1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистонда Ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти келди»

20:53 / 29.12.2020 3068 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистонда Ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти етиб келганини айтди.

«Мамлакатимизда Ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақт-соати етиб келди. Бу борада Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилади», деди президент.

2020 йил 4 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов шу йилнинг ўзида Ўзбекистондаги 3та банкда исломий молиялаш жорий этилиши мумкинлигини айтган эди.

Маълумот учун, исломий молия тармоғи бугунги кунда жаҳонда жадал ривожланиб бораётган ва инновацион молиялаштириш механизмларини ўзида жамлаган соҳалардан бири ҳисобланади.

Молиялашнинг бу тизими фойда ва зарарни бўлишиш ҳамда реал активларга асосланган молиялаштиришни ўзида намоён қилиши билан анъанавий банклардан фарқ қилади.

Исломий банклар мижоз талаби билан объектни қуриб бериши, асбоб-ускуналар, товар, хомашёлар олиб бериши ёки уларни ижарага бериши мумкин. Молиялаштириш асосида савдо амалиёти ётади. Замонавий банк тизимида эса банкларнинг савдо амалиётларини амалга ошириш қонунчилик нуқтайи назаридан мушкул бўлиб, бунга солиқ ҳамда банк фаолиятига тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўсқинлик қилади.

Маълумотларга кўра, кейинги йилларда исломий молия муассасалари ялпи активлари миқдори 2,5 триллион долларни ташкил этиб, йилига 15-20 

2020 йил бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури доирасида «Ўзбекистонда исломий молия маҳсулотлари таҳлили» бўйича амалга оширилган тадқиқот ва унинг доирасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, банк кредитларидан фойдаланмасликнинг асосий сабаблари сифатида авваламбор, диний қарашлар, кредитлар бўйича юқори фоиз даражаси ва кредитлаштиришнинг мураккаблиги кўрсатилган бўлиб, агар мамлакатда ислом молия муассасалари ташкил этилса, юқоридаги сўровномада иштирок этган қатнашувчиларнинг аксарияти ушбу муассаса хизматларидан фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлашган. Ҳатто, анъанавий банклар ҳам Ўзбекистонда ислом молия муассасалари ташкил қилиш, молия тармоғида ҳалол ва шаффоф рақобат юзага келиши, натижада мамлакатга сармоялар оқими ўсиши ва диверсификациясига олиб келиши ҳақида ўз фикрларини билдирган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, кўп йиллар диний соҳада меҳнат қилган, фазилатли уламо Ҳожи Мустафоқул домла Меликов вафот давоми...

2252 22:32 / 03.09.2020
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишган эди.2022 йил 20 давоми...

2144 20:30 / 21.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 20242025 ўқув йилининг I семестри якунланиши муносабати билан якуний назорат имтиҳонлари давоми...

1257 14:48 / 28.01.2025
Қозон шаҳрининг, Миллий кутубхонасида .Россияда Ислом V шаҳардаги мусулмонларнинг субъективлиги, халқаро ёзги мактаби очилди. Бу ҳақда ИА .Татаринформ, манбаси давоми...

1805 15:00 / 18.08.2021