1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Мулла Али Қорий. Уйдирма ҳадислар

12:16 / 15.03.2017 3700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад саловоту саломлар бўлсин. 

Муҳтарам ўқувчилар, ушбу рисолада мазҳабимизнинг етук алломаларидан, бир қанча асарларнинг шарҳловчиси ҳамда кўплаб нодир китоблар муаллифи Мулла Али Қорининг “Ал-Маснуъ фий маърифат ал-ҳадис ал-мавзуъ” номли китобидаги уйдирма ҳадислар келтирилган. Аслида ушбу китобда мавзуъ ҳадисларга оид кўпгина қимматли маълумотлар берилиб, замонамизнинг бир қатор кўзга кўринган уламолари томонидан мавзуъ ҳадисларга изоҳлар, бу борада ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари ҳам ўрин олган. Мақсадимиз уйдирма ҳадисларни ўрганиш, таниш ва уларни ҳадис деб айтиб юборишдан сақланиш бўлгани учун ўша “ҳадис”ларнинг ўзини келтириш билан кифояландик. Аллоҳ бошлаётган ишимизни барчамиз учун манфаатли қилсин! 

1. Сенга яхшилик килганни ёмонлигидан ҳам қўрқ.

2. Совуқдан қўрқинглар, чунки биродарингиз Абу Дардо совуқдан ўлган.

3. Касаллик соҳибаларидан қўрқинглар.

4. Ҳизр ва Илёс алайҳиссаломлар ҳар йили ҳаж мавсумида Минода учрашишади. 

5. Тўпланинг ва қўлларингизни юқорига кўтаринг. Тўпландик ва қўлларимизни юқорига кўтардик. “Эй Аллоҳ, Қуръон кетиб қолмаслиги учун муаллимларни кечиргин. Дин кетиб қолмаслиги учун уламоларни азиз қилгин” деб уч бора айтдилар. 

6. Эй Аллоҳ, муаллимларни кечиргин, умрларини узун қилгин, касбларига барака бергин. 

7. Эй Аллоҳ, мен Сендан илмсиз диндан гапиришдан паноҳ сўрайман. 

8. Эй Аллоҳ, Икки Умарнинг бири сабабидан исломга қувват бергин.    

9. Тиббиётнинг энг охирги чораси куйдиришдир. 

10. Аллоҳнинг Китобидан бир оят Муҳаммад соллаллоҳу аалайҳи васаллам ва у зотнинг оиласидан яхшироқдир. 

11. Хатнани махфий қилинглар, никоҳни эса ошкора қилинглар. 

12. Агар Аллоҳ дунё осмонига тушишни ирода қилса, Аршдан Ўз зоти билан тушади.

13. Аллоҳ деди: “Агар дунёни ҳароб қилишни хоҳласам, аввало, Байтимни ҳароб қилишдан бошлайман. Уни ҳароб қиламан. Сўнгра дунёни ҳароб қиламан”.  

14. Эй Муоз, агар Ҳусайб ерига борсанг, шошилгин. Чунки у ерда, яъни Яманда ҳуру ъийнлар бор.

15. Толиби илм олимнинг ҳузурида ўтирса, Аллоҳ у талабага етмишта раҳмат эшикларини очади. У олимнинг ҳузуридан гўё онадан янги туғилган бола каби гуноҳдан пок бўлиб туради. Аллоҳ  унинг ҳар бир ҳарфи учун етмишта шаҳиднинг савобини беради ва унинг ҳар бир сўзи учун бир йиллик ибодат савобини ёзади. 

16. Агар хуфтон намозининг вақти кирса ва шу пайтда овқат ҳам ҳозир бўлиб қолса, ишни аввал овқатдан бошланглар.  

17. Агар муҳаббат чин бўлса, одоб шартлари бекор бўлади. 

18. Агар менга саловот айтмоқчи бўлсангиз, у ҳолда саллангизни кийиб олинг. 

19. Агар соя бир ярим зироъ бўлса, у то икки зироъга етгунича пешин намозини ўқинглар. 

20. Агар биронтангиз мактуб ёзса,  унга  “балаға”, яъни “етди” деб ёзмасин, чунки у шайтоннинг исмидир. Балки  унга “Аллоҳ” деб ёзсин. 

21. Агар сувнинг устида булсанг,  сувга бахил бўлма.  

22. Тўрт нарса тўрт нарсага тўймайди: ер ёмғирга, аёл эркакка, кўз назар солишга, олим илмга.  

23. Ниятингни пок қил ва яхшилар билан бирга ухла.

24. Ҳар бир касалликнинг асл манбаси нафсни рози қилишдир.

25. Печи йўқ саллани кийишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. 

26. Сотиб олувчи харидорга ёрдам беринглар. 

27. Ибодатларнинг афзали қийналиб, машаққат билан қилинганидир.

28. Жаннат аҳлининг кўпчилигини ёмонлик нималигини билмайдиган, фақат яхшиликка интилувчи кишилар ташкил қилади.

29.  Покдомонларингизни ҳурмат қилинглар.  

30. Махлуқотларнинг тиллари Аллоҳнинг қаламларидир. 

31. Бандани омонлиги хотиржамлигидадир.

32. Зоҳирига қараб ҳукм қилишга буюрилдим. Сирларнинг эгаси Аллоҳнинг Ўзидир. 

33. Таомланишда луқмани кичик олишга ва хотиржам, яхшилаб чайнашга буюрилдик.

34. Мен арабларнинг энг чиройли гапирувчисиман, лекин Қурайшликман.

35. Мен соф араб тилида гапиручиларнинг энг фасоҳатлисиман.

36. Пайғамбарлар бошқарувчилар, фақиҳлар жаноблар, динни теран тушунувчилар, улар билан ўтириш  эса, (илмни) зиёда қилишдир. 

37. Ҳақни эътироф этган инсоф қилган бўлади. 

38. Агар гапириш кумуш бўлса,  жим туриш олтиндир.

39. Агар уламолар Аллоҳнинг дўстлари бўлмасалар, у ҳолда Аллоҳнинг бошқа дўсти бўлмайди.  

40. Албатта, Аллоҳ ҳар бир мўминдан барча мунофиқлардан нафратланиш, ҳар бир мунофиқдан эса, барча мўминлардан нафратланиш аҳдини олгандир.

41. Албатта, Аллоҳ оҳангли, тараннумли ҳолда қилинган дуони қабул қилмайди. 

Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. давоми...

4904 05:00 / 14.03.2017
Бир куни бобомларникига борсам, қўшнимизнинг дарвозаси катта очиқ, кўпчилик тўпланиб, кирибчиқиб турибди. Эшик тагида бешўнта эркаклар тик туришарди. Доим кўчада давоми...

3563 05:00 / 14.03.2017
Вақт ўтиши билан Ислом давлати ҳамма томондан улғайиб борар эди. Чегаралар, вилоятлар, амирлар ва бошқалар сони тезлик билан ортиб борар эди. Девонлар ташкил давоми...

10030 05:00 / 13.03.2017
Абдурроҳман ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Умарнинг оёғи уюшиб қолди. Шунда бир киши унга .Ўзингга энг маҳбуб кишининг исмини айт,, деди. давоми...

3681 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

216870 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

136030 14:35 / 11.08.2021