1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Дунёнинг мустамлака бўлган мамлакат ва ҳудудлар рўйхати

14:14 / 02 январь 2387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Испания ва Португалиянинг «инсонпарварлиги»дан руҳланиб кетган Европанинг бошқа босқинчилари ҳам мустамлакачилик сиёсатини авж олдириб, дунёнинг барча халқлари уларнинг «инсонпарварлиги»дан баҳраманд бўлишлари учун бутун дунёни тақсимлаб олишди ва барча халқларга «инсонпарварлик» дарсларини ўтишди.

Википедия – эркин энциклопедиядан олинган маълумот

Муқаддима

Колония, яъни мустамлака атамаси маълум бир тарихий вазиятда пайдо бўлган ва замонлар ўтиши оқибатида бир-бирига зид келувчи ўта тор (ҳудуд мақомида шундай дейилмадими, демак бу колония эмас) ёки ўта кенг (сепаратистлар, яъни айирмачилар борми, демак бу колония) маъноларни англатиши мумкин. Колония баъзан атамаси ҳиссий, тенденцияли тусда бўлиши ва ташвиқот ҳамда сиёсий мақсадларда қўлланиши ҳам мумкин.

Муайян мамлакатни ушбу рўйхатга киритишда у ёки бу ҳудуднинг расмий мақоми эмас, балки унинг мустамлака белгиларига мос келиши асосий мезон қилиб олинган, яъни бунда «қироллик ерлари» ёки «эркин бирлашган мамлакат» каби сиёсий эвфемизмлар билан аталадиган қуруқ расмий мақомлар эмас, балки аввало унинг географик ва тамаддуний алоҳидалиги, мустақиллигининг жиддий чекланганлиги ва унинг бирор метрополия фойдасига эксплуатация қилиниши эътиборга олинган.

Баъзи ҳолларда у ёки бу давлатнинг мустамлака ерлари рўйхати ортидан унинг қўл остидаги ерлар энг кўп бўлган даврдаги мустамлакалари берилган. Бу ҳудудларнинг мақоми алоҳида айтиб ўтилади.

Испаниянинг мустамлака ерлари

·   Гватемала – генерал-капитанлик

·   Янги Гранада – вице-қироллик

·   Янги Испания – вице-қироллик

·   Перу – вице-қироллик

·   Флорида

·   Куба (1898 йилгача)

·   Пуэрто-Рико (1898 йилгача)

·   Филиппин (1898 йилгача)

·   Гуам (1898 йилгача)

·   Канар ороллари

·   Испания Саҳрои кабири (ҳозир Ғарбий Саҳрои кабир)

o   Рио-де-Оро

o   Сегиет-эл-Хамра

·   Испания Марокаши

o   Испания Шимолий Африкаси (Сеута, Мелилья ва бошқалар)

o   Испания Жанубий Марокаши (Тарфайя сектори)

o   Ифни

·   Испания Гвинеяси

o   Рио-Муни (ҳозир Экваториал Гвинеянинг қитъа қисми)

o   Фернандо-По (ҳозир Биоко, Экваториал Гвинеянинг орол қисми)

Илгари Испанияга тегишли бўлган ҳудудлар

·   Ҳозирги Италии ҳудудида:

o   Неаполь қироллиги

o   Сардиния

o   Сицилия

o   Ломбардия

o   Парма

o   Президи

·   Ҳозирги Франция ҳудудида:

o   Франш-Конте

o   Руссильон

·   Нидерланд (Жанубий Нидерланд билан бирга, ҳозир Бельгия)

·   Люксембург

·   Португалия

Арагон мустамлакалари

·   Афина герцоглиги (ҳозирги Греция)

·   Дураццо (Дуррес, ҳозирги Албания)

·   Мальта

·   Балеар ороллари

·   Ҳозирги Италия ҳудудида:

o   Сардиния

o   Сицилия

o   Неаполь қироллиги

·   Ҳозирги Франция ҳудудида:

o   Руссильон

o   Монпелье

o   Прованс

o   Корсика

Португалиянинг мустамлака ерлари

·   Мадейра

·   Азор ороллари

·   Бразилия

·   Ангола

·   Португалия Конгоси (Кабинда) – ҳозир Ангола яримэксклави (экскла́в – мамлакатнинг асосий ҳудудидан алоҳида жойлашган ва бошқа давлатлар билан ўралган қисми)

·   Португалия Шарқий Африкаси (ҳозир Мозамбик)

·   Португалия Гвинеяси (ҳозир Гвинея-Бисау)

·   Яшил бурун ороллари (ҳозир Кабо-Верде)

·   Сан-Томе ва Принсипи

·   Португалия Ҳиндистони (Гоа, Диу, Даман – ҳозир Ҳиндистоннинг бир қисми)

·   Молукк ороллари (ҳозир Индонезиянинг бир қисми)

