1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Росулуллоҳ с.а.в нинг жоме дуоларидан намуналар

09:17 / 24.03.2017 6598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрим мусулмонларнинг «ё пирим», «ё Али», «пирим мадад», «менинг қўлим эмас фалончининг қўли», «руҳи арвоҳлар қўлласин», «фалончи ҳаққи ҳурмати», «фалончини восита қиламан» деган ширкона лафзлар Исломдан эмаслиги билинади. Пайғамбар алайҳиссалом ва солиҳ авлиёлар дуосига боқсангиз бу каби ибораларнинг биронтасини топмайсиз.

Росулуллоҳ с.а.в нинг жоме дуоларидан намуналар

Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар, Аллоҳнинг Ўзигина беҳожат ва мақтовга лойиқ зотдир. Фотир сураси 15-оят.

Инсон ақлни лол қолдирувчи мўъжизавий бу сирли оламдаги ҳисобсиз махлуқотларнинг биридир. Барча махлуқотлар эрта-ю кеч ўз Яратгувчисига муҳтож бўлганидек, ақл-идрок инъом этилган инсон ҳам бошқа махлуқотлардек, балки улардан кўра кўпроқ Улуғ Яратгувчисига муҳтождир. У она қорнида пайдо бўлган ониданоқ муҳтожликни ҳис қилади. Дунёга келгач эҳтиёжлар янада ортиб бораверади. Чунки инсон ичига хашак ё сомон тиқилган жонсиз қўғирчоқ эмас.У юрак, жигар, ўпка, буйрак ва бундан бошқа аъзолардан иборат тирик жонзоддир. Бу аъзоларнинг ҳаммасининг ўз вазифаси бор. Бири қон айлантирса, бири ўт (сафро) ишлаб чиқаради, бошқаси билан нафас олинса, яна бири сийдик ажратиб чиқаради. Бу ва бундан бошқа эшитиш, кўриш ва сезги каби органларни кўтариб юрган жасад озуқага муҳтождир. Сурункали иш бажараётган аъзоларни муносиб озиқ билан таъминланмаса, иш-фаолиятга путур етиши аниқ. Лўнда қилиб айтганда, томоқдан бир кунда лоақал бир марта овқат ўтмаса инсон ҳоли нима кечиши ҳаммага маълум. Шоир таъбири билан айтганда, алиф қомат ўшанда чинакамига долга айланади. "Бензин солмасанг бир қадам ҳам юрмайман", деб қотиб қолган инжиқ машинадек, икки бақувват оёқ юргиси келмай шалпайиб ўтириб олади, шунда ҳам талаби бажарилмаса беҳолланиб, ётишга мажбур бўлади. Бақувват қўллар бош қашигани ҳам мажоли қолмайди. Елкаси ерга тегмаган полвон мадорсизланиб ерга қулайди. Тинка қуруб жасад оғирлик қилиб қолади. "Қилни қирққа ёрадиган доно каллалар" бир бурда нондан бошқа нарсага ақли етмай тураверади."
"Замин узра солинган тўкин дастурхондаги" инсон белини кўтариб турган, унинг ҳаёти учун жуда зарур бўлган турли хил жонбахш озиқ-овқатлар ҳақида ўринли савол туғилади. "Бу озиқ-овқат, мева-чеваларни ким пайдо қилган, нега инсон улардан беҳожат бўлолмайди, тарихи қаерга бориб тақалади?"
Бу саволга кимдир дарҳол: "Инсонни яратганнинг ўзи унга муносиб озуқани ҳам яратган. Бош қотиришга ҳожат йўқ. Унинг тарихи башарият тарихига уйғун. Шакли гўзал, таъми ширин, хушбўй хидли, дармондорига (витамин) кон хилма-хил таомлар ва ранго-ранг мева-чеваларни Аллоҳнинг Ўзи яратиб қўйган. "Буғдой, гўшт, мой, сут-қатиқни палончи ўйлаб топган","қовун-тарвузни палончи ихтиро қилган", "ёнғоқ, писта-бодомнинг асосчиси палончи", "сув билан ҳавони биринчи бўлиб палончи кашф этган, бу кашфиётга қадар одамзод сув ва ҳавосиз қийналиб яшаган эди, илм-фан ривожланиб инсоният сув ва ҳавони яратди", деган гапларни билмаймиз. Агар ушбулар башар маҳсули бўлганда эди, аллақачон етти иқлимга овоза бўларди. Ахир арзимаган кичкинагина нарсани ҳам "янгилик, ихтиро, кашфиёт!" деб оламга жар солинади-ку. Нобел мукофотининг энг аввалига ҳаёт манбаи бўлмиш ҳаво, сув ва озиқ-овқатни ўйлаб топганлар киритилмасмиди? Лекин шу пайтгача буларни иддио қилган ихтирочи олимни эшитганимиз йўқ. Аммо чатиштириш, ҳар хил навларни чанглатиш, уруғларни қўшиш йўли билан янги нав ва зотни юзага келтириш йўқдан бор қилиш эмас", деб жавоб берса, кимдир узоқ сукутдан кейин "Балким шундайдир", деб иккиланади. Кимдир замин узра солинган бу тўкин дастурхон- даги ноз-неъматларни инъом этгувчи ҳақида ўйлагиси келмайди. "Нега бунинг ранги яшил, буниси сариқ, анавиниси қизил, бири ширали, иккинчиси эса аччиқ, ахир буларнинг ҳаммаси бир хил сув билан суғорилади, бир тупроқда ўсиб, бир ҳаводан нафас олади-ку? Қорнини ерга булаб ётган анави говмиш елинидан чиқаётган, витамин тўла оппоқ сут қандай пайдо бўлган? Ёғ, гўшт, қонлар орасидан қандай қилиб тиниқ оқ рангда чиқмоқда? "Минг дардга даво", деб мақталадиган тонна-тонна асални жимит ари қандай жамлайди?", деган саволлар билан бошини оғритгиси келмайди. "Тайёр ошга баковул" деганларидек, бошни дастурхон- дан кўтармай, ерга энгашиб, ундаги бор нарсани паққос тушураверади. Ибрат кўзини очиб теварак атрофга боқмайди. Охиратдаги қисмати ҳақида қайғурмайди.
Жуда оз миқдордаги одамларгина муҳтожлигини тан олиб, эҳтиёжини қондириб бораётган Яратгувчига шукроналар айтади. Бу ажойиб оламни яратган, ундаги ҳисобсиз махлуқотларни жуда гўзал тариқада кўпайтириб, ризқ билан таминлаган Аллоҳ бошқарувига қойил қолади. Буюклиги олдида бош эгиб таъзим қилади. Зотан, соат сайин янгиланиб турган хилма хил ҳожатлар ҳожантманд бандага ҳожатбарор хўжасини танитгай.
Кимлардир нонкўрлик йўлини тутади. Гўдаклигида юзига қўнган пашшани ҳайдашга ақли ҳам, кучи ҳам етмай чинқираб йиғлайдиган инсон боласи улғайиб, хазинаси молга тўлганда, саркашлиги тутиб, гоҳида ўзини беҳожат сезиб қолади. Кечагина мушукдан қўрқиб она бағрига қочиб келган бола, бугун билаги кучга тўлиб, бўйни шишиб, ўзи хон, кўланкаси майдон бўлганда, ҳеч кимдан қўрқмайдиган, ҳеч ким билан ҳисоблашмайдиган, ҳатто Улуғ Яратгувчининг «тўғри бўл, рост сўзла, ҳалол е, ҳаромдан четлан, унга озор берма, бунга зўравонлик қилма, бировга туҳматдан четлан, намоз ўқи, рўза тут!» деган буйруқларига ҳам беписанд қараб, ўзини беҳожат сезиб туғёнга кетади. Лекин бу «беҳожатлик» узоққа чўзилмайди. Холиқнинг буюклигига, банданинг эса ўта заиф, ночорлигига ёрқин далил бўладиган, инсонга доим таҳдид солиб, соядек эргашувчи касаллик у «беҳожат» банданинг эсини киргизиб қўяди. Кутилмаганда, тўсатдан, изнсиз, эшик қоқмай, бетаклиф бостириб кирувчи касаллик заиф бандага ҳамла қилганда, кўзга кўринмас оғриқ зўридан ҳар қандай зўр ҳам Яратгувчига зорланади. Ҳамма тилларда бир хил янграйдиган ингроқ товушда Аллоҳга илтижо қилади. Чунки юқорида айтилган инсоннинг ички аъзоларига чинакам молик инсоннинг ўзи эмас, балки инсонни яратганнинг ўзи эканлиги касаллик хуруж қилганда қайта исботини топади. Шунинг учун Унинг ўзидангина нажот кутади. Айниқса хазинасидаги бор мол-мулкини табиблар оёғи остига тўкиб «олинглар, қанча истасаларинг шунча олинглар! Нима қилиб бўлсада дардимга даво топинглар! Мен яшагим келяпти...» деб ялинган пайтида, табиблар унинг бемажол жавдираб термилишига садо чиқармай сукут билан жавоб беришса «пул ҳамма нарсага қодир» деган эътиқоддаги «беҳожат банда» қайтадан заифлигини ҳис этиб, ўзи каби сандиқда шумшайиб ётган жонсиз молидан ва атрофдаги қўлидан ҳеч нима келмайдиган жонлилардан қўл силтиб Холиққа қўл чўзади. Унга ёлвориб дуо қилади.
Тўғри, мансабдалигида Аллоҳ демас, ишхонада Аллоҳ дегани чўчир, мусулмонлар билан бир сафда туриб Аллоҳ дейишга ботинмас, лекин шифохонада, тўшакка михланган оғир дамларда чунонам Аллоҳ дейдики, асти қўяверинг. Бошига тушган оғир мусибатни Аллоҳдан ўзгаси кетказолмаслигини, фалокат пул билан аримаслигини англаб етиб бирам илтижо қилиб ўтинадики, унинг зорланишини кўриб "кечаги мутакаббир шуми?" деб таҳайюрда қоласиз.
Яратгувчи амрига маҳтал бўрон қўзғалганда, остидага тўшакнамо сокин ер аста тебранганда, осмонда бир текис учаётган учоқ бир оз силкинганда, денгиз мавжланиб, тўлқинлар тоғдек қомат кўтарса ва у даҳшатли тўлқинлар орасида инсон таянган замонавий кема коптокдек у ёққа бу ёққа учса, «беҳожат банда» осмонга юзланиб забони ҳол ва мақол билан Яратгувчига янада кўпроқ нола, фиғон қилади. Ҳаммадан умидини узуб, Унинг Ўзига умид боғлайди. Нафақат бир тил билан, балки бутун аъзолари жўрлигида Аллоҳ дейди. Қани энди соч толаларининг ҳаммаси тил бўлсаю, шу тилларнинг барида баралла овоз билан АЛЛОҲ деса.
Раҳмли Аллоҳ банда исёнларининг кўплигига қарамай дуосини ижобат қилади. Балодан омон қолган банда эса бир зумда нажоткорини унутиб маишатга шўнғиб кетади. Тўкин дастурхондаги ноз-неъматлар билан овора бўлиб қолади. Бундай нонкўрлик ҳолатлар ўтмишда жуда кўп бўлганини Аллоҳ таоло Қуръон Каримнинг бир неча ўринларида эслаб, ибратланишга чақирган. (Юнус сураси 22-оят, Исро 67-оят,Анкабут 65-оят, Луқмон 32-оятларига мурожаат қилинг).
Инсоннинг эртаси ноаниқ, тақдири мажҳул, келажак қисмати номаълум. Бу – ҳаёт аксиомасидир.
Бемор қачон тузалишини билмаганидек, соғ ҳам қачон касал бўлишини билмайди. Фақир қачон бойишини билмаганидек, бой ҳам қачон фақирга айланишини билмайди. «Бир ҳолнинг мудом давом этиши амри маҳол» деганларидек касаллик ҳам абадий эмас, соғлик ҳам. Бойлигу камбағаллик бир хилда давом этмайди. Бир кун бор, бир кун йўқ. Бир кун ғалаба, бир кун мағлубият. «Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғи». Кимлардир кеча ҳур етакчи эди, бугун эса эрки йўқ қарам, эртага нима аҳвол униси бандага номаълум...

