1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда «Шайх Зайд» масжидининг нусхаси қурилади

14:30 / 10.03.2021 1638 pdf Ўқиш режими + -

Индонезияда «Шайх Зайд» масжидининг нусхаси қурилади. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.

Амирликнинг энг юқори мартабали амалдорлари Индонезиядаги «Шайх Зайд» масжидининг нусхасини қуришга замин яратиб берадилар. Масжид Индонезия президенти Жоко Видодонинг она шаҳри бўлган Марказий Ява вилоятининг Соло шаҳрида қурилади.

2019 йил июль ойида Жакартага Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Заид Ал Наҳайян ташрифи чоғида БААнинг энг катта масжидининг нусхаси Видодога совға қилинган эди.

«Масжид Абу-Дабидаги масжидга 100% ўхшаш бўлади, баъзи жойлари Индонезия безакларини ўз ичига олади ва маҳаллий материаллардан максимал даражада фойдаланади», дейди Индонезиянинг БААдаги элчиси Хусин Багис.

3 гектар майдонда қуриладиган масжид тўртта минорадан иборат бўлиб, лойиҳага биноан асосий гумбаз кичикроқ гумбазлар билан ўралган бўлади.

20 миллион долларлик масжид лойиҳаси 2022 йил сентябрь ойигача тайёр бўлиши режалаштирилмоқда.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида .Ҳаж ndash 2025, мавсумида ҳожиларга хизмат давоми...

915 11:08 / 08.05.2025
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Айни пайтда бу мажмуа янгидан барпо давоми...

1862 20:40 / 17.05.2023
Бугун .Ҳилолнашр, нашриёти ҳамда Ислом.уз портали томонидан ташкил қилинган .Қуръонга хизмат ndash олий мақсад, номли анжуман бўлиб ўтди.Аллоҳ таоло пайғамбари давоми...

8936 20:33 / 22.07.2017
Бу йилги Ҳаж2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар резидентлар давоми...

2202 16:55 / 12.06.2021