1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Арафа куни дуо ва Қуръон кечасига марҳабо

16:30 / 29.07.2020 4114 pdf Ўқиш режими + -

Эртага 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва уламолар ҳамда қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши учун Аллоҳдан сўраб дуо қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Аллоҳ таоло улуғ қилган Зулҳижжа ойида турибмиз, ушбу ойнинг аввалги ўн куни мислсиз фазилатларга бойдир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир», деганлар .

Имом Термизий ривояти.

Мана шундай қутлуғ даҳаларда қилинган хатми Қуръонларнинг якуний тиловати ва дуоси уламолар ва ҳофизи Каломуллоҳлар иштирокида адо этилади.

Ушбу файзли маросимни «Uzreport» телеканали орқали шу йил 30 июль, арафа куни кечки соат 21:00 да тўғридан-тўғри кузатиб, бахраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ITV интернет телеканалидаги MuslimTV ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам онлайн намойиш этилади, инша Аллоҳ.

Азизлар, дуолар мустажоб бўладиган паллаларда ўлкамизга осудалик, барака, аҳли оиламизга тан-сиҳатлик, беморларга шифои комил ва катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллигини тезроқ даф бўлишини барчамиз биргалашиб, Жаноби Ҳақ таолодан илтижо қилиб сўрайлик.

Эслатиб ўтамиз, халқимиз томонидан ушбу кунларда якунига етказилаётган хатми Қуръонлар саноғини 78-150-33-44 телефон рақамли Кол-марказ орқали туну кун қабул қилинади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Муслималар форуми жорий йилнинг 31 март куни Лондон шаҳрида Британия мусулмонлар кенгаши ва Университет коллежи аёллар тармоғи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бу давоми...

2582 07:30 / 07.03.2019
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим мавзусида бўлаётган муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.Қўмита тарқатган маълумотда давоми...

4137 13:49 / 29.06.2021
Миср Араб Республикасидаги .Дорул Ифто, фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри давоми...

2485 09:45 / 21.07.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим давоми...

1823 13:32 / 13.07.2022