1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

ҒАРБ ОЛИМЛАРИНИНГ ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДАГИ ГУВОҲЛИКЛАРИ

05:00 / 13.03.2017 2996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихда, шу жумладан, ғарблик тарихчиларнинг гувоҳликлари билан аввалги мусулмонлар ер юзида тарқалиб, халқларга Ислом даъватини етказганлар. Шу билан бир вақтда ўша ердаги ўзлари учратган илм-фан, маданият ва санъатни ўрганганлар. Уларнинг илмга бўлган қизиқиши шу нарсалар ёзиб қолдирилган манбалардан ўрганишга ундаган.

Мусулмонлар ўзлари кириб борган юртлардаги илмий китобларни бошқаларга ўхшаб йўқ қилиб куйдириб юборманглар, балки уларни тўплаб, катта-катта илмий марказлар қурганлар. Шу китоблар ёзилган тилларни билувчи кишиларни ёрдамга чақириб, уларни таржима қилдирганлар. Таржимонларга эса, қилган ишлари учун жуда катта миқдорда мол-дунё берганлар. Сўнгра эса, ўша китобларни ўқиб ўрганишга ва ҳаётга татбиқ қилишга бел боғлаганлар. Бу улкан ишларга уларга мусулмон подшоҳлар, амирлар ва давлатмандлар яқиндан ёрдам берганлар.
Шундай қилиб, грек ва римликлардан сўнг, илм султони мусулмонлар қўлига ўтган. Уларнинг олий ўқув юртлари барча халқларнинг фойда ва илм оладиган марказига айланган. Мусулмонлар табобатчилик, кимё, табиий фанлар, математика ва бошқа илмларнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшганлар. Қуйида баъзи ғарб олимларининг бу ҳақдаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Нию-Йорк дорилфунунининг профессори Дрибер ўзининг «Илм ва дин ўртасидаги тортишув» номли китобида шундай дейди: «Мусулмонларнинг илм билан шуғулланишлари 638 йили Искандария шаҳрини қўлга олишларидан сўнг бошланган. Яъни, Муҳаммад пайғамбарнинг вафотидан 6 йил ўтгандан сўнг. Шу вақтдан бошлаб икки аср ўтмай грекларнинг барча илмий китобларини чуқур ўргандилар ва тўғри баҳоладилар. 813 йили Маъмун халифа бўлганидан сўнг, Бағдод шаҳри ер юзидаги илм пойтахтига айланди. Бу халифа Бағдодга беҳисоб китоблар тўплади, уламоларни йиғди ва уларга зўр ҳурмат кўрсатди».
Муаллиф мусулмонларнинг табиий илмлардаги асарларини санаб бўлгандан кейин шундай дейди: «Агар биз бу улкан илмий ҳаракатнинг барча асарларини санамоқчи бўлсак, китобимизнинг чегарасидан чиқамиз. Мусулмонлар қадимги илмларни жуда ҳам ривожлантирдилар. Шу билан бирга ўзларидан аввал маълум бўлмаган илмларни кашф этдилар».
Бошқа бир жойда шундай дейди: «Мусулмонларнинг дорулфунунлари овруполик толиби илмлар учун доимо очиқ эди. Овруполик подшолар мусулмонлар диёрларига даволаниш учун борар эдилар».
Профессор Седилат ўзининг «Араблар тарихи» китобида шундай дейди: «Мусулмонлар ўрта асарларда илм, фан ва фалсафада ягона эдилар. Улар бу нарсаларни қадамлари қаерга етса, шу ерга тарқатдилар. Бу нарсалар улар орқали Оврупода ҳам тарқалди. Оврупонинг уйғониши ва тараққиётининг асосий сабабчилари ҳам мусулмонлардир».
