1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Азон ва иқома бўйича машғулотлар давом этмоқда

18:41 / 27 январь 999 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда азон ва иқома бўйича ижоза бериш анъанаси 2026 йил 21 январдан бошлаб яна давом этмоқда.

Бугун 27 январ куни «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимида «Қуръон ва тажвид» ўқув курсларининг ўқитувчилари ҳамда олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари устозлари учун азон ва иқома бўйича навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди.

Машғулотлар бўлим бошлиғи шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум томонидан олиб борилмоқда.

Машғулотда Тошкент ислом институти, «Кўкалдош» ўрта махсус таълим муассасаси қошидаги «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курслари филиаллари ўқитувчилари, мазкур таълим даргоҳларининг устозлари иштирок этишди.

Дарс давомида ҳар бир тингловчининг азон ва иқома борасидаги маҳоратлари якка тартибда тингланиб, керакли тавсиялар берилди. Машғулотлар якунида тингловчиларга азон ва иқома бўйича ижоза гувоҳномаси топширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, азон ва иқома бўйича ижоза бериш анъанаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан йўлга қўйилган.

 

Манба
AlQuranuz
Мавзуга оид мақолалар
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1506 14:06 / 25.11.2023
Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Ислом санъати музейи 2008 йилда санъат мухлисларига ўз эшикларини очган. Айни дамга келиб, у мамлакатнинг энг диққатга сазовор давоми...

2937 11:00 / 18.12.2020
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни жума ва шанбаякшанбалик давоми...

1744 11:03 / 03.09.2020
2021 йил 08 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов .Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти,га ташриф буюрди. Бу ҳақда билим юрти матбуот давоми...

2121 10:34 / 09.02.2021