Агар (бугун) сизларга жароҳат етган бўлса, (аввалда) у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз... Оли Имрон: 140-оят.

Ҳикоя қилишларича, қадимда ҳукмронлардан бири Бағдод чеккасига ҳисобсиз олтин-кумуш кўмдиради. Ўғил-қизларини ҳузурига чорлатиб: "Фарзандларим, миянгиздан камбағаллик деган калимани чиқариб ташланг. Мен сизлар учун шунчалар кўп олтин жамладимки, агар уни Бағдод аҳолисига тақсимланса Бағдодда фақир қолмайди", дейди. Ҳаял ўтмай толеи паст ҳукмрон тахтдан қулатилади. Бағдод аҳлининг энг камбағал, қашшоқ кишиларидан бирига айланади. Кеча тахтда ўтириб одамлар молини зўрлаб олган султон, эртаси масжид остонасида ўтириб одамлар молини зорланиб олади. Кеча талаб олган эди, бугун тилаб оляпти. (Ойиз ал-Қорнийнинг китобидан олинди).

Илоҳо, муҳтожлик юзин қаро қил,
Муҳтожлик азизни хорга қилар қул.

Сулаймон алайҳиссаломга ҳеч бир бандага насиб қилмаган ҳисобсиз мол-мулк, катта давлат берилади. Улкан мол мулкнинг бир чеккасинигина кўриб ҳайрати ошган навкарлардан бири "Сулаймонга жуда катта мулк берилганда", дейди. Навкар гапидан хабар топган Сулаймон алайҳиссалом унга қарата: "Бир бора тасбеҳ, яъни "субҳаналлоҳ" демоқ Сулаймон мулкидан яхши", деган эканлар.
Чунки мулк, эгаси вафот этиши биланоқ бевафолигини бошлайди. (Балким эртароқ бошлар, кимга қандай...) Биринчи бевафолик молдан бошланади. Мол меросхўрлар орасида тақсимланиб бўлгандан кейин бевафолик навбати мол учун дўстлашган ошна-оғайниларга келади. Аллоҳ учун бажарилган амали солиҳгина банданинг ўзоқ сафарида унга ҳамроҳ бўлиб қолади. Шунинг учун бўлса керак, Росули Акрам с.а.в саҳобаларига: "Одамлар олтин-кумушни хазина қилиб жамлаётганда сизлар ушбу калималарни хазина тутиб жамланг..." деб дуо ўргатганлар. (Дуо тўлалигича шу китобнинг 3-қисмида келади.)
Модомики инсоннинг эртаси ноаниқ, тақдири мажҳул, келажак қисмати номаълум экан, унинг еру осмонни бошқариб турган, ғайблар Унга ошкор бўлган зотга бош эгиб илтижо қилмоғи матлубдир. Кунлик эҳтиёжларини қондираётган ҳожатбарор Роббисига қўлини дуога очиб эртасини обод қилмоғини сўраши баайни оқиллик, чинакам заковатдир.
Бу, яъни ҳожатманд кишининг ҳожатини кўтариб ҳожатини чиқарувчига келмоғи - инкор қилиб бўлмас жўн ҳақиқатдир.
Бошига мусибат тушганда Аллоҳни эслаб дуо қилиш кўпларнинг қўлидан келади. Кофиру мусулмон бу оғир ҳолатда ҳаммадан умидни узиб ёлғиз Аллоҳга умид боғлайди. Аммо осуда, тўкин, фаровон ҳаёт ичида яшаб қашшоқ, фақир, ночор, нотавон одамдек зорланиб дуо қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу юксак ибодат, яъни Аллоҳга дуо билан қулчилик қилиш пайғамбарлар ва уларга эргашган солиҳ бандаларнинг ибодатидир. Улар хазиналари молга тўла, тани- жонлари соғ, нонлари бутун бўлган чоғда ҳам ўзларини Аллоҳ ҳузурида фақир, муҳтож билиб, хокисорликда, умид ва қўрқув билан дуо қилганлар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Анбиё - Пайғамбарлар деб номланган суранинг 90-оятида шундай дейди: Албатта улар (пайғамбарлар) яхшилик (нинг ҳамма турига) шошар ва Бизга умид ва қўрқув билан дуо қилардилар. Улар бизга итоаткор, хокисор эдилар
Оятда дуо ижобат бўлиш сирларига латиф ишора бор. Эътибор берган бўлсангиз пайғамбарлар дуодан олдин яхши амалларни тақдим қилишар экан.
Бизчи, биз нима тақдим қиляпмиз?

Дуо кўҳна, лекин эскирмас мавзудир

Қуръон Карим ер юзига илк қадам қўйган башар - Одам ва Ҳавво дуоларини ва улардан кейин келиб, турли асрларда яшаган пайғамбарлар ва солиҳ кишилар дуоларини ер юзининг энг охирги умматига сақлаб бериши бунга ёрқин далилдир. Гўё бу билан сизлар ҳам улардек дуо қилингиз. Асл ота-онангиз Одам ва Ҳавво каби: Роббана золамна анфусана ва иллам тағфир лана ва тарҳамна ланакунанна минал хосирин, деб биз билан боғланингиз. Улар умрларида атиги бир бор гуноҳ қилиб қўйиб, йиллар давомида қилмишларига пушаймон бўлишган. Надомат чекиб, садоқатли кўз ёшлар билан тинмай оҳ тортиб: Эй Роббимиз, биз ўз жонимизга жабр-зулм қилдик, агар бизни мағфират қилиб, раҳм этмасанг, ҳолимиз бешак хароб бўлгай деб йиғлашган. Аъроф сураси 23- оят.
Аллоҳ уларнинг тавба-тазарруъсини қабул қилганидек, сизларнинг ҳам содиқ тавба-тазарруъингизни қабул қилади. Улар бир гуноҳ учун минг кун "оҳ" чеккан бўлсалар, сиз минг гуноҳ учун бир "оҳ" билан кифояланманг, демоқда.
Иккинчи бобонгиз Нуҳ сингари ўзингизга, ота-онангиз ва жумла мўминларга мағфират ва раҳмат тилаб дуо қилинг. Нуҳ алайҳиссалом ҳам атиги бир бор нотўғри гап айтиб қўйиб, бу хатони ҳалокатга соладиган катта маъсият билган ва дарҳол тавба-тазарруъ қилган эди. (Нуҳ деди: "Роббим, мен Сендан ўзим билмаган нарсани сўрашдан паноҳ тилайман. Агар гуноҳимни мағфират этмасанг ва раҳм айламасанг аҳволим танг бўлгай" ) Ҳуд сураси 47-оят. Роббим, мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишини ва жумла мўмин - мўминаларни мағфират эт, золимларга эса ҳалокатни зиёда эт. Нуҳ сураси 28-оят.
Намоз ўқияпмизку, деб талтайиш, фалон марта ҳажга борганмиз, деб мақтаниш, закотимизни чиқариб қўйдик, деб гердайиш чин мусулмон хулқи эмас. Чин мўмин пайғамбарлар бобоси, Аллоҳнинг дўсту халили Иброҳимдек синиқ қалб ва тавозу билан, ялиниб, ёлвориб ибодатини қабул қилишини ва ибодатдаги нуқсон камчиликларни беркитишини сўрайди. Ота-бола Иброҳим ва Исмоил Аллоҳ амри билан Каъба пойдеворини кўтараётганда қўйидагича дуо қилардилар: Эй Роббимиз, биздан амалимизни қабул айла, албатта Сен эшитгувчи, билгувчисан. Бақара сураси 127-оят. Ва тавбамизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни қабул этгувчи, раҳмли зотсан. Бақара сураси 128-оят.
Масжид ул-Ҳаромда фарз намозини ўқиб чиқаётган кишилардан бири мақтаниб: "Мана, Худони юз мингга қарз қилиб чиқябмиз", деган эди. Ибодати қабул бўлганми, йўқми, ҳеч нимадан бехабар, мағрур банда, беадаб гап ўрнига, одоб билан:"Эй Роббимиз, биздан амалимизни қабул айла, албатта Сен эшитгувчи, билгувчисан", деб дуо қилса яхши бўлмасмиди?
Бепуштликдан нолисангиз, кекса Иброҳимдек пушти-паноҳингиз Аллоҳга илтижо қилинг: Роббим, менга солиҳ фарзандлар ато эт. Соффот сураси 100-оят.
Ноумид бўлмай Закариёдек тавалло қилинг: Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза фарзанд армуғон эт. Албатта Сен дуоимни эшитгувчисен. Оли Имрон сураси 38-оят.
Икки мўйсафид бандасининг дуосини ижобат қилиб, кексайганларида бирига Исмоил ва Исҳоқдек, яна бирига Яҳёдек солиҳ фарзандлар армуғон қилган Аллоҳ бу дуоларни сизу бизга таълим бериши билан улардек дуо қилинг, дуоингизни ижобат қилиб, сизга ҳам битмас хазинамдан бергум, демоқда.
Зурриёт берилгач, берувчини унутиб қўйманг. Бот-бот шукр қилинг ва фарзандларни намозхон қилишини сўранг, бенамоз фарзанднинг балоси борлигини унутманг. Роббим, мени ва зурриётимни намозни тўла-тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуоимни қабул айла. Иброҳим сураси 40-оят.
Айюбдек турли балоларга мубтало бўлсангиз, соғлик ва молу дунёдан бутунлай айрилсангиз, ширин-шакар фарзандлар кўз ўнгингизда биринма кетин жон бериб турса, бевафо дўст-ёр, оға-ини аста секин сиздан четланса, ноумид бўлманг, қайғуга чўмманг, иймон келтирганларнинг айрилмас дўсти Аллоҳга илтижо қилинг. Бошингизни саждага қўйиб ҳолингизни узоқ-узоқ баён айланг. Айюб алайҳиссалом дер эди: (Роббим), мени бало ушлади, Сен эса раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғисан. Анбиё 83-оят. (Эй Муҳаммад), бандамиз Айюбнинг Парвардигорига нидо қилганини эсланг: "Дарҳақиқат, шайтон мени бало ва азоб билан ушлади"(деб дуо қиларди) ) Сод сураси 41-оят.
Бошингизга қаттиқ мусибат тушиб, ҳеч иложсиз қолсангиз. Гўё мусибат сиздан бошқани танимагандек тинмай эшигингиз қоқиб келаверса, Юнус пайғамбардек сиғиниб дуо қилинг: Сендан бошқа ибодат қилишга лойиқ чин маъбуд йўқ. Аллоҳим, Сени нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтгум, мен ўз жонимга кўп жабр қилдим. Анбиё сураси 87-оят.
Юнус денгизга ғарқ бўлади. (Бу биринчи мусибат). Уни ҳут ютади. (Бу иккинчи мусибат). Айрим муфассирларнинг айтишича, у ҳутни бошқа бир катта ҳут ютади. (Бу учинчи мусибат). Юнус қаватма-қават кавланган зах ва қоронғи зиндон сингари қат-қат бўлиб кетган зулматлар қаърида қолади. Қочиб қутулишнинг сира иложи йўқ. Лекин ноумид бўлмайди. "Мусибат тушишига сабаб – гуноҳ, кўтарилишига сабаб – тавба" эканини англаб етиб, зулмат қаърида тавба-тазарруъ қилади: Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимийн. (Сендан ўзга ибодат қилишга лойиқ чин маъбуд йўқ. Аллоҳим, Сени нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтгум, мен ўз жонимга кўп жабр қилдим)
Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб: Шунингдек мўминларга ҳам нажот берамиз, деб мўминларга ваъда берди.
Золим қавмлар фитна ва зулмидан қўрқсангиз, Фиръавн зулмидан қўрқиб иймонини сир тутган Мусо атболаридек қўлингизни дуога очинг, бошингизни саждага қўйиб, еру-осмон султонига таваккул қилинг, зарра койинманг, оқибат тақводорларникидир. Улар дедилар: "Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилдик. Эй Роббимиз, бизларни бу золим қавмга фитналантирмагин. Ва Ўзинг бизларга кофир қавмлардан нажот бергин. Юнус сураси 85-оят.
Золимлардан нажот топсангиз, Нуҳ каби шукроналар айтинг. Аллоҳ таолонинг ўзи Нуҳ алайҳиссаломга қўйдагича шукр, ҳамд ва дуони ўргатган: "Бизни золим қавмлардан қутқарган Аллоҳга ҳамд-сано бўлсин", дегин. Ва яна: "Роббим, мени муборак манзилга туш иргин, Сен ўзинг энг яхши манзилга туширгувчисан"дегин) Мўъминун сураси 27-оят.
Ғайридинлар изингиздан тушиб ботил динга қайтаришга зўрласалар, Каҳф ғорига беркинган йигитлар каби дуо қилиб Аллоҳга қочинг.