·   Макао (ҳозир Хитойнинг бир қисми)

·   Шарқий Тимор (ҳозир Тимор-Лешти)

Швециянинг мустамлака ерлари

·   Денгиз орти мустамлакалари

o   Гваделупа ороли (1813–1814)

o   Сен-Бартельми ороли (1784–1878)

o   Янги Швеция (1638–1655)

o   Швеция Олтин соҳили (1650–1653)

Илгари Швецияга тегишли бўлган ҳудудлар

·   Скандинавияда:

o   Аланд ороллари (1180–1809 атрофи, 1918)

o   Борнхольм ороли (1658–1660)

o   Норвегия (1814–1905)

o   Финляндия (1180–1808 атрофи)

·   Болтиқ бўйида:

o   Курляндия (1701–1709)

o   Эстония (Эзель ороли билан бирга, 1561–1710)

o   Ингерманландия (Ингрия) (1583-95, 1617–1703)

o   Ливония (1621–1710)

o   Мемель (Клайпеда) (1629–1635)

o   Швеция Пруссияси (1629–1635)

·   Германия ерлари:

o   Бремен-Ферден (1645–1715)

o   Эрфурт (1632–1650)

o   Минден (1636–1649)

o   Померания и Рюген (1631–1815)

o   Висмар (1632–1803)

Нидерланд мустамлака ерлари

·   Жанубий Нидерланд (ҳозир Бельгия)

·   Кап колонияси (ҳозир Жанубий Африка республикаси)

·   Тобаго (ҳозир Тринидад ва Тобагонинг бир қисми)

·   Авлиё Мартин ороли, жанубий қисми

·   Янги Амстердам (ҳозир Нью-Йорк, АҚШ)

·   Бразилиядаги голланд ерлари

·   Нидерланднинг Антиль ороллари (Кюрасао ва бошқалар)

·   Виргин ороллари (ҳозир Британиянинг Виргин ороллари)

·   Голландия Гвианаси (ҳозир Суринам)

·   Голландия Гайанаси (Эссекибо, Бербис ва Демерара – 1814 йилгача)

·   Цейлон (ҳозир Шри-Ланка)

·   Малакка (ҳозир Малайзиянинг бир қисми)

·   Формоза (ҳозир Тайвань) – 1624–1662

·   Дэдзима (ҳозир Нагасаки шаҳрининг бир қисми, Япония)

·   Голландия Шарқий Ҳиндистони (Индонезия, голландия Янги Гвинеяси билан бирга)

·   Янги Голландия (ҳозир Австралия)

·   Нидерланд Ҳиндистони (ҳозир Ҳиндистоннинг бир қисми)

Даниянинг мустамлака ерлари

·   Исландия

·   Фарер ороллари

·   Гренландия

·   Гельголанд (1714–1807)

·   Даниянинг Виргин ороллари (1917 йилгача)

·   Дания Гвинеяси (Олтин қирғоқдаги Дания ерлари, ҳозир Гана) – 1658–1850

·   Цейлондаги ерлар

·   Янги Дания (Никобар ороллари, ҳозир Ҳиндистоннинг бир қисми) – 1756–1848/1868

·   Дания Ҳиндистони (Серампор, Транкебар – ҳозир Ҳиндистоннинг бир қисми), 1620–1845

Илгари Данияга тегишли бўлган ҳудудлар

·   Норвегия

·   Швеция (Сконе (Скания) ва Готланд билан бирга)

·   Финляндия

·   Дания Эстонияси (1206–1645)

·   Ольденбург (ҳозир Германия)

·   Шлезвиг-Гольштейн (ҳозир Германия)

·   Рюген ороли (ҳозир Германия)

·   Англия

 «Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу кашфиётларга сабаб бўлган шартшароитлар учта асосий банддан иборат 1. Европа мамлакатлари Шарқ билан савдосотиқ қилишда дуч келган қийинчиликлар. 2. Пул давоми...

1846 14:06 / 21.12.2024
Хулласи калом мазкур ноқулай ҳолатдаги дин Рим империяси ҳудудларида ва унинг кучи ва таъсири остида дунёнинг бошқа тарафларида ҳам кенг тарқалди.Император давоми...

5586 14:40 / 17.12.2018
Инквизициянинг қийноқлари турлитуман бўлиб, инквизиторларнинг шавқатсизлиги ва қийнов услублари борасидаги топағонлиги одамни ҳайратда қолдиради. Ўрта давоми...

1631 13:11 / 26.10.2024
1189ndash1192 1150 йилларнинг бошида Фаластиндаги салбчи давлатларнинг аҳволи бирмунча яхшиланди 1153 йили улар Асқалонни эгаллашга муваффақ бўлишди. Аммо 1170 йилларга давоми...

3433 09:51 / 18.10.2023
Аудиолар

210801 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130066 14:35 / 11.08.2021