1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Савобдан умидворлик

09:45 / 24.03.2017 2966 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир муштдек жипс бўлган миллатимизни босқинчилар пароканда этгани, акани укага, отани болага, қўни-қўшнини бир-бирига душман қилиб қўйгани рост. Аммо ҳар доим ҳам ўз иймон-эътиқодига, қариндош-уруғига, қўни-қўшниларига садоқатли одамлар бўлган. Айниқса, бир-икки ҳарф ўргатган устозга ҳурмат бошқача бўлган бизда. Бундай инсонлар 30-йилларнинг даҳшатли бошкетти – қотағон даврида турли синовларга рўбарў келганлар.

Бизни ўз фарзандидек тарбиялаган ва оқибатда яхшиликлар кўрган раҳматлик ўгай отамиз мусулмонлар бошига балолар ёғилган ўша йилларда қишлоқ советида оқсоқол бўлганлар. Кексайган чоғларида бизга ўша машъум давр хотираларидан ибрат учун гоҳи-гоҳида сўзлар эдилар.
«Ёш йигитман. Қишлоқ аҳлининг иссиқ-совуғидан, кийим-бошидан, келди-кеттисидан хабардор бўлишим шарт. Биламан, кўриб турибман, кўз олдимда адолатсизлик содир бўлаётир. Қўй терисини ёпинган бўриларга бир гап айтиб бўлмайди, «халқ душманисан», деб бемалол олиб кетишлари мумкин.
Бир куни беҳосдан махсус НКВД ходимларидан бирининг: «Эртага кечаси Эшон бувани олиб кетамиз», деган гапи қулоғимга чалингандай бўлди. Болалигимда шу мулла отада саводим чиққан. Унинг берган таълими, айтган ўгитлари кўзим олдидан ўтиб турибди. Томоғимга тош тиқилгандек бўлди. Кўзларимга ёш тўлди. Пайт пойлаб шартта Эшон буваникига бордим. «Эртага сизни олиб кетишмоқчи, тадбирингиз бўлса кўраверинг. Таваккал қилинг».
Таҳорат олиб турган эканлар, бир оз ваҳима босгандек бўлди у кишини. Қўлларидан сув томчилаб турибди. Бир оз эсанкираб қолганлари сезилди. «Аллоҳнинг ирода қилгани бўлади, болам». Ва дарҳол ўзига келди. «Мен кетдим. Сизни кўрмадим», дея ташқари отилдим.
Бу ишим кундага бош қўйишдек гап эди. Мабодо, хабар етказганимни билишса, шафқат йўқ.
Бир кечада ота-бола зимғойиб бўлишди. Мени, қўни-қўшниларни сўроққа тутишди, натижа чиқмади.
Орадан бир ойлар ўтиб, тунда Эшон буванинг ёши йигирмага тўлмаган ўша ўғли эшигимни қоқиб кириб келди. Ичим жимиллаб кетди. «Нима бўлди?»
Маълум бўлишича, ота-бола Термизгача борибди, чегарадан ўтишда текшир-текшир бўлибди. Яшаш жойидан маълумотнома керак экан. Бу расмий ҳужжатни бериш эса, ўлим. Бошим қотди. Шунда Эгамберди укам келиб қолди. «Ака сиздан қоғоз ва муҳр. Мен имзо қўяман. Ўзув ҳам меники бўлади». Қандай бўларкин? Худога таваккал. Бердик шу ҳужжатни. Йигит қўлидаги уч табақали тилла соатини узатди. Хизмат ҳаққига. Ё Аллоҳ! Койиб бердим. «Сизлар йўлдасиз. Мусофирсиз. Бир кунингизга яраб қолар», дедим. Аллоҳ насиб қилса учрашармиз. Шу-шу дом-дараксиз кетишди. Эҳтимол, дийдорлашув қиёматга қолгандир...»
Мусулмон кишининг савобдан, Аллоҳнинг марҳаматидан умидворлиги азиз бошларида қилич ўйнаб турган ўша машъум замонларда ҳам сўнган эмас.
(Абдулла ҳожи аканинг айтганлари)

Баҳодир Нурмуҳаммад

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ривоятлардан бирида таъкидланишича, қадимда қудратли бир ҳукмдор ўзга мамлакатларни биринкетин забт эта бошлабди. Аммо унинг бир одати бор экан, яъни босиб давоми...

3255 18:48 / 22.04.2017
Биз кўпинча Фалончи қандай яхши одамrdquo, Фалона қандай яхши аёлrdquo деган сўзларни эшитиб қоламиз. Баъзан яқинларимизнинг биз ҳақимизда ҳам шундай дейишгани давоми...

3132 16:34 / 27.03.2017
Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж илаАйламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж илаҲа, азизлар, Ҳазрат Навоийнинг бу сўзларида ҳеч қандай муболаға йўқ. давоми...

3967 10:05 / 24.03.2017
Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар, барчангиз Одамнинг фарзандларисиз, Одам эса тупроқдандир. Арабнинг ажамдан устунлиги фақат тақводадир. Ҳазрати давоми...

3685 16:46 / 27.03.2017
Аудиолар

227841 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146569 14:35 / 11.08.2021