Эй Роббимиз, бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат – марҳамат бергин ва ишларимизни Ўзинг ўнгла Каҳф сураси 10-оят.
Бегона юртларда ғариблик, бошпанасизлик оғриқ-аламларини бошдан кечирсангиз, сиздан олдин бу синовларга дуч келган Мусо алайҳиссаломдек: Роббим, менга тушурган яхшилигингга фақир-муҳтожман Қасос сураси 24-оят, деб муҳтожлигингизни ўртага солиб муножот қилинг. Бундан бошқа турли қийинчиликларга рўбарў келсангиз ҳам ҳудди шу дуони ўқинг.
Оила, аҳли аёл, фарзандлар ислоҳи учун: Эй Роббимиз, жуфти ҳалолларимиз ва зурриётларимизда кўзларимизга қувоноч армуғон эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин. Фурқон сураси 74-оят, деб тинмай дуо қилинг.
Фақат дунёни сўраб, охиратдан маҳрум қолган калта ўйловчи кишилардек бўлмай, узоқни ўйлаб, икки дунё саодатини сўранг.

Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик бергин, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизларни дўзах азобидан асрагин. Бақара сураси 201-оят.
Инсон аъзоларининг раиси бўлмиш қалбнинг хасталаниши- дан паноҳ тиланг. Аллоҳ сизга инъом этган энг буюк неъмат – "ҲИДОЯТ" дан айрилиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Мол ўғриси бўлганидек, иймон ўғриси ҳам йўқ эмас.

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан кейин қалб- ларимизни ҳақ йўлдан оздирмагин ва бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сен барча тур яхшиликларни бергувчи Ваҳҳобсан. Оли Имрон сураси 8-оят.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳума Аллоҳга илтижо қилиб: "Илоҳо, биз Сендан ҳидоят сўрамай туриб ҳидоят бердинг, энди ялиниб сўраймиз, бизни ҳидоятдан айирма. Ўзингга иймон билан йўлиқтир".
Қалби пок, кўнгли очиқ мўминлар дуосини тилдан туширманг.

Эй Роббимиз, бизларни ва бизлардан олдин иймон билан ўтган (жамийки) биродарларимизни мағфират қилгин. Иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда (озгина бўлса ҳам) душманлик; адоват қилмагин. Эй Роббимиз,Ўзинг раҳмли ва меҳрибонсан Ҳашр сураси 10-оят.

Исёнкорларга ҳозирланган энг ёмон қароргоҳ – жаҳаннам азобидан паноҳ тилаб, Раҳмоннинг суюкли бандаларидан бўлинг.

Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳиллар (беъмани хитоб қилганда) "омон бўлинглар",деб жавоб қайтарадиган кишилардир. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб – бедор ўтказадилар. Улар :"Эй Роббимиз, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат, унинг азоби кетмас – мангу азобдир. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир", деб (дуо қиладилар) ) Фурқон сураси 63-66- оятлар.
Ҳаётнинг паст-баланд, аччиқ-чучугини жуда эрта татиб бир кун қудуқда, бир кун қулликда, бир кун қамоқда ва ниҳоят қасрда ҳаёт кечирган Юсуф алайҳиссаломдек ҳуснул хотима – ўлимингизни гўзал қилишини, ҳаёт саҳифаси исломда якунланишини топиниб сўранг. Юсуф алайҳиссалом қудуқ қўрқинчи, қуллик қайғуси, қамоқ қийноқлари ва ниҳоя қаср ҳаётида яшаб, буларнинг бари ўтгинчи эканини билдилар ва қабр ҳаётини яхшилашини ва мангу ҳаётда яхши одамлар билан бирга қилишини сўрадилар: Мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳ бандалар билан бирга қилгин. Юсуф сураси 101- оят.
Дарвоқе, қирқ ёшга тўлганлар учун Аллоҳ таолонинг Ўзи дуо ўргатган. Камолот ёши бўлмиш қирқ ёшга тўлиш сизга ҳам насиб қилган бўлса, ҳеч кечиктирмай Аллоҳ таълим бергандек ушбу дуоларни тез-тез ўқиб юринг: У (яъни инсон) куч-қувватга тўлиб, қирчиллама қирқ ёшга етганда, (шундай дуо қилиб) деди: "Роббим, менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилмоғимга ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амалларни бажаришимга муваффақ айла. Зурриётимни ислоҳ қилгин. (Барча журму исёнларимга) тавба қилдим, албатта мен мусулмонлардандирман") Аҳқоф сураси 15-оят.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам айни шундай дуо қилардилар: Роббим, менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилмоғимга ҳамда Ўзинг рози бўлайдиган солиҳ амалларни бажаришимга муваффақ айла. Фазлу марҳаматингла мени солиҳ бандаларинг қаторига киритгин Намл сураси 19-оят.
Бу ёшдан кейин заифлик эшик қоқади. Охират даракчилари биринма-кетин келиб муддат тугаётганидан огоҳлантириб туришади.
Инсон роса куч-қувватга тўлган пайтдаки Аллоҳга муҳтож бўлдими, демак куч-қувват кетиб заифлашган сари раҳмли Аллоҳга эҳтиёжи янада ортиб боради. Малакул мавт зиммасидаги вазифани бажарганда Аллоҳдан бошқа ёрдам берувчи қолмайди. Ким тирикликда Аллоҳга дуо-илтижо қилган бўлса, Аллоҳ уни унутмайди. Ким Аллоҳни унутган бўлса, Аллоҳ ҳам уни унутади.
Дуоларингиз ижобат бўлса, шукр қилинг. Шукр – неъматни зиёда қилади, заволидан сақлайди. Роббингиз дейди: Парвардигорингиз деди:"Агар шукр этсангиз, (неъматларимни) яна ҳам зиёда қилурман, агар нонкўрлик қилсангиз, албатта Менинг азобим жуда қаттиқдир. Иброҳим сураси 7-оят.
Аллоҳ таоло Нуҳ пайғамбарни мақтаб: У жуда кўп шукр қилувчи банда эди, дейди. Исро сураси 3-оят.
Ҳақиқатда Нуҳ алайҳиссалом жуда кўп шукр айтар эканлар. Бир луқма таом учун алоҳида шукр, бир қултум сув учун алоҳида шукр, уйқуга ётарда бир шукр, уйқудан турганда қайта яна шукр...
Нечун шукр қилмасинлар? Ахир шукр олийжаноб инсонлар хулқику. Аллоҳ неъматларини ҳис қилган, яхшиликни биладиган мардлар вазифасику. Яхшиликни билмайдиган кўрнамакларгина ташаккурни билмайди.
Бир томондан уйқусизлик балосига мубтало бўлганларни кўриб ва яна бир томондан ҳаётининг ҳаммасини уйқу билан ғафлатда ўтказиб, умр банкротига учраган нодонларнинг хунук оқибатини гувоҳи бўлиб сергак тортадиган зийраклар ҳар неъмат учун шукр айтмоқни ўз зиммаларига мажбурият қилиб юклайдилар.
Дуоингиз ижобати кечикса, умидсизланмай сабр қилинг. Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб деганлар:"Кимгаки дуо эшиги очилган экан, албатта ижобат эшиги ҳам очилур". Бошқа ривоятда "раҳмат эшиги" ҳамда "жаннат эшиги" дейилган.
Одам ва Ҳавводан таралган ҳисобсиз башарият ер юзида ҳаёт бошлаган дастлабки кунида Аллоҳга, унинг раҳматига, фазлу марҳамати, ризқи, шифоси, лутфу инояти, жувди карами ва ҳатто бир томчи сувига қанчалар муҳтож бўлган бўлса, бугунги кунда, ердаги ҳаёт поёнига етаётган паллаларда, агарчи тараққиёт ақл бовар қилмас чўққига чиққан бўлса ҳам, ҳар соатда қулайликлар, хилма-хил янгиликлар ихтиро қилинаётган бўлса ҳам, барибир инсон ўз Холиқига муҳтожлигича қолаверади. Биринчи инсон ва унинг аёли Аллоҳга қандай муҳтож бўлса, охирги инсон ва унинг аёли ҳам худди шундай муҳтождир.
Ҳа, инсониятнинг илми, онги ошди. Илм-маърифат кўлами кенгайди. Инсоният осмонда қушлардек парвоз қилди, сув остида балиқдек сузди. Жонсиз темирни ўз хизматига бўйсиндирди. Танага тиғ текизмай жарроҳлик амалиётларини ўтказди. Аввалгиларни қийнаган дардларга малҳам топди. Улар хаёлига келмаган қулайликларга эришди. Жин чироқ ўрнини электр эгаллади. Электр кирмаган соҳа қолмади. Кирни ҳам унинг ёрдамида ювилди, сигирни ҳам ўша билан соғилди. Ҳатто одамлар "Қора чироқ ёқмайман, Электрлар турганда", деб қўшиқлар айтишди. Ғарбдаги одам шарқдаги хеши билан бемалол, ўз уйида ўтириб қулоғига пичирлайдиган бўлди. Ўтмишда кимларнидир олимлик рутбасига кўтарган масалалар, бугунги кунда ўрта мактаб ўқувчиси учун оддий маълумотга айланди. Бир ойлик масофа қисқариб, бир соатда босиб ўтилди. Узоғи яқин, оғири енгил бўлди. Кўкка туташ бинолар қурди. Ойнаи жаҳон, радио, кампютир ихтиро қилинди ва ҳали ҳануз ихтиро давом этмоқда. Лекин буларнинг бари инсонни ҳамма ҳожатлардан халос қилиб, мутлоқ беҳожат қилиб қўйди деб бўладими?! Сувда чўкмайдиган, ўтда куймайдиган, емайдиган, ичмайдиган, ухламайдиган, чарчамайдиган, ҳамма унга муҳтож, у эса ҳаммадан беҳожат, қудратли зотга айлантирдими?! Тирик жон борки ҳаммасини битта қолдирмай қириб тупроққа қориштираётган ўлимни енгиб, абадий ҳаётга эришдими?! Ҳамма муаммолари ўз ечимини топдими?!
Жавоб: Йўқ, албатта! Машина минган ҳозирги инсон, хачир минган аввалги инсондек Холиққа муҳтожлигича қолди ва шундай бўлиб қолади. Ой ёғдусида қамиш қалам қитирлатган аввалги инсон билан қўлига қалам тутмай кампютир билан ҳайратомуз ишларни амалга ошираётган ҳозирги инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳтожлигида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Модомики инсон ишхона, ошхона, ётоқхона, касалхона, дорихона, бадрафхона деган жойлар орасида бўзчининг мокисидек югурар экан...Тун ва кун инсонга эмас, Аллоҳга итоат қилиб инсон умрини емирар экан... Ҳар лаҳзада туғулиш, ҳар лаҳзада ўлим бор экан, инсон Парвардигорга муҳтождир.
Зилзила, бўрон, сув тошқини, сел, дўл, вулқон, қор, ёмғир ва турли табиий офатлар митти инсонга мудом хавф солар экан. Инсон ихтиро қилган техника, ракета, учоқ ва турли асбоб анжомлар, ранго-ранг жиҳозлар еру осмон балосига бардош беролмай, офтобда занглаб, бўронда учиб, тошқинда чўкиб ўз ихтирочиларига кўмакдан ожизу ночор экан. Балки у техниканинг ўзи қаров ва назоратга муҳтож экан. Модомики чарчоқ, мудроқ, ингроқ, деган заифлик инсоннинг ажралмас сифати экан. Емоқ, ичмоқ ва у иккиси келтириб чиқарадиган яна бир неча хил ...моқ, ....моқ ташвишлари тез-тез янгиланиб ундан айрилмас экан. Эркак аёлсиз, аёл эса эркаксиз яшолмай жуфтликка маҳкум эканлар, гўдак-чақалоқлар ота-она кўмагига, кекса ота-оналар эса ўғил-қиз кўмагига муҳтож экан, зориқиш, толиқиш, каби иллатлар мудом бор экан, инсон ким бўлишидан қатъий назар Яратгувчисига муҳтожлигича қолаверади.
Уни ҳаво исиган пайтида тамоша қилинг. Бечора салқин жой излаб питирлаб қолади. Ёмғир шаррос қуйганда тўрт томонга қочади. Изғирин совуқда эса ўзини печкага уради. Даҳшатли бўрон кўтарилганда уй ичида қалтироқ босади. Момақалдироқ гулдираб, яқинроқда чақмоқ чақнаса юраги ёрилиб кўрпага ўранади. Бир оз зилзиладан ваҳимага тушиб, данғиллама уйини ташлаб ташқарига қочади. Бир вақт қарасангиз ойлаб қават-қават кийим кийиб юрган бўлади. Бир маҳалда куппа кундузи ярим яланғоч юради. Кўзга зўр-базўр кўринадиган ҳашаротлардан беркиниб пашшахонага қочади. Лекин ҳеч ким, ҳеч қачон бу ҳодисаларга "чек қўйайлик!", деб эътироз билдиришга журъат қилмайди."Об-ҳавони ўз қўлимизга олайлик, иссиқ-совуқ бошқарувни кимгадир ўтказайлик" дейишни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Мажлис чақириб: "бугун кун тартибига об-ҳавони ўзгартириш масаласини қўямиз. Қиш билан ёзни ҳамиша муътадил темпиратурада туришини овозга қўяман. Тарафдолар, қаршилар... Бир овоздан қабул қилинди", деб Илоҳ иродасини овозга қўйиш орқали тўхтатиш ҳақида фикр ҳам юритмайди. Ҳамма буюк қудрат олдида сўзсиз таслим бўлади. Шикоят қилинадиган идора йўқлиги ҳаммага аён. Ҳамма мусаллам илоҳий қонун олдида бўйин эгиб, фақат Буюк зот – Аллоҳга шикоят қилади, Ундан паноҳ тилайди.
Ҳали қочиб, ҳали беркиниб, яшаш учун турли чора-тадбирлар кетидан қувадиган заиф инсон Улуғ Яратгувчи Аллоҳ жалла жалолуҳудан беҳожат бўладими!? Ҳошо ва калло!
Коинотда инсон хоҳиш-иродаси эмас, коинотни яратганнинг хоҳиш-иродаси жорий экан. Иссиқ-совуқни бошқариш, ўғил-қизни туғдириш, ризқ-рўзни тақсимлаш банданинг қўлида эмас, бандаларнинг Роббисини қўлида экан. Шоҳ ҳам гадо ҳам бир хилда очқаб, бир хилда чанқаб, ердан чиққан нарсаларни ерга энгашиб еб, ичар экан. Кучли ҳам заиф ҳам уйқу олдида таслим бўлиб, ўзини ерга бериб ухлашга маҳкум экан. Модомики буларнинг бари ўлиб, ерга кўмилса, Маҳшар куни ердан қайта ўниб, жазо ё мукофат олса, ана шундай бўлгандан кейин ҳаёти ер билан чамбарчас боғлиқ, тупроқдан яралиб, тупроққа қоришгувчи инсон заифдир, ночордир. Парвадигор раҳматига кўз тиккан қашшоқдир. Муҳтожлик унга жипслашган, ажралмас сифатдир.

(Эй инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар, Аллоҳнинг Ўзигина беҳожат ва мақтовга лойиқ зотдир) Фотир 15-оят.

Ўз муҳтожлигини тан олмаслик айби уят бўлиш билан биргаликда, хасрату надомат ҳамдир. "Гадой аразласа тўрвасига зиён", дейдилар. Банда Парвардигордан юз угурса, кимга фойда-ю, кимга зиён. Донишманд инсон ўзининг кимлигини билиб, қадрига етади. Роббисини таниб, саодатга эришади. Мана шу чинакам маърифат ва ҳақиқий саодатдир. Турли теоремаларни сув қилиб ичиб, ҳаёт теоремасидан тағофул қолиш чинакам маърифат бўлмас. Модомики ҳожат ва ҳожатманд бор экан, туну кун ҳожатлар янгиланар экан, дуо эскирмас мавзулигича қолаверади.
Шулардан келиб чиқиб, сиз азиз дуохон мусулмонларга пайғамбарларнинг энг афзали, бандалигини фахр билан тилга олиб, Аллоҳга энг гўзал ибодат билан қулчилик қилган, сарваримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг жоме дуоларидан айримларини келтиришга ният қилдик. Росулуллоҳ с.а.в дуоларини ўрганиш билан биз бир неча фойдаларни қўлга киритамиз.
Биринчиси: Буюк Яратгувчига қандай одобда бўлишни ўрганамиз.
Иккинчиси: Аллоҳдан нималар сўраш керак, нималардан паноҳ тилаш керак ва қандай сўраш кераклиги.
Учинчиси: Гуноҳлардан пок, жаннатга кириши аниқ Пайғамбаримиз дунёда шунчалар кўп дуо қилган бўлсалар, тақдири қоронғу биз ожизлар ғафлатдан уйғониб, дуода танбалликни йиғиштиришимиз лозимлиги.
Тўртинчиси. Айрим мусулмонларнинг «ё пирим», «ё Али», «пирим мадад», «менинг қўлим эмас фалончининг қўли», «руҳи арвоҳлар қўлласин», «фалончи ҳаққи ҳурмати», «фалончини восита қиламан» деган ширкона лафзлар Исломдан эмаслиги билинади. Пайғамбар алайҳиссалом ва солиҳ авлиёлар дуосига боқсангиз бу каби ибораларнинг биронтасини топмайсиз.
Бешинчиси: Бу дуоларни Аллоҳ жалла жалалуҳ Росулуллоҳга ўзи таълим берди. Биз ҳам бу дуоларни ўрганиб, ожиз қўлларимизни Аллоҳга ёлвориб кўтарсак, Аллоҳ ўзи суйган калималарни рад қилмас.
Росулуллоҳ с.а.в нинг кеча ва кундузги дуо, илтижо, тавалло ва муножотларига диққат қилинса у дуолар маъно эътибори билан ўн бир қисмга бўлинар экан.

