1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасида

11:52 / 27.11.2023 1884 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари расмий ташриф билан юртимизга келдилар. 


Барчамизга маълумки, 26 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Мир Араб олий мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу анжуманда доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари ҳам иштирок этдилар. 


Бугун, 27 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрдилар. Ташриф асносида мадрасада таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Бухоро фиқҳ мактабининг Ислом оламидаги аҳамияти» мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Шу билан бир қаторда «Фатавои Қозихон» китобининг муқаддимаси ўқилиб, шарҳ қилинди.


«Фатавои Қозихон» китобининг муаллифи имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий Фарғоний Ҳанафийдир. 


Ҳожи Халифа «Фатавои Қозихон» китоби ҳақида «Кашфуз зунун»да: «Бу машҳур ва маълум китобдир. Унга амал қилингандир. Уни уламо ва фуқаҳолар кўп ўқийдилар. Бу китобда кўп содир бўладиган ҳодисалар, ҳожат тушиб турадиган масалалар ва умматнинг иши тушиб турадиган воқеалар зикр қилинган», - дея таъриф берган.


«Фатавои Қозихон»нинг муаллифи уни «Расмул муфтий» деб номланган мухтасар муқаддима ила бошлайди ва ундан фатво беришга оид қоидаларни баён қилади. Кейин фиқҳ китобларининг одатдаги тартибига биноан «Китобут таҳорат» дан бошлаб кетади. Китобда фиқҳий масалалар ҳанафий мазҳаби уламолари ижтиҳоди асосида олиб борилади. 


Эслатиб ўтамиз, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига ҳам ташриф буюришлари режалаштирилган.

Суҳбат сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркин диний таълим олиш ҳуқуқи виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу масалада юртимиз тарихи, жаҳон тажрибаси, хусусан давоми...

2197 17:00 / 27.08.2020
Париждаги араб маданияти кўргазмасида Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда давоми...

1508 11:20 / 07.11.2023
Маълумки, жорий йилнинг 9 февраль куни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги масжид қуриш ва унга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини давоми...

8503 11:01 / 02.08.2018
2022 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ташаббуси билан Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси давоми...

1251 13:15 / 22.07.2024