1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Иймоннинг етмиш етти шўъбаси

12:21 / 15.03.2017 3430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бадриддин Маҳмуд ибн Аҳмад Айний бундай дейдилар:

«Аллоҳнинг ёрдами ва тавфиқи ила қисқа қилиб қуйидаги иймон шуъбаларини айтамиз: «Иймоннинг асли қалб ила тасдиқ, тил ила иқрордир. Комил ва тугал иймон уч қисмдан: тасдиқ, иқрор ва амалдан иборатдир».


Биринчи қисм эътиқодиётлардан иборат бўлиб, ўттиз шўъбага бўлинади:

1. Аллоҳга иймон келтириш. Бунга Аллоҳнинг Зотига, сифатларига, тавҳидига ва ўхшаши йўқлигига иймон келтиришлар киради.

2. Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса кейин пайдо бўлганига эътиқод қилиш.

3. У Зотнинг фаришталарига иймон келтириш.

4. У Зотнинг китобларига иймон келтириш.

5. У Зотнинг пайғамбарларига иймон келтириш.

6. Яхши-ёмон қадарга иймон келтириш.

7. Охират кунига иймон келтириш. Бунга қабр савол-жавоби ва азоби, қайта тирилиш, маҳшарга тўпланиш, ҳисоб-китоб, Мезон ва Сиротлар ҳам киради.

8. Жаннат ваъдасига ва унда абадий қолишга ишониш. 

9. Дўзах қўрқинчлари, азоби ва унинг фоний бўлмаслигига қатъият ила ишониш.

10. Аллоҳ таолонинг муҳаббати.

11. Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш.

Бунга муҳожир ва ансорий саҳобаларга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байт¬ларига муҳаббат ҳам киради.

12. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш. Бунга у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ва суннатларига эргашиш ҳам киради.

13. Ихлос. Бунга риёкорликни ва мунофиқликни тарк қилиш ҳам киради.

14. Тавба–надомат.

15. Хавф.

16. Ражо–умидворлик.

17. Ноумидлик ва ишончсизликни тарк қилиш.

18. Шукр. 

19. Вафо.

20. Сабр.

21. Тавозуълик бўлиш. Бунга катталарни ҳурмат қилиш ҳам киради.

22. Раҳмли ва шафқатли бўлиш. Бунга кичикларга шафқат кўрсатиш ҳам киради.

23. Қазога рози бўлиш.

24. Таваккул (ҳар бир нарсада Аллоҳга суяниш).

25. Мақтанчоқлик ва кибрни тарк қилиш. Бунга ўзини мақташ ва покиза қилиб кўрсатиш ҳам киради.

26. Ҳасадни тарк қилиш.

27. Ҳиқд ва гинани тарк қилиш.

28. Ғазабни тарк қилиш.

29. Алдамчиликни тарк қилиш. Бунга ёмон гумон ва макр-хийла ҳам киради.

30. Дунё муҳаббатини тарк қилиш. Бунга молу мулк ва мансаб муҳаббати ҳам киради. 

 Иккинчи қисм–тил амалларидан иборат бўлиб, етти шуъбага бўлинади:

1. Тавҳидни талаффуз қилиш.

2. Қуръон тиловати.

3. Илм ўрганиш.

4. Илм ўргатиш.

5. Дуо қилиш.

6. Зикр қилиш. Бунга истиғфор айтиш ҳам киради.

7. Беҳуда гаплардан четланиш.

Учинчи қисм–бадан амалларидан иборат бўлиб, қирқ шуъбага бўлинади. Бу қисм уч навлидир.

Биринчи нав ҳар бир шахснинг ўзига хос нарсаларда бўлиб, бу ўн олти шуъбадан иборатдир:

1. Пок бўлиш. Бунга баданнинг, кийимнинг ва маконнинг поклиги киради. Баданнинг поклигига таҳорат кетказадиган нарсалардан таҳорат қилиш ҳамда жунубликдан, хайз ва нифосдан ғусл қилиш орқали покланиш киради.

2. Намоз ўқиш. Фарз, нафл ва қазо намозлар киради. 

3. Закот бериш. Бунга садақа, закот, садақаи фитр, таом бериш, меҳмонни икром қилиш, сахийлик киради.

4. Рўза тутиш. Фарз ёки нафл рўза киради.

