1446 йил 17 зулқаъда | 2025 йил 14 май, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Саҳобалар даврида тақлиднинг кўриниши

15:29 / 25 апрель 636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Аллоҳ таоло саҳобаларни Ўзининг Расулига эргашишга, тақлид қилишга буюрди. Набий алайҳиссалом ҳам уларни мана шунга ундадилар. Демак, тақлиднинг амалий кўринишини саҳобалар замонидан бошлаб кўришимиз мумкин. Бунга Муоз розияллоҳу анҳу билан бўлган воқеани мисол қилсак бўлади. Саҳобалар даврида тақлид жуда кенг тарқалди. Бирор шаҳар ёки юрт фатҳ қилинадиган бўлса, саҳобалар розияллоҳу анҳум у ердаги инсонларга динни ўргатиш учун ораларидан энг олимларини, энг буюкларини юборишар эди. Масалан, Умар розияллоҳу анҳу Кўфага Абдуллоҳ ибн Масъудни юборганлар. Шундан кейин Кўфа аҳли Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг мазҳабида бўлган. Муоз ибн Жабал билан Абу Дардо розияллоҳу анҳумо Шомга юборилган. Шомдаги мазҳаб, яъни Авзоъийнинг мазҳаби шу икки саҳобага эргашади. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Мисрга юборилдилар. Шунинг учун Миср юрти у зотнинг мазҳабида бўлди. Булар барчамизга маълум. Хуллас, ана шу ўлкаларда ўша саҳобаларнинг мадрасалари шакллана бошлади. Халқ уларга эргашиб, тақлид қила бошлади.

Шу ерда бир савол пайдо бўлади: ўша пайтдаги тақлид муайян бир шахсга тақлидмиди ёки мутлақ тақлидмиди? Муайян шахсга тақлид дегани, масалан, мен ҳанафий мазҳабидаман, ҳанафий мазҳабига тақлид қиламан. Мутлақ тақлид эса ҳар кимга тақлид қилиб кетавериш бўлади.

Гап шундаки, саҳобалар вақтида тарқалган тақлид муайян бир шахсга тақлид қилиш бўлган. Ҳар бир юрт аҳолиси ўша юртга юборилган мутлақ мужтаҳидга тақлид қилган. Шунинг учун ҳам ўша вақтда Кўфа, Шом ва Мадина аҳлининг ўзлари тақлид қиладиган хос бир мазҳаблари бўлган. Мана шу тақлид саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг қўл остиларида тарқалиб, бутун Ислом оламига ёйилди.

Аксинча, хаворижларга ўхшаб, одамларни фақатгина Қуръон ва Суннатнинг ўзига ташлаб қўйилса, бу икки масдарни қандай хоҳласа, шундай тушуниб олиш бошланиб кетади. Натижада ҳамма нарсага маҳкам ёпишиб, қаттиқ туриб олиш ёки аксинча, ҳамма нарсага енгил қараш, ҳалол санашга ўтиб кетилади. Нима бўлган тақдирда ҳам, шаръий илмлар борасида бир йўлбошчи бўлиши шарт экан. Токи бирор муаммо юзага келса, халқ ўша йўлбошчига эргашсин.

Хулоса ўрнида айтамизки, барча фиқҳий мазҳаблар ва улар барпо қилган мадрасалар, услуб-қоидалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда саҳобаи киром розияллоҳу анҳумнинг маслагидан бошқа нарса эмас.

Шу ўринда бир савол туғилиши мумкин: тобеъинлар ўзлари тақлид қилган саҳобадан бошқаларга ҳам мурожаат қилишганми? Улардан ҳам фатво сўраб, амал қилишганми?

Биз ҳозир омма халқ ҳақида гаплашяпмиз. Мисол учун, Кўфанинг омма халқи қайсидир олим ёки имомга ишониб, унга тақлид қилади, унинг йўлидан юради. Лекин саҳобалардан кейин мужтаҳид даражасига етган уламоларга келсак, улар қаерлик бўлишидан қатъи назар, бошқа юртларга ҳам илм талабида сафар қилишган. Ҳозирги баҳсимиз булар ҳақида эмас. Ҳар бир юрт аҳлининг ўзига хос фиқҳий ёндашувлари бўлган. Ҳамма асосан ўзининг юртида тарқалган нарсага амал қилган. Лекин гоҳида бошқалардан ҳам фойдаланишган. Ҳозирги кунда ҳанафий уламолар ҳам айрим ҳолларда шофеъий ёки бошқа мазҳабнинг сўзини олишади. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Қолаверса, бугун бу ҳақда айрим мулоҳазаларни кўриб чиқдик. Нима бўлганда ҳам, зоҳиран олиб қарасак, бунинг замирида бир шахсга ёки мазҳабга тақлид қилиш бор.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ баъзи масалаларда ўзидан олдингиларга тақлид қилганмилар ёки йўқми Бу саволга жавоб шуки, у зот нима деган бўлсалар, ўз ижтиҳодлари билан давоми...

624 13:44 / 17 март
Ҳозирги тадқиқотлардан маълум бўлишича, Ғарбу Шарқдаги барча қонунлар Ислом фиқҳига мурожаат қилар экан. Барчаси исломий фиқҳдан фойдаланади, ёрдам олади, чунки давоми...

875 14:44 / 28.11.2024
Биз айтган .танзир, назария босқичида мутлақ ижтиҳод даражасига етган, ўзининг усуллари орқали Китоб ва Суннатга мурожаат қилиб, ҳукмлар истинбот қилишга қодир давоми...

486 12:02 / 12 февраль
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни улуғ имом, катта имом деб номлайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бунга сазовор давоми...

5835 16:15 / 28.03.2017