1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қирғиз республикаси президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

21:21 / 12.09.2025 1210 pdf Ўқиш режими + -

11 сентябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди. 

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Абдулазиз қори Зокиров қатнашди. 

Олий даражадаги мулоқотда муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий салом ва эзгу тилакларини қардош халқ Президентига етказдилар. 

Ўз навбатида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров жаноби олийлари Муфтий ҳазратларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига самимий салом ва энг яхши тилакларини етказиб қўйишини сўради.

 Ўзаро мулоқотда икки давлат ўртасидаги дўсту биродарлик, қўни-қўшничилик ва яқин ҳамкорлик алоқалари равнақ топаётгани, охирги йилларда чегаралар очилгани, натижада халқларимизнинг азалий алоқалари яна боғлангани таъкидланди. Бундай қулайлик ва ғамхўрликдан барча ниҳоятда мамнун экани айтиб ўтилди.

Туркий давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан илм-фан, таълим-тарбия, ижтимоий-иқтисодий ва диний-маърифий жабҳаларда муносабатлар ривожланаётгани натижасида муфтийлар ҳам бирлашиб, қардош халқлар ҳамжиҳатлиги йўлида хизмат қилаётгани, хусусан, Рамазон ойи, икки ҳайит байрамлари бирга нишонланаётгани, зарур масалаларда кенгашиб, фатво ва баёнотлар эълон қилинаётгани сўзланди.


Шунингдек, қардош давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан барча соҳаларда эришилган мана шундай муваффақиятлар мамлакатларимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошираётгани алоҳида эътироф этилди. 

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қардош халқлар муфтийларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги нақадар аҳамиятли экани, бу эса мўмин-мусулмонлар манфаатига хизмат қилишини таъкидлаб, Туркий давлатлар муфтийлари йиғилишига муваффақият тилади. 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг диниймаърифий ташкилотлар ва илмий марказлар давоми...

1449 14:09 / 23.10.2024
Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47анаънавий ҳаж бўйича давоми...

1816 16:41 / 20.06.2023
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистонда Ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти етиб келганини айтди..Мамлакатимизда Ислом давоми...

3078 20:53 / 29.12.2020
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали ижодий жамоаси нашриётимизда узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1811 13:50 / 06.10.2021