1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Аллоҳ таоло покизадир, покизаликни севади

11:00 / 10.12.2020 3347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни иймонга тегишли даражага кўтармаган. 

Исломда эса бу иймон иши бўлиши билан бирга, поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун аввало, банданинг қалби, нияти пок бўлиши керак.

Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва ҳатто ибодат жойи ҳам пок бўлиши шарт. Пок бўлганда ҳам каттаю кичик, кўзга кўринадигану кўринмайдиган барча нопокликлардан холи бўлиши керак. Ана шундоқ покликка эга бўлмаган банда Аллоҳга ибодат қила олмайди. Яъни, намоз ҳам ўқий олмайди, Қуръон ҳам ушлай олмайди.

Исломда ибодатларнинг қабул бўлиши – пок­лик асосида адо этилишига боғлиқ. Бизда поклик йўлида қилинган ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни қилган кишига улкан ажр-савоблар, олий мартабалар бор.

Қуръони каримда покизаликка катта эътибор берилган. Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:

فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ۝

 «Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир» (108-оят). 

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу ояти каримада покликни ва пок кишиларни мадҳ этмоқда. Пок кишиларни яхши кўришини эълон қилмоқда. Бу эса, Аллоҳ таоло томонидан пок­ликка қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Бу ояти кариманинг ўзи барча инсонлар поклик учун интилиб, бутун дунё покланиш сари юз тутиши учун етарли!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари покиза зот бўлганлар ва кўплаб ҳадисларида покизаликка тарғиб қилганлар.

Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Албатта Аллоҳ ёқимлидир, ёқимлиликни севади, покизадир, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, ўта сахийдир, ўта сахийликни севади»

Термизий, Баззор ва Абу Яъло ривоя қилганлар.

Исломда инсоннинг қалбининг ва ниятининг поклиги биринчи ўриндан туриши маълум. 

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1217ndash1221 1215 йилда Иннокентий III Ғарбни янги салб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III 1216ndash1227 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли давоми...

2462 15:28 / 27.10.2023
Ғарбликлар, хусусан, испан шоирлари мусулмон адабиётидан жуда қаттиқ таъсирланганлар. Ғарб адабиётига мардлик, ботирлик, мажоз, гўзал бадиий образлар хусусан, давоми...

1747 15:05 / 22.08.2023
middot Сурия middot Ливан middot Гаити 1677ndash1804 middot Янги Франция o Канада sect Квебек sect Учдарё фр. TroisRiviegraveres sect Монреаль sect Буюк Ороллар ҳудуди фр. Pays d`en Haut o давоми...

2157 12:01 / 08.01.2025
Менинг исмим Юсуф Эстес. Авваллари насроний эдим, ҳозир ndash мусулмонман.Мен Америка Қўшма Штатларининг ғарбида дунё келдим. Оилам ва аждодларимиз нафақат мактаб давоми...

5510 16:00 / 08.01.2019