5. Ҳаж қилиш. Бунга умра ҳам киради.

6. Эътикоф ўтириш. Бунга Қадр кечасини кутиш ҳам киради.

7. Динни қутқариш. Бунга ширк диёридан ҳижрат қилиш ҳам киради

8. Назрга вафо қилиш.

9. Қасамларга эҳтиёт бўлиш.

10. Каффоратни адо қилиш.

11. Намозда ва ундан ташқарида авратни беркитиш.

12. Қурбонлик сўйиш.

13. Жанозага тегишли ишларни қилиш.

14. Қарзни адо қилиш.

15. Муомалада содиқ бўлиш, риёдан сақланиш.

16. Ҳақ ила гувоҳлик бериш, гувоҳликни беркитмаслик.

Иккинчи нав тобеъларга хос бўлиб, олти шуъбадан иборат:

1. Никоҳ ила иффатли бўлиш.

2. Аҳли аёлининг ҳаққини адо қилиш. Бунга ходимларга мулойим муомала қилиш ҳам киради.

3. Ота-онага яхшилик қилиш. Бунга оқ бўлишдан сақланиш ҳам киради.

4. Фарзандлар тарбияси.

5. Қариндошлик алоқаларини йўлга қўйиш.

6. Раҳбарларга итоат қилиш.

Учинчи нав оммага тааллуқли бўлиб, ўн саккиз шуъбадан иборат: 

1. Адолат билан раҳбарлик қилиш.

2. Жамоатга тобеъ бўлиш.

3. Ишбошиларга итоат қилиш.

4. Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Бунга хавориж ва боғий (жамоатга қарши чиқиш)ларга қарши уруш қилиш ҳам киради.

5. Яхшилик йўлида кўмаклашиш.

6. Амри маъруф, наҳйи мункар.

7. Ҳаддларни қоим қилиш.

8. Аскарлик ишлари ҳам шунга киради.

9. Омонатни адо қилиш. 

10. Қарз ва унга вафо қилиш.

11. Қўшнини икром қилиш.

12. Яхши муомалали бўлиш. Бунга ҳалол мол топиш ҳам киради.

13. Молу мулкни тўғри сарфлаш. Бунга исроф ва беҳуда сарф-харажатни тарк қилиш ҳам киради.

14. Саломга алик олиш.

15. Акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳу» – «Сенга Аллоҳ раҳм қилсин» дейиш.

16. Одамлардан зарарни қайтариш.

17. Беҳуда ишлардан четда бўлиш.

18. Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш.

Жами бўлиб, етмиш етти шуъбадир.

Бу аллома Маҳмуд ибн Аҳмад Айний раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодлари. Бу илмий ижтиҳоддан кўплаб фойда олдик. Аллоҳ таоло у кишига манфаатли илм қолдирганлари учун мукофотларини тўлиқ қилиб берган бўлсин!

Аммо бир мулоҳазамиз борки, Айний раҳматуллоҳи алайҳнинг етмиш еттилик рўйхатларига ҳадисда очиқ-ойдин айтилган «ҳаё» шуъбаси кирмай қолибди. Албатта, у киши айтганларидек «Ҳаё»ни ҳам бирорта бобга қўшиб юборса бўлади. Аммо ҳадиси шарифда, энг олий ва энг қуйи шуъбалардан кейин «Ҳаё»ни алоҳида таъкидлаб, «Ҳаё иймоннинг шуъбасидир», дейилиши бежиз бўлмаса керак. Чунки ҳаё иймоннинг энг ажойиб кўринишларидан биридир. Ҳаё инсонни доимо яхшилик қилишга, ёмонликдан четланишга чорловчи ажойиб сифатдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олам ҳозирги кундаахлоқсизлик, разолат ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқариши, унинг улуғлигини давоми...

3139 05:00 / 13.03.2017
...Бугунги кунимизда мусулмонларнинг тушкун ҳолини кўриб, ҳафсаласи пир бўлаётганлар кўп. Лекин, ушбу ҳадис бошқа оят ва ҳадислар билан бир қаторда келажакИслом ва давоми...

6430 05:00 / 13.03.2017
Хамрга қарши олиб борилган ишлар фақат Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари билан кифояланмаган. Жамиятнинг барча аъзолари бу давоми...

2572 05:00 / 13.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. давоми...

5628 12:32 / 15.03.2017