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи биланРежа1. Тартил илмининг асослари2. Илм олиш учун зурур бўлган воситалар3. Қуръон ўрганиш одоблари4. Илм олиш сирлари5. Овоз давоми...

12573 20:04 / 18.04.2017
Учинчи дарсРежа1. Унлилар2. УндошларТаянч сўз ва атамаларҚисқа унлиларҲаракатларМустаълийЧўзиқ унлиларМадд ҳарфлариМустафилФатҳа ҳаракатиКасра давоми...

11757 20:06 / 18.04.2017
Режа1. Мм, нн ва бatilde ҳарфлари2. Мм ундоши3. Нн ундоши4. Бatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларИкки лабТил уч юзасиҒуннаДимоғ Мм, нн ва бatilde ҳарфлариМм ҳарфи давоми...

6336 20:11 / 18.04.2017