1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умра зиёратчилари сайловда фаол қатнашмоқда

15:15 / 27.10.2024 879 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 27 октябрь куни Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган Ўзбекистонлик юртдошларимиз эрта тонгдан «Ал-Алаям Элит» меҳмонхона фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар юртимиз тарихидаги муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бера бошладилар. Сайловчилар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ва чет давлатларда ташкил этилган барча шарт-шароитга эга сайлов участкаларида овоз беряптилар.

Ҳозирги вақтда 40 та хорижий давлатдаги мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналарида 57 та сайлов участкалари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонаси, хусусан, Атташе, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони мутасаддилари билан мувофиқлаштирган ҳолда зиёратчиларимиз овоз беришлари учун Макка шаҳридаги «Ал-Алаям Элит» меҳмонхонасида кўчма сайлов участкаси ташкил этилди.

Сайлов қонунчилигига кўра, зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланди. Сайловга оид зарур маълумотлар жойлаштирилди.

Бир сўз билан айтганда, муборак заминдаги ватандошларимизнинг сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча шароит ва имконият яратилиб, жараён сайлов қонунчилиги талаблари асосида олиб борилмоқда. Умра зиёратчилари сайловда фаол қатнашмоқда

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ва суннати Набавияга хизмат қилиш бўйича .АлБурҳон, ассоциацияси ҳамда .Подшоҳ Aбдулазиз фан ва технология шаҳри, маркази ҳамкорлигида .Қуръони давоми...

1964 14:09 / 02.08.2023
Келаси ҳафта Қозонда анъанавий Республика ифторлиги ташкил этилади. Ифторлик ҚозонАренаrdquo уйингоҳида ташкил этилади, деб хабар беради Islamtoday.VII Республика давоми...

2164 16:00 / 18.05.2019
4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин. Мисрда давоми...

4514 18:34 / 19.05.2024
Устоз ndash муаллимсиз қолганда замон, Нодонликдан қаро бўларди замон. Абдураҳмон Жомий Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни давоми...

1576 10:42 / 04.09.2023