1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

19:48 / 15.11.2024 1351 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши аъзолари Абдуқаҳҳор Ғаффоров (Шоший), Раҳматуллоҳ қори Обидов, Фозилжон домла Убайдуллаев, Диний идора бўлим мудирлари Комилжон Бурҳонов, Шавкат Ҳамдамов, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол домла Масайитов, Тошкент ислом институти проректори Соатмурот домла Примов, «Кўкалдош»  мадрасаси бўлим бошлиғи Абдувоси Ғаниев, Тошкент шаҳри Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдашев, «Ҳадичаи Кубро» билим юрти директори Марям Абдуллаева ва Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатова ана шундай эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлишди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25-сентабрдаги «Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.

Ушбу тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур кўкрак нишонининг таъсис этилгани диний соҳага бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси экани таъкидланди.

Мукофотланганлар ўзларининг қувончлари, дил кечинмаларини изҳор қилиб, юксак эътиборга сазовор бўлиш ҳисси уларни янада улуғвор ишларга ундашини, ёш авлодни бағрикенглик руҳида тарбиялашда янги куч-ғайрат беришига асос бўлишини таъкидладилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Замонамизнинг забардаст уламоларидан, нақшбандия тариқатининг муршидларидан бири, етук аллома, устоз, шайх Ҳасан Қилич афанди ҳазратлари ҳамда Қуръони Карим давоми...

1857 12:05 / 24.04.2024
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси давоми...

2108 10:31 / 12.05.2021
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад давоми...

1886 11:52 / 27.11.2023
Татаристон Республикаси Мусулмонлари дин ишлари бўйича бошқармасининг янгиланган Низомига худди шундай қоида киритилган. Яқинда қабул қилинган Бошқарма давоми...

2236 12:40 / 19.01.2019