1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хатми Қуръонга марҳабо!

18:09 / 17 февраль 128 pdf Ўқиш режими + -

Азизлар, қутлуғ Рамазон ойи – Қуръон ойи кириб келмоқда. Бу Рамазон барчамизга муборак бўлсин!

Эртадан бутун дунёда, жумладан, жаннатмакон Ўзбекистонимизда ҳам муборак Рамазон ойининг энг гўзал зийнати – таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонлар бошланади.

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, саҳобаи киромлар, тобеъинлар ва барча улуғ уламоларимизнинг гўзал одоби шуки, Рамазонда Каломуллоҳ тиловатига алоҳида эътибор қаратилади.

Эртадан юртимиздаги минглаб масжидлар қатори, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг жомеъ масжидида ҳам хатми Қуръон бошланади.

Бу йилги таровеҳ намозларида Баҳодир қори Раҳматуллоҳ, Садриддин қори Абдулкарим ҳамда Аҳмаджон қори Атоуллоҳ хизматда бўладилар.

Азизлар, Рамазон ойида барчангизни таровеҳ намозларига, хатми Қуръонга таклиф қилиб қоламиз, Аллоҳ таоло қадамларингизга ҳасанотлар ёзсин!

Таровеҳ намози соат 20:30 дан бошланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абду Али Идрис оға Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кекса хизматчиларидан бири эди.У киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

2006 16:23 / 22.11.2023
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида .Замонлар оша цивилизация ndash Ўзбекистон, мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий давоми...

2529 12:34 / 21.09.2019
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида давоми...

4589 04:23 / 04.06.2023
22 ёшли покистонлик кўриш қобилияти заиф бўлган ҳофизи Қуръон Муҳаммад Шероз IQNA мухбири билан Қуръони карим ва кундалик ҳаёт ҳақида суҳбатлашди.Ҳофиз бу йил давоми...

3130 12:10 / 11.04.2019