1-қисм. Дунё ва охират яхшиликлари – офият, соғлик, тинч-омонлик, мўл ризқ, барака, душман устидан ғалаба, иймон-исломда собитлик, ҳидоят, тақво, Аллоҳнинг кенг фазлу марҳамати, гўзал хулқ, солиҳ фарзанд, жаннат ва жаннатда Аллоҳ жамолига боқиш каби улуғ матлаблар. Мисоли: "Аллоҳим, мен Сендан яхшиликларнинг барча туридан сўрайман, тез келажак яхшилигу, кечикиб келадиган яхшилик ва ўзим билган-билмаган яхшиликни сўрайман..."

2-қисм. Тааввуз – дунё ва охират ёмонликларидан, турли мусибат, бало-офат, фитна ва азоблардан паноҳ тилаш.
Мисоли:"Аллоҳим, мен Сендан ёмонликларнинг барча туридан – тез келадигану, кеч келадиган ва ўзим билган-билмаган ёмонликлардан паноҳ тилайман..."

3-қисм. Талабсиз дуо.
Бу нав дуо лафзларида талаб ва тааввуз бўлмайди. Тилу дилдан Аллоҳни улуғлаб, ваҳдониятини ўртага солиб, зобони ҳол билан Аллоҳга қилинган шикоят, нола, фиғон. Мисоли: Арафа куни қилган энг яхши дуолари қўйдагидек бўлган: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ла шарийка лаҳ, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайъин қодир".
"Аллоҳдан бошқа ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқдир. Унинг ўзи ёлғиз шериксиздир. Барча мулк ва ҳамд-сано унинг учундир. У ҳар нарсага қодирдир", деган Аллоҳни яккалигини тилга олиб улуғлаш бўлган.
Қайғу тушганда кўпинча: "Ла илаҳа иллаллоҳул азиймул ҳалийм, ла илаҳа иллаллоҳу роббул аршил азийм, ла илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи ва роббул аршил карийм".
"Жазолашга қодир бўлиб, жазони кечиктиргувчи Ҳалийм, Буюк Аллоҳдан бошқа ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқдир. Буюк Арш Роббиси Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқдир. Осмонлару ерни бошқариб тургувчи улуғ Арш Роббиси Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқдир", деб Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатларини ёдлаб дуо қилардилар.
Бадр жангида бошларини саждага қўйиб « ***» деб анча узоқ қолиб кетдилар. Ҳазрати Али р.а Росулуллоҳ ёнларига келганларида Росули Акрам бошларини саждага қўйиб тинмай «» дердилар. Али жанг майдонига қайтадилар. Анча муддат ўтгач Росулуллоҳ с.а.в ёнларига келади. Росулуллоҳ с.а.в бошлари ҳамон саждада «» дердилар.
Бу хилдаги дуонинг Қуръондаги мисоли Мусо, Юнус ва Айюб пайғамбарлар дуосидир.
Мусо алайҳиссалом Фиръавн зулмидан қочиб мусофир юртга (Мадянга) келганларида илк айтган дуолари:
(Роббим, менга тушурган яхшилигингга фақир-муҳтожман) бўлган.
Юнус эса зулумот ичра тавба-тазарруъ билан Парвадигоридан нажот сўрайди. Дуо сийғасининг зоҳирида ҳеч қандай талаб йўқ. Ундаги бор-йўқ ибора тавҳид калимаси, тасбеҳ ва гуноҳга эътироф. Лекин шу жумлани Аллоҳ дуо деб қабул этди ва Юнусга нажот берди.
"Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимийн". (Сендан ўзга (ибодат қилишга лойиқ чин) маъбуд йўқ. Аллоҳим, Сени нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтгум, мен ўз жонимга кўп жабр қилдим)
Айюб алайҳиссалом бошига тушган мусибатларни қуйидагича ифодалаб Худовандга дуо қилардилар:
((Роббим), мени бало ушлади, Сен эса раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғисан)
Кўриниб турибдики, бу дуоларда талаб ҳам йўқ, тааввуз (паноҳ тилаш) ҳам йўқ. Балки бунда Аллоҳни улуғлаб сано айтиш ва етук одоб билан ўз ҳолидан шикоят, нола, фиғон бор. Суфён ибн Уяйнага:"Бу – ҳамд-сано, дуо эмаску", дейишди. Суфён: "Чунки Аллоҳ таоло "Менга ҳамд айтиш бандамни сўровдан машғул қилиб қўйса, унга сўровчи бандаларимга берганимнинг яхшисини бераман", деган", деб жавоб берибди.

4-қисм. Муайян шахслар ҳақига қилган дуолари.
Мисоли: Пайғамбаримиз с.а.в нинг Абдуллоҳ ибн Аббос ҳақларига қилган дуолари. Имом Заҳабий китобларининг 3-жилди 337- саҳифасида, Муснадда саҳиҳ санад билан келган қуйидаги қиссани келтирадилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос дейдилар: "Мен Маймуна холам уйларида тунаб қолдим. Тунда Росулуллоҳ с.а.в учун таҳоратга сув ҳозирлаб қўйдим. Росулуллоҳ сувни кўриб ким қўйди буни?-дедилар. Абдуллоҳ қўйди,- деб мени кўрсатишди, шунда Росулуллоҳ: "Аллоҳим, унга ўзинг тафсирни ўргат ва дин илмида олим, фақиҳ қилгин" деб дуо қилдилар".

5-қисм. Муайян шахсларга нисбатан дуойибад (Росулуллоҳга ва мусулмонларга озор берганларга ўқиган лаънатлари).
Абу Лаҳабнинг ўғли Утба Шомга тижорат сафари олдидан Росулуллоҳ с.а.в олдиларига келиб "Эй Муҳаммад мен сен чақираётган илоҳга кофирман", деб итдек акиллаб озор берди. Росулуллоҳ "Эй бор Ҳудоё, уни ўз итларингни бири билан жазола", деб дуойибад қилдилар. Утба отасини ёнига Росулуллоҳга с.а.в озор берганидан фахрланиб кайтди. Абу Лаҳаб Муҳаммаднинг дуосидан қўрқаманда, деди. Карвон тунда бир роҳиб уйи ёнида тўхтайди. Юкларни бир жойга тушириб унинг тепасига Утба учун жой ҳозирлашади. Ҳамма қаттиқ уйқуга кетади. Утба хавфсираб ухлолмасди. Йўл чарчоғи хавфни енгиб уйқу Утбани ҳам ўз домига тортади. Карвондагиларнинг бири тундаги бу воқеани шундай ҳикоя қилади: "Утбани юклар устига чиқариб ўзимиз пастга жой солдик. Ярим кечаси атрофимизда шер ўралашиб қолди. Қўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмай жим ётавердим. Шер пастдагиларни ёнига келиб бирма бир искай бошлади. Кейин бир ирғиб тепага сакради. Утбани искабоқ панжалари билан унга ташланди. Бир зумда қий-чув кўтарилди. Овозлар ичида Утбанинг "мен сизларга Муҳаммад ёлғончи эмас, сўзлари ҳақ, дердимкууу!" деб бақирганини эшитдим".

Билимнинг ўзи унга фойда бермади. Бугунги кунда Росулуллоҳнинг ҳақ пайғамбар эканликларини била туриб у зотга озор бераётганлар ҳам Аллоҳнинг ҳақли жазосидан қўрқсинлар. Бошларига Утба ва унинг отаси Абу Лаҳабнинг куни тушмасидан бурун тавба-тазарруъ билан раҳмати кенг, азоби эса қаттиқ Аллоҳга қайтишсин.

6-қисм. Айрим яхши амалларни бажарган кишиларга бўлган яхши дуолари. Бу дуо ўша амални бажарган ҳар-бир мўминга тонгла қиёматгача етиб боради. Мисоли: "Росулуллоҳ ҳажда сочини ости билан олдираётган саҳобалар ҳақига дуо қилиб: "Аллоҳим, сочларини қирдираётганларни раҳм қилгин", дедилар."Ё Росулуллоҳ, сочини қисқартираётганларни ҳам (раҳм қилгин денг), деди сочини қисқа қилиб олаётган саҳобалар. Росулуллоҳ "Аллоҳим, сочларини ости билан қирдираётганларни раҳм қилгин", дедилар. "Қисқартираётганларни ҳам" дейишди. Учинчисида "қисқарти -раётганларни ҳам" деб қўшиб қўйдилар.
Саҳиҳ Бухорийда келган бу ҳадисдан ҳаж ва умрада сочни ости билан олдириш афзаллиги билинади. Ушбуларнинг барчаси Росулуллоҳнинг қайта-қайта сўраган раҳматларига дохил бўладилар, инша Аллоҳ.
Таматтуъ қилувчилар умрада сочини қисқартиргани афзал, ҳажда ости билан олиб ташлайди, дейди уламолар.
Саҳиҳ Бухорийда келган бошқа бир ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в олди-сотдида бағри кенг, қўли очиқ, саховатли, кечиримли бўлган кишиларни дуо қилганлар.

Росулуллоҳ с.а.в дедилар: "Савдо ва харид қилаётганда ҳамда ўз ҳаққини талаб қилиб ундираётганда бағри кенг, кечиримли, сахий бўлган кишини Аллоҳ раҳматига олсин".
Ибн Ҳажар Фатҳул Борийдада дейди: "Бу ҳадисда икки эҳтимол бор. Бири хабар, иккинчиси дуо. Айрим олимлар ***ه" дан мурод дуо дейишган, айримлар эса хабар дейишган. Агар ҳадисдан мурод келажакдан хабар десак, ҳадиснинг маъноси қуйидагича бўлади. "Савдо ва харид қилаётганда ҳамда ўз ҳаққини талаб қилиб ундираётганда бағри кенг, кечиримли, сахий бўлган кишини Аллоҳ раҳматига олади". Агар маъноси дуо бўлса, юқорида келтирганимизча бўлади".
Алҳамдулиллоҳким, ҳар икки маъно ҳам бир биридан яхшидир, амалга оширишни насиб қилса бас.
Мусулмон киши савдо-сотиқда жуда қаттиқ талашмайди. Қўлни қаттиқ қисиш, ўртага ота-боболарни қўйиб "биз фалончининг ўғилларимиз арзонроқ қилиб беринг" деб ялиниш ислом одобларидан эмас. Баъзида сабзавот бозоридаги ҳаридор талашишини кўриб, ҳовли, машина савдоси бўляптими, деган гумонга бориб қоласиз. Арзимаган кўкат, сабзавотлар учун асабийлашиш, қимматбаҳо вақтни зое қилиб, сотувчи ва харидорнинг соатлаб талашиши билан Аллоҳ марҳаматидан маҳрум қолинади. Термизий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в дейдилар: "Сизлардан олдин ўтган бир киши сотаётганда бағри кенг, очиқ кўнгил бўлгани учун Аллоҳ унинг ҳамма гуноҳларини мағфират қилди".
Росулуллоҳ с.а.в Аллоҳнинг раҳматини тилаб дуо қилган кимсалардан бири, кечаси уйқудан туриб намоз ўқиб хотинини намозга уйғотган эр ҳамда кечаси уйғониб намоз ўқиб, эрини намозга уйғотган аёлдир. (Абу Довуд сунанларига мурожаат қилинг.)

