1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Йўлдошбек қори беллашувда иккинчи ўринни олди

10:03 / 13.10.2018 5482 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда 40 йилдан бери илк бор Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтган эди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақасида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашдилар.

Масжидул Ҳаром имомларининг тиловатларига тақлид қилиш бўйича ўтказилган норасмий беллашувда вакилларимиздан, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси - 2018” танловининг “Олий ўрин” соҳиби, қирол Абдул Азиз халқаро мусобақасининг 30 порани ёддан ўқиш йўналиши иштирокчиси Йўлдошбек қори Нуриддинов иккинчи ўринни олди, – дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қирол Абдул Азиз халқаро танлови ҳижрий сана бўйича муҳаррам ойининг 26 санасидан сафар ойининг 1 кунига қадар, милодий сана бўйича 6 октябрдан 11 октябргача ўтказилиб, унда 82 давлатдан 115 киши иштирок этди.

Islom.uz протали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулнинг машҳур Таксим майдонида катта масжид қурилиши якунланмоқда. Бу ҳақда islam.plus манбаси хабар берди.Бу ерда масжид қуриш ғояси ўтган асрнинг 50йилларидан давоми...

2662 11:30 / 11.12.2020
Жорий йилнинг 25 июнь куни Қирғизистон мусулмонлари қурултойи бўлиб ўтди. Унда Қирғизистоннинг янги Олий муфтийи сайланди. Бу ҳақда ru.sputnik.kg манбасига таяниб, azon.uz давоми...

3139 16:50 / 26.06.2021
Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Ислом тараққиёт банки ИТБ давоми...

2488 18:07 / 11.04.2020
Америкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда .Дунё АА, хабар берди. Ўзбекистоннинг НьюЙоркдаги АҚШ Бош консулхонаси давоми...

2805 21:31 / 30.05.2021