1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

004-дарс. Сукун. Алиф ва ҳамза

20:07 / 18.04.2017 19829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Режа:

1.    Сукун

2.    Алиф ва ҳамза

Таянч сўз ва атамаларТаянч сўз ва атамалар


Сукун

Қалқала

Алиф

Ҳамза




Сукун


Ундош товушдан сўнг унли айтилиши ёзувда унинг ҳарфи усти ёки остига ҳаракат қўйиш билан ифодаланишини билиб олдик. Лекин сўз таркибида ундош сўнгидан ҳеч қандай унли келмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳолат ёзувда ундош ҳарф устига «сукун» деб аталмиш махсус белги қўйиш билан кўрсатилади. Бинобарин, сукун орттирилган ҳарф сукунли ҳарф деб, унинг товуши эса сокин - сукун ҳолатидаги товуш деб юритилади. Сукун (тиниш) сўз ўртаси ва охиридагина бўлади.
 ن       – н         م – м                  كُ  +  م = كُم           جِ  +  ن  = جِن  

Қоида:
Араб тилида ب , ج, د, ط ва ق товушлари алоҳида жарангдор товушлар ҳисобланади. Шу боис улар сокин бўлиб келганда ўзга товушларда бўлмаган ўзига хос жаранг ва тебраниш билан талаффуз қилинади. Улардаги бу сифат «қалқала(тебраниш)» деб аталади. Қалқаланинг ижроси одатда эшитиб ўрганилади.

6- топшириқ: 
Тасмадан барча товушлар, хусусан, қалқала товушлари сукунли ҳолда қандай талаффуз этилишини англаб олиб эсда сақлаб қолинг ва худди шундай айтишга ҳаракат қилинг. Бунда қалқала товуши сўнгидан бирор унли пайдо бўлиб қолишидан ёки унлига мойил  қалқала қилишдан эҳтиёт бўлинг, чунки қалқала - товушни тебратиш, янада жарангли этиш холос. Айни вақтда қалқала товушларидан бошқа товушларни қалқала этишдан сақланинг.

4- машқ.


    أَءْ   أَبْ    أَتْ    أَثْ     أَجْ     أَحْ     أَخْ    أَدْ    أَذْ
أَرْ   أَزْ    أَسْ    أَشْ    أَصْ   أَضْ    أَطْ    أَظْ    أَعْ
أَغْ    أَفْ    أَقْ    أَكْ   أَلْ    أَمْ    أَنْ    أَهْ    أَوْ   أَيْ

5- машқ. 


 كَمْ   كِمْ   كُمْ       قَلْ   قِلْ   قُلْ      مَنْ   مِنْ   مُنْ
أَبـْجَدْ   أَحْمَدْ        أَكْرَمْ    أَكْبَرْ       مَرْمَرْ     زَمْزَمْ

Алиф ва ҳамза

Араб алифбосида ҳамза ва алиф ҳарфлари бошқа ҳарфлардан фарқли равишда, маълум хусусиятларга эга.
Ҳамза ҳарфи шаклан ъаййн ҳарфининг бош қисмини эслатади. Бу ҳарф агарчи бутун бир ундошни ифода этса-да, ёзувда у, гўё белги сифатида қўлланилади. Шу билан бирга у бошқа ундош ҳарфлар қатори сукун ва ҳаракатларни қабул қилади.
Кўриб турганингиздек, ҳамза ҳарфи бошқа ҳарфлардан ҳажм жиҳатидан кичик бўлиб, улар каби тўлиқ ҳарф сифатида, ёнидагиларга бирикиб шаклини ўзгартирмайди. Шунингдек у, бошқа ҳарфлар сингари ҳар доим ҳам мустақил ҳарф тарзида қўлланилмай, кўпинча қўшимча ҳарф ёрдамида, худди унга қўйилган белги сифатида ёзилади.
Алиф ҳарфи эса, алифбодаги энг кўзга кўринган ҳарф бўлишига қарамай ўзи алоҳида бирорта товушни англата олмайди. Бинобарин, у ҳаракат ва сукун қабул этолмайди. Лекин алифнинг ёзувда маълум вазифалари мавжуд. Жумладан, у ҳамза ҳарфи учун таянч вазифасини ўтайди. Ҳамза ўз ҳаракатига кўра алифнинг усти ёки остига қўйилади:  
       أَ    إِ    أُ            أَبـَدَ         بَأْدُ
Алифнинг ҳамзага таянч бўлиш ва чўзиқ унлини ифодалашдан ташқари яна бошқа вазифаси ҳам бор, уни ўрни келганда ўрганамиз.