7-қисм. Айрим ёмон амалларни бажарганларга бўлган лаънатлари; қарғиш, дуойибад.
Росулулллоҳ с.а.в қошини тердирган, ясама соч улаган, эркакларга ўхшаб кийинган аёлларга лаънат айтганлар. Шунингдек ўзини хотинларга ўхшатган эркакларга лаънат ўқиганлар. Рибо олувчи судхўр, берувчи ва котиби, пора олувчи ва берувчиларни ҳам лаънатлаганлар. Ароқда ўн кишига лаънат ўқилган. Ва яна Росулуллоҳ ўз умматларига қийинчилик туғдирганлар ҳақида дуоибад қилиб: "Аллоҳим, умматимга машаққат солиб, қийин аҳволга қўйганларнинг ўзини қийинчиликка дучор эт" деганлар.
8-қисм. Маълум вақтларда турли муносабату ҳолатлардаги дуолари.
Бунга эрталабки ва кечги зикр ва дуолари киради. Шунингдек уйга киришда, чиқишда, масжидга боришда ва масжид ичига кириш ва чиқишда, уловга минганда, уйқуга кетганда, уйқудан турганда, таҳоратда ва шу каби ҳаётнинг турли ўринларида ўқиб юрган дуо ва зикрларини ўз ичига олади. Ҳар-бир мусулмон бу дуоларни Қуръон оятларини таълим олгандек, алоҳида-алоҳида таълим олиб, ёдлаб ҳаётига татбиқ қилиши билан икки дунё саодатига ноил бўлади.

9-қисм. Тавба ва истиғфор.
Имом Муслим "Саҳиҳ"ларида Ал-Ағар ал-Музанийдан ривоят қиладилар: "(Гоҳо) қалбимда бир нарсалар кечади ва (шунинг учун) мен бир кунда юз марта истиғфор айтаман".
Ҳадис лафзида келган "ليغان" феълига уламолар турлича шарҳ берганлар. Кимдир "ғафлат" деган, кимдир "зикрдан холилик" деган, кимдир ундоқ, кимдир бундоқ деб шарҳлаган. Қози Иёз китобларида: "Қалб Росулуллоҳ с.а.в ники бўлгани учун мен "ليغان" калимасини бир нарса деб шарҳлашга ботинолмайман" деганлар. Шунинг учун "ليغان" феълини "ғафлат" ёки "юракни турли истаклар ўраб олди" ёки "зикрдан холилик" деб таржима қилиш қийин.
"Саҳиҳ Бухорий"да келади, Росулуллоҳ с.а.в дедилар:
"
"Аллоҳ номига онт ичаманки, албатта мен бир кунда етмишдан ортиқ истиғфор айтиб тавба қиламан" .
Насоий "Сунан"ларида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда: "Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Албатта мен бир кунда юз марта тавба қиламан" деганлар.
Эътибор берган бўлсангиз Муслим "Саҳиҳ"ларида "истиғфор айтаман" дедилар. Насоий "Сунан"ларида эса "тавба қиламан", Бухорий ривоятида ҳар икки лафзни жамлаб "истиғфор айтиб, тавба қиламан" дедилар. Савол туғилади: Истиғфор билан тавба бошқа-бошқами? Пайғамбарлар ҳам гуноҳ қиладими? Пайғамбаримизнинг бунчалар кўп истиғфор айтишларининг сири нимада? Шу ва шунга ўхшаш саволларга "Кичик бир гуноҳ учун минг кун оҳ чекмак керак"номли тавба ва истиғфор учун алоҳида хосланган рисоламизда жавоб топасиз, инша Аллоҳ. Ҳозир эса ўз мавзуимизда давом этамиз.
Динимизнинг асл манбаларидан бири бўлмиш "Сунан" китобларида – Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа сунанларида Абдуллоҳ ибн Умар t дан ривоят қилинади:

"Бир мажлиснинг ўзида Росулуллоҳ с.а.в нинг юз маротаба "Роббиғфир лий ва туб алайя, иннака анта ат-таввабур-роҳийм," "Роббим, мени мағфират қил ва тавбамни қабул эт, албатта Сен тавбаларни қабул этувчи раҳмли зотсан" деганларини санар эдик.
Абу Ҳурайра дейдилар: "Росулуллоҳ с.а.в дан кўра кўпроқ "Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ" дейдиган кимсани кўрмадим". "Саҳиҳайн"да келади: Абу Бакр р.а Росулуллоҳ с.а.в га дедилар: "Менга намозда ўқийдиган дуо ўргатсангиз". Росулуллоҳ с.а.в қуйидаги дуони ўргатдилар:

"Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касирон ва ла яғфируз-зунуба илла анта, фағфир лий мағфиротам мин индика, варҳамний, иннака антал ғофурур-роҳийм".
"Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга беҳад жабру-зулм қилдим, гуноҳларимни Сендан ўзгаси мағфират этмас. Ўзингдан бўлган мағфиратла мени гуноҳимни кечир ва раҳматингга олгин. Сен Ўзинг гуноҳларни мағфират қилувчи, раҳмли зотсан".
Бу дуо намознинг охирги ташаҳҳудига ўтирилганда салавотдан кейин ўқилади.
Ё Раб! Курраи замин узра босилган энг пок қадам соҳиблари Муҳаммад алайҳиссалом ва Абу Бакр Сиддиқ "ўз жонимга беҳад жабру зулм қилдим..." десалар, куну-тун маъсият ичра юрган биз осийлар нима дейлик?!
Қуёш вужудга келгандан бери оламни ёритиб Муҳаммаддек нурафшон, пок инсонни кўрмади. Ой ҳам тун ичра осмон кезиб Муҳаммаддек Аллоҳга ибодат қилувчи инсонни кўрмади. Агар Муҳаммад с.а.в ва Абу Бакр р.а шу дуони ҳар намозда ўқисалар, сизу-биз қанча айтишимиз керак экан.

10- қисм. Росулуллоҳнинг умматларига қилган дуолари.
Росулуллоҳнинг умматларига қилган дуоларини уч турга бўлиш мумкин.
1-Барча умматларига Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини сўраб қилган дуолари.
Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида қуйидагича боб келади: Пайғамбар с.а.в нинг умматларига дуолари ва уларга шафқат қилиб йиғлашлари ҳақидаги боб
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в Аллоҳ таолонинг Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги оятини ўқидилар: {Эй Роббимиз, у бут-санамлар жуда кўпчиликни йўлдан оздирди, бас ким менга эргашса, ўшалар мендандир...} ҳамда Исо алайҳиссалом ҳақидаги {Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат соҳибисен } оятларини ўқиб қўлларини дуога кўтариб: "Аллоҳим, умматим, умматим" деб йиғладилар. Аллоҳ таоло Жаброилга қарата: Эй Жибрил, Муҳаммад ёнига бориб (Парвардигоринг ўзи билгувчи) "нега йиғлаяпсиз?" деб сўра. Жаброил алайҳис салоту вассалом Росулуллоҳ с.а.в ҳузурларига келиб йиғлаш сабабини сўрадилар. Росулуллоҳ (умматларига ачиниб йиғлаганларини ва) қилган дуоларини айтдилар. (Аллоҳнинг Ўзи у кишини айтганини билувчидир) Аллоҳ деди: "Эй Жибрил, Муҳаммад ёнига бориб айт, "биз умматингиз борасида сизни рози қилурмиз, асло хафа қилмасмиз".
Заҳабийнинг 1-жилд 145-саҳифасида келтирадилар: "Оиша р.а ота-оналари билан Росулуллоҳ с.а.в ёнларига кириб "Оиша ҳақига дуо қилсангиз" деб сўрадилар. Пайғамбаримиз: "Аллоҳим, Оиша бинт Абу Бакрни зоҳирий ва ботиний гуноҳларини вожибан мағфират қилгин" деб дуо қилдилар. Дуо маъносидан ота-она ҳайратга тушадилар. Шунда Росулуллоҳ с.а.в "Дуоимдан ажабландингизми? Бу дуо ҳар бир "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ" деган умматимга қилган дуоимдир", дедилар".
2- Росулуллоҳ с.а.в нинг умматлари борасида қилган дуоларидан иккинчи тури, саҳобалардан бири ножўя иш қилган пайтда беқасд койимоқлари.
Имом Муслим "Саҳиҳ"да, Имом Аҳмад "Муснадда", Абдурраззоқ "Мусаннаф"да Абу Ҳурайрадан ривоят қиладилар: Росулуллоҳ дедилар: "Илоҳо, ҳузурингда аҳд-паймон оламан. Сен асло аҳдга хилоф қилмассан, мен (ожиз) бир инсонман, (инсонлигим боис) мўминларнинг қайси бирига озор берсам ёки койисам ёки саваласам, буларнинг барини унинг учун хайрли қилгин, койишимни улар учун раҳмат ва қиёмат куни ўзингга яқин бўлажак восита қилгин".
Аввало шуни билиш лозимки, Росули Акрам с.а.в одамларга бесабаб лаънат ўқийдиган, ёмон сўзлайдиган, сўкинадиган киши бўлмаганлар. Анас ибн Молик "ўн йил Росулуллоҳга с.а.в хизмат қилдим, бирон маротаба "уни нега бундай қилдинг, мана бундай қилмадинг" деганларини билмайман" дейди. Ҳадисда: "Мен лаънат ўқувчи эмас, раҳмат бўлиб юборилганман" деб марҳамат қилганлар.
Оиша онамиз Росулуллоҳ с.а.в дан кўрган-билганларини қуйидагича ифодалаганлар: "Росулуллоҳ одамларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар. Ёмон сўз сўзлайдиган, ёмон ҳатти ҳаракат қиладиган киши эмасдилар..."
Анас ибн Молик дейди: "Росулуллоҳ с.а.в сўкағон, лаънат ўқийдиган киши эмас эдилар. Бизлардан биримизнинг ножўя ишимиз учун танбеҳ бериб, итоб қилганларида " *** " дердилар. Ушбу ҳадислар Бухорий "Саҳиҳ"нинг Адаб китобида келган.
"***" нинг маъноси "пешонаси тупроққа белансин" дегани. Бу иборани араблар қадимдан ишлатишади. Олимлар айтганидек "бу ва шунга ўхшаганлар маъноси ирода қилинмай, тилда жорий бўлган жумлалардир".
Шунга ўхшаш дуога мисол, Заҳабий "سير" нинг 3-жилди 123-саҳифасида имом Аҳмаддан келтирилган ривоятларидир: Абдуллоҳ ибн Аббос дейдилар: "Мен болалар билан ўйнаётган эдим. Шунда Росулуллоҳ с.а.в менга "Муовияни чақириб кел" дедилар. Мен Муовияни чақирдим. "У овқат еяпти" дейишди. Мен Росулуллоҳ с.а.в олдиларига бориб: "у овқатланяпти экан" дедим. Росулуллоҳ с.а.в "бориб уни чақириб кел" дедилар. (Чунки Муовия ваҳий котибларидан эди) Иккинчи марта бориб: "Росулуллоҳ Муовияни чақиряпти" дедим. Менга аввалгидек "у овқатланяпти" деб жавоб беришди. Бу гапни Росулуллоҳга етказдим. Яна жўнатдилар. Учинчи марта ҳам шундай жавоб бўлгач, "Аллоҳ қорнини тўйғазмасин" дедилар. Шундан кейин тўймаган экан.
Заҳабий ушбу қиссани изоҳлаб: "Муовия Пайғамбаримизнинг с.а.в "Илоҳо, ҳузурингда аҳду паймон оламан..." деган ҳадисларига дохил бўлади", дейдилар.

