1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Мусулмон ишчининг ахлоқи

10:18 / 27.03.2017 2441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон хизматчидан барча исломий ахлоқий фазилатлар талаб этилади. Чунки у ўз иши доирасида мусулмонларнинг юзи, вакилидир. Ана шу талаб этиладиган хулқлардан энг асосийлари: омонат, тўғрисўзлик, адолат, иффат, шафқат, тавозу, ишига ихлос, ишни яхши ва пишиқ бажаришга тиришиш, ҳақ чегараларидан чиқмаган ҳолда касбдошлар, қўл остидагилар ёки бошлиқларга ўзи уларнинг ўрнида бўлганида қандай муомалани истаса, шундай муомала қилиш.

Омонат

Омонатга хиёнат қилувчи ҳеч бир вазифага лойиқ эмас.

Тўғрисўзлик

Тўғрисўзлик омонатнинг шеригидир. Бири бошқасисиз бўлмайди. Тўғрилик сўздаги тўғриликни, ваъдадаги тўғриликни, ишдаги тўғриликни ўз ичига олади.

Ишчи агар бир ваъда берса, унга вафо қилиши, бирор гап гапирса, унда тўғрисўз бўлиши лозим.

Имом Аҳмад Абу Умомадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Мўминга барча хислатларда эргашилади. Фақат хиёнат ва ёлғонда эргашилмайди”.

Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) мунофиқнинг баъзи белгиларини баён қилиб “Мунофиқнинг белгиси учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса, устидан чиқмайди, унга омонат берилса, хиёнат қилади”, деганлар. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Адолат

Олдингилардан “Адолат ҳукмронлик асосидир”, деган ҳикмат қолган. Адолат ҳар бир ҳақ эгасига ҳақини бериш билан бўлади.

Адолат Исломнинг асосий тамойилларидан. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида бундай марҳамат қилган: (Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур) (90-оят).

Ҳуқуқ ва мажбуриятларда бошқаларга бирдек муносабатда бўлмаслик, қариндошлик, дўстлик ва бирор истак учун баъзиларга енгиллик, бошқаларга эса қийинлик ва қаттиқлик билан муомала қилиш адолатга хилофдир.

Иффат

Бу сифат кўпчилик ишчиларга ўз ишларида нопок қилмишлардан ўта эҳтиёт бўлишни тақозо этади.

Одамларга шафқатли бўлиш

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу фазилатга катта эътибор қаратганлар. Чунки у қалбларни яқинлаштирадиган, жамият аъзоларини жипслаштирадиган асослардан биридир.

Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Албатта Аллоҳ таоло рафиқ (шафқатли)дир. Рифқни яхши кўради. Рифққа қўполликка ва бошқа нарсаларга бермаганини беради”. Бошқа ривоятда “Аллоҳ таоло рифқни барча ишларда яхши кўради”, “Доим рафиқ бўл, қўпол ва ёмон оғиз бўлмагин. Чунки рифқ қайси ишда бўлса, уни гўзаллаштиради. У бирон нарсадан олинса,  у нарсанинг ҳунук бўлишига сабаб бўлади”. (Муслим ривоят қилган).

Жарир ибн Абдуллоҳ Бужалийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким рифқдан маҳрум бўлса, барча яхшиликдан маҳрум бўлибди”. (Имом Муслим ривояти).

Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: Расулуллоҳнинг (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим: “Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил”. (Имом Муслим ривояти).

Тавозу

Мусулмон ишчидан талаб этиладиган биринчи хулқлардан. Чунки буюриш ва қайтариш, одамларга бошлиқ бўлиш бор ишда қалби тубанликка мойиллар бузилади. Кимнинг нафси ҳақир бўлса, манман бўлади, ўзини катта олади. Бу кибри уни золим бўлишига олиб боради. Ўзининг манфаатидан бошқасини кўрмайди, одамларга паст назар билан қарайди.

Ишига ихлосли бўлиш

Чунки амаллар ниятларга боғлиқ. Ким ишига қанча меҳр қўйса, шунча барака топади.

Ишни чиройли ва пишиқ қилиб бажариш

Бунда умумий қоида шуки, инсон бошқаларнинг ишини ҳам ҳудди ўзиникидек, бажариши лозим.

Ачинарлиси шундаки, кўпгина мусулмон бўлмаган жамиятларда мана шу қоидалар ҳаётга яхши татбиқ қилинган. Аксинча аксарият мусулмонлар бу бебаҳо таълимотларга амал қилишмайди. Натижада кўп соҳаларда тартиб издан чиққан. Аллоҳдан мусулмонларни ўз тўғри йўлларига қайтаришини сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду ndash саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Ҳозирги кунимизда давоми...

5288 19:50 / 22.04.2017
...Тўйларимиз таърифга муҳтож эмас. Дастурхонга оқсариқ сақичларгача етиб келаяпти. Яқинда овқатни ҳазм қиладиган дорилар, бўкиб қолганни даволайдиган давоми...

6765 09:14 / 24.03.2017
Инсон куни билан ишлаб, чарчаб, уйга қайтганидан кейин уйқуга ётади. Кундузи билан кўп ҳаракат қилган инсоннинг танасида турли ҳашаротлар ва зарарли ҳужайралар давоми...

2736 11:30 / 27.03.2017
Ибн Ақийлнинг вафот этаётган вақтда quotМени тинч қўйинглар Аллоҳга йўлиқишдан роҳатланаманquot деганиИбн Жавзий айтади Имом Абул Вафо ибн Ақийл вафот этиши олдидан давоми...

2858 14:49 / 22.04.2017