1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Элчихонага ҳадялар

22:57 / 17.01.2025 1216 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 15 январь куни «Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган китоблар, жумладан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларнинг барча асарлари ва юртимиз уламоларининг бир қатор диний-маърифий китоблари Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулига топширилди. Мазкур асарларни »Ҳилол нашр« нашриёт-матбааси директори Абдувоҳид Саттиев Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Шерзод Абдуназаровга тақдим этди. Ушбу маърифий асарлар Туркиядаги миграция маркази кутубхонасига ва қамоқхоналардаги ватандошларимизга мутолаа қилишлари учун етказиб берилади. Юртдошларимиз ушбу китобларни ўқиш орқали фойдасиз ишлардан сақланиб, келажакда ўз ўринларини топишлари учун ёрдам бериш мақсад этилган.

Ватандошларимизга шайх ҳазратларининг барча асарлари, хусусан, «Олтин силсила Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўпламлари, «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Васатия – ҳаёт йўли», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Очиқ хат», «Дин насиҳатдир», «Мазҳаблар – бирлик рамзи» асарлари тақдим этилди. Шу билан бир қаторда «Таълим ва тарбия», «Мўминнинг касби», «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Улуғлар шундай яшашган», «Соҳилсиз денгиз», «Имом Аъзам», «Салаф солиҳларни салафийларга ўхшатманг» ва бошқа муҳим маълумотларга эга бўлган асарлар етказилди.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Бош консуллигининг консуллик округи таркибига Истанбул шаҳри, Туркиянинг Ойдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаэли, Киркларели, Маниса, Муғла, Сакаря, Текирдаг, Чанаккале ва Эдирне вилоятлари, шунингдек, Болгария ва Руминия киради.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, давоми...

1119 18:00 / 25.08.2025
24 июль куни эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz хабар давоми...

2546 10:50 / 24.07.2019
Аввал хабар қилганимиздек, Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда 40 йилдан бери илк бор Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида давоми...

5482 10:03 / 13.10.2018
Шу йилнинг 7 май куни .Ягона олимпиада ndash 2025, билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Мир Араб олий мадрасасида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом давоми...

1160 13:13 / 08.05.2025