3- Росулуллоҳ с.а.в умматлари ҳақига қилган дуоларининг сўнги тури бу шафоатдир.
Саҳиҳ Бухорий даги биринчи боб, биринчи ва иккинчи ҳадис шу хусусида келган.
Абу Ҳурайра y дейди: "Росулуллоҳ с.а.в марҳамат қилиб дедилар: "Ҳар бир Пайғамбарнинг мустажоб дуоси бор.(Улар у дуони қилиб бўлишган). Мен ўз дуоимни умматим шафоати учун охиратга сақлаб қўйишни ирода этдим".

Ҳар-бир мўмин Росулуллоҳ с.а.в суннатларига хилоф иш юритмай, бидъат-хурофотларга қўл урмай қиёматда Росулуллоҳга йўлиқишга ҳаракат қилиши керак. Росулуллоҳ с.а.в дан кейин динга янгилик киргизганлар ҳавз ёнидан қувилиши ҳақида ҳадислар келган. Баъзи яхши амаллар кечирилмас гуноҳ сабабли ҳабата бўлиши ҳақида огоҳлантирувчи оят-ҳадислар келган.

11-қисм. Жоме дуолар.
Турли ҳожат ва талабларни ўз ичига олган қисқа, сермазмун дуолар.
Қўлингиздаги дуо борасидаги кичик рисолада ана шу жоме дуолар, тааввуз ҳамда истиғфор ва тавба ҳақида қисқа тўхтаймиз, қолган саккиз қисмга тўхталмайди. Жоме дуолардан намуналар келтириб, қисқа шарҳига тўхтаймиз. Шунингдек тааввуз ва истиғфорлардан намуналар келтирамиз, инша Аллоҳу таала.

(Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, тўғри йўлга тушмоғлари учун улар ҳам Менинг (даъватимга) ижобат қилишсин ва иймон келтиришсин ) Бақара сураси 186-оят.

Дуонинг аҳамияти ва фазилати

Дуонинг Исломдаги ўрни жуда буюк. Дуо – энг улуғ ибодат. Аллоҳга яқин бўлиш учун осон ва қулай восита. Барча яхшиликлар калити, ёмонлик, бало-офат учун қалқон. Пайғамбарлар ва уларга эргашган солиҳ бандаларнинг бойлик хазинаси. Мўминлар таянчи, мазлумлар қуроли, ризқ, барака манбаи. Хастага малҳам, ғарибга маскан, маъюсга таскин, азадорга тасалли, мусофир ҳамроҳи, фақирлар ҳомийси, ночорга чора, беморга даво, заифга куч-мададдир. Дуо билан мушкуллар осон бўлади, марҳумлар шод-ҳуррам, тириклар эса азоб уқубатдан омон қолади. Шунинг учун бўлса керакки, Қуръон Карим оятлари ва Росулуллоҳ с.а.в ҳадислари дуога тарғиб қилиб келган. Дуо қилмасликни ва дуода танбалликни қаттиқ қоралаган.
Қуръони Каримнинг дастлабки сураси бўлмиш "Фотиҳа" "Очувчи" номли сура маъносига диққат қилинса, сура бошдан охиригача дуо экани маълум бўлади. Қуръони Каримнинг энг охирги "Фалақ" "Тонг" ва "Нос" "Инсонлар" деб номланувчи сураси ҳам дуодан иборатдир. Шунга кўра бу икки сура "Муаввизатон" "Икки паноҳ тилагувчи" деб аталган.
Росулуллоҳ с.а.в нинг "Фотиҳа" сурасини ҳар намозда ўқишлари ва ҳар намоздан кейин "Ихлос" "қул хуваллоҳу аҳад" сураси билан бирга "Фалақ" ва "Нос" сураларини ўқишлари, бомдод ва шом намозидан кейин уч мартадан такрорлашлари, ётиш олдидан уч марта ўқиб ҳамма баданларига суркашлари, турли хил ёмонликлардан паноҳ тилаб у билан дуо қилишлари дуонинг аҳамияти ва фазлига ёрқин далилдир.
114 сурадан ташкил топган Қуръони Каримнинг дуо билан бошланиб, дуо билан якунланиши ва бунинг орасида пайғамбарлар ва солиҳ кишилар дуоларини тинмай бериб бориши дуонинг Аллоҳ ҳузурида жуда юқори даражадалигига далилдир. Бир ўйлаб кўрайлик, тарихи фақат Аллоҳнинг Ўзига маълум жуда қадим ўтмишда айтилган Одам алайҳиссаломнинг
{ Эй Роббимиз, биз ўз жонимизга жабр-зулм қилдик, агар бизни мағфират қилиб, раҳм этмасанг, ҳолимиз бешак хароб бўлгай} деб зорланган дуосини биз охирги умматга таълим бериши фақат тарихий маълумот учунгинами ёки бундан бошқа мақсад ҳам кўзда тутилганми?
Юнус алайҳиссаломнинг денгиз қаърида аста айтган "Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимийн" деган дуосини бизга эшиттиришининг сири нимада? Юнус пайғамбарнинг денгиз саргузаштларини эслаш холосми?
Айюбга келган бало-офатни фош этишдан мурод нима?
Иймонга келгани учунгина қатағонга учраб Каҳф ғорига беркинган йигитлар қиссаси ҳамда уларнинг ғор ичида Аллоҳнинг ўзига қилган пинҳон дуоларини алоҳида сурада ёдлаш ва бу сурани ҳар жума кунида ўқишга тарғиб ўша йигитлар қаҳрамонлигини ёритиш учунгинами ёки бунданда олий мақсад борми?
Бор албатта.
Аллоҳ Ўз қўли билан яратган ва Ўзи унга таълим берган, малоикалар билан юзма-юз ўтириб ҳамсуҳбат бўлган Одамки хато қилдими, нутфадан яралган сиз Одам зурриётининг хатога тушмоғингиз муқаррардир. Шундай экан, хатога тушсангиз, шайтон йўлини эмас, отангиз Одам йўлини тутинг. Бир вақтнинг ўзида икки жиноят содир этилган. Бири Одам ва Ҳавво томонидан яна бири шайтон томонидан. Одам ва Ҳавво ўз хатосини тан олиб тавба қилди, шайтон эса тавбадан бош тортди.
Юнус билан Айюб пайғамбарлар банда тортиши керак бўлган энг оғир мусибатни бошдан кечиришди. Бири денгиз қаърида, ҳут қорнида, яна бири фарзандлардан, мол-мулк ва соғликдан айрилиб ёлғизлик ва йўқчилик қаърида. Иккиларидан ҳамма нажот йўллари беркилган. Фақат дуо, илтижо, тавба-тазарруъ билан Аллоҳга боғланиш қолганди холос. Аллоҳ улар дуосини ижобат қилди. Ва бизлар ибратланиб эргашишимиз учун ўтмиш сир-асрорлардан воқиф этди.
Каҳф сурасидаги йигитлар ҳаёти мураккаб сюжетли, ўқувчини ҳаяжонлантириш билан чекланадиган бадиий қисса эмас. Балки ибрат ва сабоқга кон дарсликдир. Муҳаммад алайҳиссалом рисолатига кўнган йигитлар учун дастур, йўлланма. Хавф ва саросима хасталигига илоҳий муолажадир.
Аллоҳ Қуръонда бандаларини дуога чақиради ва фақат Ундан сўрашликни, сўраган ҳожат талабларини албатта беришини ўқтин-ўқтин такрорлайди. Оятларни ўқир экансиз, унда гоҳ дуога тарғиб, гоҳ дуо одоби, гоҳида ўтмишда дуо қилиб дуоси ижобат бўлган кишилар мисолига дуч келасиз. Аллоҳ бандаларини дуога чақириб Ўзини уларга яқин тутаётганини гувоҳи бўласиз. Мисол тариқасида Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги оятни олиб кўрайлик. Аллоҳ Иброҳим алайҳиссалом воқеасини ҳикоя қилиб дейди:
"(Иброҳим деди): "Мен сизлардан ҳам, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо қилаётган бутларингиздан ҳам четланурман ва (ёлғиз) Роббимга дуо қилурман. Роббимга дуойим боис (сизлардек) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қиламан.
Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четланганда, Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни туҳфа этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик. Шунингдек уларга ўз фазлу марҳаматимиздан инъом айлаб, уларни (барча динларда тилга олиниб мақталадиган) улуғ мақомда қилдик."
Дуо бандачилик асоси ва ибодат руҳидир. Дуо Аллоҳга қулчилик рамзи, фақирлик аломати. Тавозу нишонаси, тавба-тазарруъ белгиси ва Аллоҳга садоқат тимсоли. Унинг Ўзига бош эгиб, Ўзидангина сўровчи бандалар шиори ва ҳаётларининг сарлавҳасидир.
Киши билими ошган сари Аллоҳни таниб, Унинг буюклигини, чексиз қудрат соҳиби эканлигини англаб боради. Кунда янгиланиб турган ҳожатларини ўйлаган киши ўзининг ночор, жуда заиф, фақир, муҳтож эканини тан олади.
Ўзининг кимлигини билиб, Роббисини таниганлар энг кўп дуо қилгувчилардир.
(Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар, Аллоҳнинг ўзигина ҳаммадан беҳожат ва барча мақтовга лойиқ зотдир)
Инсофли астрономлар айтишсин, осмонни безаб турган ҳисобсиз юлдузларни ким яратди?! Қуёш ва ойни мунтазам равишда айлантириб қўйган ким?! Аллоҳ билан бошқа бир илоҳми ёки астрономларнинг ўзими?! Гавҳардек ялтираб осмонда чақнаётган юлдузларни ясаш расадхона уддалай оладиган иш эмаслиги ҳаммага маълум. Нега юлдузларга кўзимиз етади-ю, қадамимиз етмайди?! Нега уйимиз шифтини турли рангга бўяган уста ишига қойил қолиб таҳсин айтамизу, еримиз шифтини ¬- осмонни туну кун безаб қўяётганнинг санъатига қойил қолмай- миз?!
Лойни қориб баланд иморат қурган кишига ҳайратланамиз. "Войбўй, роса баланд қурибди-ку, қойил", деб қаватини санаймиз. Хўш, нега у баланд иморатни кўтариб турган ерга, у баланд иморатданда баландроқ бўлган осмонга ҳайратлан- маймиз?! Ҳайкалтарош тарашлаган ярим-ёрти жонсиз, гунг ҳайкал қошида ажабланиб соатлаб турилади-ю, лойдан тирик жонни яратган, унга куч-қувват, ҳушни олгувчи жамол, нутқ, ақл-идрок берганнинг ишига ажабланилмайди. Ерни тошдек қаттиқ, балчиқдек ботқоқ қилмай, мўътадил, ҳаёт учун қулай қилиб яратган Холиқ санъатига нега ҳайратланмаймиз?! Табиат жамоли мафтун қиладию, табиатни яратганнинг жамоли қизиқтирмайдими?! Ҳавас қилишга арзимайди деган бадбўй дунё шунчалар гўзал бўлса, Ўзи мақтаб, ҳавасга ундаган жаннати қандай экан деган ўй келмайдими?! "Ана ҳусну, мана малоҳат!" деб асли ва оқибати тупроқ бўлмиш ҳусну жамол олдида анқайиб, ошифта бўлганлар, у жамол Холиқида бироз тааммул қилмайдиларми?!
Ер юзидаги чексиз махлуқотлар учун барча яшаш шароитларини қулай қилган ким?! Биз табиий бойликлар деб атаётган ер ости хазиналари қаёқдан келди?! Нефт, газни ясаб олинябдими ёки тайёрини қазиб чиқарилябдими?! Нефт муаммоси завод ускуналари билан ҳал қилинганда, ер юзида беҳуда қонлар тўкилмасди-ку. Демак у бойликлар – илоҳий захира. Бандаларга Холиқнинг тортиғидир...
Бандалар ороми учун ердан оппоқ, момиқ пахтани ундирган ва бандаларни совуқ балосидан сақлаш учун ўша ердан қоп-қора, қаттиқ кўмирни пайдо қилган Холиқ биз учун ҳамма нарсани яратди. Бизни эса ўша нарсаларга қулчилик қилишга эмас, балки Унинг ўзига қулчиликка - ибодатга яратди.
Бепоён, гўзал коинот, мафтункор ер ва унда ўрмалаётган махлуқотлар ва уларнинг кундалик емишида бир оз тааммул қилиб фикр юритган ақлли киши, бу борлиқни яратган Холиқ жуда улуғ, қудратли, беҳожат, саховатли, якка-ёлғиз эканини тушуниб етади. Биргина ер бажараётган вазифаларни, (бир дона вазифа эмас), балки кўплаб вазифаларни ҳисоблаб, уларда фикр юрутган заковатли инсон ер Холиқига тасанно айтиб таъзим қилади.
Дуо, илтижо, тавба-тазарруъ, тоат-ибодат, яратгувчининг ўзигагина қуллик банданинг дунё ва охират саодатига эришиши учун энг тўғри йўл эканини англаб етади.
Қўйида буюк Парвардигор муножоти бўлмиш дуо фазли ва аҳамияти ҳақидаги айрим нусусларни - оят ва ҳадисларни келтирамиз.