Мулоҳазалар:

•   Алиф ҳарфи бошқа ҳарфлардан фарқли равишда ҳамзага таянч бўлмаган барча ўринларда доимо сокин ҳолда ва фатҳа сўнгидан келади.
•    Олдинда араб имлосида ҳамза ҳарфи бўлмаган. Ҳамза ундоши кўпинча алиф ҳарфи билан ифодаланган. Алифнинг ёзувдаги асл вазифаси эса чўзиқ «ã» унлини ифодалаш бўлган. Уни қачон ҳамза қилиб, қачон унли тарзида ўқилишини араблар табиатан қийналмай ажрата олишган.
Кейинроқ Қуръони карим соясида араб ёзуви такомиллаша борди. Жумладан, иккинчи ҳижрий асрда буюк тилшунос олим Халил ибн Аҳмад ҳамза ҳарфини ихтиро қилди. Лекин янги ихтиро қилинган ҳарф тўлақонли ҳарф бўлмай, гоҳида ўзи ёзилсада, кўпинча маълум ҳарфлар воситасида, жумладан алиф ёрдамида ёзиладиган бўлди.
Шундоқ қилиб алиф ҳамзани ифодалашдан озод қилиниб, ҳамза ҳарфига таянч вазифасини бажарадиган бўлди. Сукун ва ҳаракатлар ҳамза ҳарфига юклатилди. Бироқ, кўп ҳолларда қулайлик учун ҳаракатларни бевосита алифга орттириб ҳам ёзилаверди.
Шу ўринда айрим жойларда ушбу истилоҳни тушинмасликдан ҳаракатли алифни ҳаракатли ҳамза тарзида ўқиш лозимлигини унитиб, оддий а, и, у шаклида ўқишга ўтиб кетилганини ҳам эслатиб ўтиш лозим.


7- топшириқ:

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
- сўз таркибида ундош сўнгида унли йўқлиги ёзувда қандай белгиланади?
- қалқала нима дегани?
- қалқала қайси товушларда ва қачон қилинади?
- ҳамза қандай ҳарф ва у қандай хусусиятларга эга?
- ҳамза ҳарфи ёнидаги ҳарфларга бирикиб шаклини ўзгартирадими?
- алиф қандай ҳарф ва унинг ёзувда нима аҳамияти бор?
- алиф ўзи мустақил бирор товушни англата оладими?
- ҳамза билан алифнинг нима боғлиқлиги бор?
- айрим мусҳафларда алифнинг ҳаракат ё сукун қабул қилишини қандай тушунасиз? 



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл жаннат ҳақида мўминларга хушхабар берингrdquo Аҳзоб, 47.Биз дуода Ё Аллоҳ, давоми...

2794 01:13 / 18.04.2017
1. Лatildeм, вatildeв ва фatilde ҳарфлари2. Лatildeм ундоши3. Вatildeв ундоши4. Фatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларЛatildeмалифТил олд ёниТанглай олдиИкки лабПастки лабнинг давоми...

5671 20:12 / 18.04.2017
Режа1. Рotilde ва зatilde ҳарфлари.2. Рotilde ундоши.3. Зatilde ундоши.Таянч сўзлар ва атамалар Тил уч юзасиТил олд юзасиТанглай олдиЮқори олди тишларПастки олд давоми...

5550 20:10 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Ушбу мисолларни Биз одамлар ибрат олишлари учун айтурмиз. Лекин уларни фақат олимларгина англагайларrdquo давоми...

4773 01:14 / 18.04.2017