1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тафтиш маҳкамаси қийноқлари

13:11 / 26 октябрь 1019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инквизициянинг қийноқлари турли-туман бўлиб, инквизиторларнинг шавқатсизлиги ва қийнов услублари борасидаги топағонлиги одамни ҳайратда қолдиради. Ўрта асрларга мансуб баъзи бир қийноқ анжомлар бизнинг давримизгача ҳам сақланиб келган. Бироқ уларни кўпчилиги, ҳатто музей экспонатлари ҳам манбаларда келтирилган васфларга асосан қайта тикланган. Баъзи бир машҳур қийноқ ускуналарнинг таърифини диққатингизга ҳавола қиламиз.       

«Сўроқ курсиси» Марказий Европада қўлланилган. Нюрнберн ва Фегенсбургда 1846 йилгача доимий равишда дастлабки терговлар уни қўллаш ила ўтказилиб турилган. Яланғоч маҳбус курсига шундай тарзда ўтқизилардики, салгина ҳаракатга келиши биланоқ терисига темир михлар санчилар эди. Ўлим талвасасига тушган қурбоннинг азобларини жаллодлар кўпинча курси ўтирғичи остидан ўт ёқиб кучайтиришарди. Темир курси тезда қизиб, қаттиқ куйишларга сабаб бўларди. Оташкурак ва бошқа қийноқ анжомлари қурбоннинг қўл-оёқларига суқиларди. Бу каби курсилар турли хил шаклда ва ўлчамда бўлар, бироқ барчасида темир михлар ва қурбонни ҳаракатсизлантирувчи воситалар билан жиҳозланган бўларди.

Диба тўшак – бу тарихий таърифларда учрайдиган ва энг кўп тарқалган қийнов анжомларидан биридир. Диба бутун Европа ҳудудида қўлланилар эди. Одатда бу анжом оёқли ёки оёқсиз катта стол кўринишида бўлиб, унинг устига жазога ҳукм этилган одам мажбурлаб ётқизилар ва оёқ-қўлларини тахта қопқон ёрдамида маҳкамланар эди. Қимирлаёлмай ётган қурбонни, мушаклари йиртилгунча, унга чидаб бўлмайдиган оғриқ етказиб “чўзилар” эди. Занжирни таранг қилиб тортиб туриш учун мўлжалланган барабан дибанинг ҳамма турида ҳам ишлатилмас, балки фақатгина усталик билан ясалган мураккаб “замонавийлаштирилган” нусхаларида қўлланилар эди. Тўқималар батамом йиртилишини тезлатиш учун жаллод қурбоннинг мускулларини кесиб турар эди. Йиртилишдан олдин, қурбоннинг танаси
30 см. кўпроқ чўзилар эди. Эмчак учи ва тананинг бошқа сезгир қисмларини қисиш учун қисқич, қиздирилган темир билан куйдириш ва бошқа шу каби ўзгача қийноқ усулларини қўллаш учун баъзан қурбонни дибага маҳкам боғланар эди.

Диба илгак – бу енгил қийноқ усули ҳисоблангани учун, дастлаб, кўпроқ маҳкама жараёнларида қўлланилган бўлиб, шубҳасиз энг кўп тарқалган қийноқ усулидир. Айбланувчининг қўллари орқасига боғланиб, арқонни бошқа учи чиғирнинг ҳалқасидан ўтказилиб ташланарди. Қурбон шу ҳолатда қолдирилар ёки қаттиқ ва доимо силтаб тортилиб туриларди. Қийноқни юмшоқроқ қилиш учун, қурбоннинг оёқларига юк боғлаб, баданини “жодугарнинг ўргимчаги” каби қисқичлар билан йиртиб турилар эди. Қозилар, жодугарлар сеҳрнинг кўплаб усулларини билганлари учун қийноқларни бемалол кўтаришади, шунинг учун ҳар доим ҳам айбни бўйнига олавермайди, деб ўйлашар эди. XVII асрнинг бошларида Мюнхенда, ўн битта одамга нисбатан ўтказилган бир неча жараёнларни далил сифатида келтиришимиз мумкин. Булардан олтитаси темир этик ёрдамида тўхтовсиз қийналган, бир аёлнинг кўкраги танасидан ажратилган, кейинги бештаси чархпалакга тортиб ўлдирилган ва биттаси қозиқга ўтказилган. Улар ҳам ўз навбатида, яна йигирма битта одамни устидан чақимчилик қилишган, улар ҳам зудлик билан Тетенвангада сўров қилинган. Янги айбланувчилар ичида жуда ҳурматли бир оила ҳам бор эди. Дибадаги синовга ўн бир марта йўлиқтирилган она барча айбловларни бўйнига олган, оиланинг отаси эса қамоқхонада ўлган. Ўзининг жаллодларини ва айбловчиларини кечиришини гапириб, айбни бўйнига олмаган йигирма бир ёшли қиз Агнесса матонат билан қўшимча юкли, дибадаги синовларни бошидан ўтказган. Қийноқхонада бир неча кун тўхтовсиз давом этган қийноқлардан кейингина унга онаси барча айбларни бўйнига олганини хабарини етказишди. Ўзини ўзи ўлдиришга уринишдан кейин у барча жиноятларни, жумладан шайтон билан саккиз ёшлигидан буён бирга яшаганини, ўттизта одамни юрагини еганини, жинлар базмида иштирок этганини, бўрон чақирганини ва Парвардигорни инкор қилганини бўйнига олди. Охир-оқибат она-бола гулханда ёқилишга ҳукм этилди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Зулматли асрлар,ни бошидан кечираётган зулматли ҳудудларга бир учи туташиб турган мусулмон ўлкалари ҳудудларининг барчаси Ислом нури билан порлаб турган давр. давоми...

2193 11:05 / 24.12.2019
965мелодий санагача Қуртуба шаҳрида ҳозирги Испаниянинг Қуртуба шаҳри камбағалларнинг болалари учун саккизта мадраса бор экан. Ўша йили у ернинг ҳокими Ҳакам II давоми...

1854 16:02 / 15.02.2020
Ушбу ажнабий истилоҳни .ҳисоб илми, десак ҳам бўлади. Чунки бу борадаги барча илмларда номи турлича бўлса ҳам уларда ҳисоблаш бор. Ҳисоблаш учун рақамлар керак. давоми...

3150 11:00 / 07.04.2020
5. Халода ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб, икки оёғининг орасини кериб, кенг қилиб ўтиради. Шундай қилганда чиқадиган нарса осон чиқади. . .Суроқа давоми...

1809 17:00 / 03.01.2021