* * *

(Парвардигорингиз деди: "Менга дуо қилинглар, дуойингизни ижобат қиламан. Менинг ибодатимдан (дуодан) кибр қилиб бўйин товлаганлар жаҳаннамга бўйинлари эгилиб, хор-зор бўлиб кирурлар) Ғофир 60-оят.

Бандасининг умид билан холис кўтарилган қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилгувчи карамли, улуғ Аллоҳ ушбу оятда бандаларига катта имконият бериб, уларга Ўз дарвозасини кенг очгани ҳамда илоҳий даргоҳга дуо билан келган банда қуруқ қайтарилмаслигини баён қилмоқда. Дуодан юз ўгирганлар эса жаҳаннамга хор-зор бўлиб киришларидан огоҳлантирмоқда.
Бу ояти карима дуо борасида нозил бўлган энг умидбахш оятлардандир. Оят қисқа бўлишига қарамай, ўз ичида дуога тарғиб ва тарҳибни жамлаган. Оятниг аввалги қисми дуога тарғиб қилса, қолган қисми дуо қилмасликниг ёмон оқибатидан қўрқитади.
Дуога тарғиб қилувчи аввалги калима "***" "Парвардигорингиз айтди" калимасидир. Парвардигори олам лутф-карам билан ўта мулойим услубда "***" "Парвардигорингиз айтди", деб хитоб қилди. Бу билан бандасини ўзига жуда яқин оляпти. Илоҳий, жозибадор бу услуб кишидан хавфни кетказиб умидни янада кучайтиради.
"***" "Парвардигорингиз айтди" жумласининг ўрнига "Парвардигор айтди" дейилса ҳам маъно тўғри бўлаверади. Лекин назмида жуда юксак балоғатда бўлган Қуръон маъно-мазмунда ҳам шу қадар юксак балоғат чўққисига етганки "---"дан кўра "***"ни авло кўради. Чунки "Парвардигор айтди" дан кўра "Парвардигорингиз айтди" хитоби бандалар қалбида таъсири кучлидир.
Иккинчи жонбахш калима "Менга дуо қилинглар" жумласидир. Бандасининг ожизлигини ва кундалик ҳожатларини билгувчи Холиқ бандасини ўз ҳолига ташлаб қўймади. Балки "Менга дуо қилинглар" деб талаби ҳожат учун эшигини катта очди. Дуони тор доирада чегараламади. Аксинча "Менга дуо қилинглар" деб майдонни жуда кенг олди. Мадад керак бўлса мадад сўра, соғлик керак бўлса соғлик сўра, ризқ, фарзанд, тинчлик-омонлик, икки дунё саодати, манфаатли илм, файз-барака ва яна қандай яхшилик бўлса барини сўра, деб лутф айлади.
Аллоҳ таоло "Менга дуо қилинглар" деса-ю, ношуд банда бошқасидан сўраб турса. "Пирим мадад беринг", "Ғовсил Аъзам қўлланг", "Руҳ-арвоҳлар ёр бўлсин" ва шу каби ширкона лафзлар билан "Менга дуо қилинглар" деган Холиқидан юз ўгириб турса, бу чинакам мўминлик дейиладими!?

Бир ҳожат сўрама бани одамдан,
Сўра дарвозаси беркилмас зотдан.
Аллоҳ ғазаб қилар сўров тўхтаса,
Банда ғазаб қилар сўраб борилса.

Учинчиси "дуойингизни ижобат қиламан", деб қатъий ваъда беряпти. Аллоҳ таоло "Парвардигорингиз деди: "Менга дуо қилинглар" билан кифояланмай бандасини завқлантириб "дуойингизни ижобат қиламан" деб марҳамат қилди.
Оятнинг кейинги қисми дуо қилмовчиларни огоҳлантиради.
"Менинг ибодатимдан (дуодан) кибр қилиб бўйин товлаганлар жаҳаннамга бўйинлари эгилиб, хор-зор бўлиб кирурлар".
Эътибор берган бўлсангиз, мана бу ердан услуб ўзгаради. Қуръони Карим тарҳиб (қўрқитув) йўлига ўтганда аввалги услубни ўзгартиради. Сўз оқимига кўра навбатдаги оятлар ҳам аввалгисидек "Агар Менинг ибодатимдан юз ўгирсангиз, жаҳаннамга кирурсиз" бўлиши керак эди. Лекин "сиз"олмошидан (замир) узоқлашиб, учинчи шахс олмошини келтиради. "Менинг ибодатимдан (дуодан) кибр қилиб бўйин товлаганлар жаҳаннамга бўйинлари эгилиб, хор-зор бўлиб кирурлар". Буни балоғат уламолари "илтифот" деб аташади.
Жазо жиноятга яраша бўлади. Дунёда димоғдорлик қилган эди, охиратда хорланди. "Қилмиш – қидирмиш"деб шуни айтсалар керак.

* * *

(Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга)яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўй- ларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, тўғри йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар ) Бақара сураси 186-оят.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусталаҳулҳадисга доир Жарҳ ва таъдилrdquo ҳамда Тафсир ибн Абу Ҳотимrdquo номи билан машҳур бўлган Тафсирrdquo китоблар муаллифи Абдураҳмон ибн Абу Ҳотим арРозий давоми...

4718 15:15 / 22.04.2017
Қандайдир бир ҳодиса бўлдида Аллоҳдан қўрқиш ҳақида жумла ишлатилди. Шу сабабли ушбу ибора аслида нимани англатиши ҳақида ўзимга ўзим саволлар билан мурожаат давоми...

2833 14:32 / 27.03.2017
Ривоят қилинишича, Алий розияллоҳу анҳу ҳайит намозидан олдин намозгоҳда бир қавмнинг намоз ўқиб турганини кўрдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2495 15:16 / 27.03.2017
Хатто унинг замони келганида ҳаммаёқни фитна қоплаган, дин унитилган ва фасод тарқаган бўлади. Шу сабабли Дажжолнинг тарихини ўрганиш жуда қийин. Лекин яқин ва давоми...

3331 09:15 / 17.03.2017