1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Хиромантия ҳақида

05:00 / 14.03.2017 6906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом таълимоти хиромантия ҳақида нима дейди? Хиромантия ҳақ таълимми? Мусулмонлар хиромантия билан шуғулланишлари ёки шуғуллаётганларга мурожаат қилишлари жоизми?

Бу саволларга Канаданинг Торонто Ислом университетининг катта устози Аҳмад Катти жавоб беради:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Хиромантия, яъни қўл кафтига қараб инсоннинг келажагини башорат қилиш, ҳеч қандай илм эмас. Хиромантнинг башорати тахмин-гумонларга асосланган бўлиб, ҳеч қандай илмий асосга эга эмас. Ислом хурофот ва иррационал амалиётларнинг ҳар қандай турини танқид ва инкор қилади. Биз мусулмонлар Аллоҳ Таолодан бошқа ҳеч ким ғайбни билмаслигига иймон келтирганмиз. Фақат Аллоҳ Таологина келажак ҳақида аниқ билимга эгадир. Шунинг учун ҳам мунажжим ва келажак ҳақида хабар берадиганларга мурожаат қилиш шариат бўйича тақиқланади (ҳаром).
Хиромантия билан жуда кўп салбий ҳолатлар боғлиқ. У лоқайдлик ва дангасаликка ҳам сабаб бўлиб, ишонувчан одамлар ҳисобига фирибгарларнинг бойишларига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир дуолари бор: “Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйишидан ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман” (Абу Довуд ривояти).
Хиромантия – фақат Аллоҳ Таоло билиши мумкин бўлган нарсалар ҳақида бўлгани ҳамда фақат гумонга асослангани учун Исломнинг асосий таълимоти тавҳидга зиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни бунга ўхшаш нарсалардан қайтарганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки башоратгўй ёки фолбиннинг олдига бориб, айтаётган гапини рост деб билса, у шубҳасиз, Муҳаммадга тушган нарсага куфр келтирибди” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтдилар: “Кимки башоратгўйнинг олдига бориб, ундан бирон нарсани сўраса ва уни тасдиқласа, қирқ кунгача унинг биронта ҳам намози қабул қилинмайди”. (Муслим ривояти).
Аллоҳ Таоло иймонларимизни камайишига ёки унга футур етишига сабаб бўладиган нарсалардан ўзи сақласин. Омин.

IslamOnline.net материаллари асосида Абу Муслим тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон заифлиги ҳозирги кунда мусулмонлар орасида кенг тарқалган мусибатдир. Кўпчилик инсонлар қалбининг қотиб кетаётганидан шикоят қилишади. Баъзан Мен Қуръон давоми...

6188 12:08 / 15.03.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга арабча матн .Ўзингни ўзинг ҳимоя қил, ўзингга ўзингга нусрат бер, яъни давоми...

2954 05:00 / 14.03.2017
Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизникига меҳмонга келиб қолсаларhellipАгар замин узра қадам босган зотларнинг энг улуғиhellip дунёнинг энг буюк давоми...

3022 05:00 / 14.03.2017
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ давоми...

5429 12:32 / 15.03.2017
Аудиолар

231314 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149839 14:35 / 11.08.2021