Сосиолог профессор Густав Лугон ўзининг «Араб сивилизасияси» китобида шундай дейди: «Шарқ кўпгина халқларга бўйсунган - форс, рим ва бошқаларга. Бу халқларнинг сиёсий таъсири кучли бўлса ҳам маданий таъсири бўлмаган. Форс, Рим ва бошқа халқларнинг Шарқда қила олмаган ишларини араблар тезда ва ҳеч бир мажбур қилмасдан амалга оширдилар. Улар Мисрда нимани амалга оширган бўлсалар, байроқлари устида ҳилпираб турган Африка, Сурия, Форс каби бошқа юртларда ҳам амалга оширдилар. Улар йўл-йўлакай кириб ўтган Ҳиндистонда ҳам улкан таъсирларини қолдирдилар. Ҳатто, фақат савдо учун қадамлари етган Хитойда ҳам улкан таъсир кўрсатдилар. Тарихда бундай зўр таъсирга эга бўлган араблардан бошқа ҳеч бир халқ йўқ. Араблар билан алоқада бўлган халқлар уларнинг маданиятини қабул қилганлар. Арабларнинг Шарққа кўрсатган таъсири фақат диёнат, тил ва санъат билан чегараланиб қолмай, балки уларнинг илмий, маданий таъсирлари ҳам улкан бўлган. Араблар Ҳиндистон ва Хитой билан бўлган алоқалари давомида кўпгина илмий-маърифат таъсирини қолдирганлар. Овруполиклар эса бу нарсаларни нотўғри баҳолаб, Ҳиндистон ёки Хитой илмий ва маърифати деб атайдилар.
Арабларнинг Шарққа бўлган таъсири улуғ бўлганидек, Ғарбга ҳам таъсирлари улуғдир. Оврупо ъивилизаъияси араблар олдида қарз-дордир. Арабларнинг Ғарбга бўлган аҳамиятини билиш учун араблар ўз ъивилизаъиясини Оврупога киритишдан аввал, у ерда аҳвол қандай эканлигини англамасдан олдин баҳолаш қийин. Агар IX мелодий асрга қайтадиган бўлсак, бу вақтда арабларнинг Андалусиядаги (Испания) маданияти ўз чўққисига чиққан эди. Шу вақтда Ғарбдаги маданият ўчоқлари ваҳший феодал помешчикларнинг қароргоҳи бўлиб, улар ўзларининг саводсизлигини ҳис қилгунича кўп вақт ўтди. Фақат XI - XII асрлардагина илмга рағбат пайдо бўлди. Оврупода жаҳолат кафанини устидан олиб ташлашни хоҳловчи одамлар пайдо бўлганда, арабларга қараб юзландилар».
Профессор Либри шундай деган эди: «Агар тарих саҳнасида араблар пайдо бўлмаганида Оврупонинг уйғониши бир неча асрларга орқага сурилар эди. Арабларнинг таржималари Оврупо дорилфунунларида олти аср давомида ягона ўқув қўлланмаси бўлиб келган. Айтиш мумкинки, арабларнинг баъзи бир илмдаги таъсирлари, мисол учун, тиббиётда, ҳозиргача давом этиб келмоқда. Ибн Синонинг китоблари ўтган асрнинг охирларида шарҳ қилинди».
Юқоридаги гаплар овруполик уламоларнинг гаплари бўлиб, уларни келтиришдан мақсад шуки, Ислом жами инсониятни тараққиётга чорлайди ва, албатта, Ислом Аллоҳнинг дини бўлиб, инсон ўйлаб чиқарган нарса эмас.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад саловоту саломлар бўлсин. Муҳтарам ўқувчилар, ушбу рисолада мазҳабимизнинг давоми...

3217 12:16 / 15.03.2017
Сабр қилиш қийин ва машаққатли бўлса ҳам илм ва амал қоришмасидан унинг маъжунини тайёрласа бўлади. Зотан, қалбнинг барча хасталикларига худди шу икки нарса, илм давоми...

3855 05:00 / 14.03.2017
Бугунги аҳволимиз ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрган киши дуо қилишга нақадар муҳтож эканимизни англаб етади. Қанчаданқанча мусулмонларни одамларнинг эшигига бориб давоми...

2795 12:11 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни дунёга рағбатли қилиб яратган. Шу боис у кўпинча молдунё тўплаб фаровон ҳаёт кечиришга интилади, турли йўллар билан молмулкни қўлга давоми...

5201 05:00 / 14.03.2017