1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бўлажак ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонига жўнаб кетди

04:23 / 04.06.2023 4543 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан муборак сафар томон отланишмоқда.

4 июнь куни бўлғуси ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳини  кузатиш учун Президент маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди. 

Кузатиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари иштирок этиб, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларига бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2023” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 4 -19 июнь кунлари ҳаж сафарига кузатилади.

Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити намози юзасидан фатвоси эълон қилинди. Қуйида фатво матни тўлиқ ҳолда келтириб давоми...

5393 23:37 / 16.07.2021
Аввал хабар қилганимиздек машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. У ердаги Шоҳи давоми...

2475 20:16 / 28.12.2019
Жорий йилнинг 1718 октябрь кунлари Термиз шаҳрида .Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни, мавзусига бағишланган халқаро илмийамалий давоми...

963 10:57 / 17.10.2024
Шу йилнинг октябрь ойида Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда 82 давлатдан 115 давоми...

3539 05:48 / 22.09.2018