1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Каримнинг навбатдаги нашри сотувда

08:15 / 11.01.2020 2628 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриётида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри 2020 йил 11 январь куни соат 09.00 да сотувга чиқарилади.

Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал‑Кўфий Осим ибн Абун-Нажуд ал-Кўфийдан ривоят қилган, у Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумдан, улар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қироатга мувофиқ тарзда ёзилган ва белгилари қўйилган.

Мусҳафнинг ҳарфлари рошид халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Макка, Басра, Кўфа ва Шом шаҳарларига юборган ҳамда Мадина аҳлига қолдирган ва ўзи учун олиб қолган мусҳафлар, шунингдек, улардан кўчирилган нусхалардан расми хат илми (Қуръон ёзуви илми) уламоларининг ривоятлари асосида олинди. Бунда Абу Амр Доний ва Абу Довуд Сулаймон ибн Нажоҳларнинг нақллари асос қилиб олинди, фарқли ўринларда Абу Довуднинг сўзи танланди. Бинобарин, мусҳафнинг ҳар ҳарфи мазкур олти усмоний мусҳафга тўла мосдир.

Мусҳафдаги ҳарфдан бошқа белгилар ушбу илм мутахассислари имом Танасийнинг «Ат-Тироз ъала зобтил-харроз» китоби асосида қабул қилган йўсинда олинди. Бунда Андалусия ва Мағриб уламолари қўллаган белгилар ўрнига Халил ибн Аҳмад ва у зотга эргашган Машриқ уламолари қабул қилган аломатлар танланди.

Оятлар ва уларнинг адади кўфаликлар услубида ‒ имом Шотибийнинг «Нозиматуз-зуҳр» китоби ва оятлар хусусида ёзилган бошқа асарларда Абу Абдурраҳмон Суламийдан, у Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоят асосида белгиланди. Унга кўра оятлар сони 6236 тадир.

30 жуз (пора), 60 ҳизб (ярим жуз) ва рубуъ (чорак ҳизб) каби қисмларнинг бошланиш ўринлари имом Сафоқусийнинг «Ғойсун-нафъ» асари, имом Шотибийнинг «Нозиматуз-зуҳр» китоби ва унинг шарҳлари, шайх Муҳаммад Мутаваллийнинг «Таҳқиқул-баён» рисоласи ҳамда Абу Ийд Ризвон Мухиллотийнинг «Иршодул-қурро вал-котибин» асари асосида кўрсатилди.

Мусҳаф сўнгида илова қилинган жадвалда сураларнинг маккий ва маданийлиги ҳақидаги маълумот Абу Қосим Умар ибн Муҳаммад ибн Абдулкофийнинг китобидан ҳамда қироат ва тафсирга доир асарлардан олинди.

Вақф аломатлари ушбу мусҳафни тайёрлаш гуруҳи томонидан маъноларнинг тақозосига кўра, тафсир ва вақф-ибтидо уламоларининг сўзларидан келиб чиққан қарорлар асосида қўйилди.

Сажда оятлари ва уларнинг ўринлари фиқҳ ва ҳадис китоблари асосида қайд қилинди. Улардан бештасида уламолар ихтилоф қилган бўлиб, ушбу мусҳафда уларга ишора қилинмаган. Бу оятлар – Ҳаж сурасидаги иккинчи сажда ояти ҳамда Сод, Нажм, Иншиқоқ ва Алақ сураларидаги сажда оятларидир.

Нархи: 35000 сўм

«Ҳилол» нашриёти дўконларидан ҳамда www.kitoblardunyosi.uz онлайн савдо саҳифамиздан харид қилишингиз мумкин!

Эслатма: Мусҳафи шарифнинг онлайн савдоси фақат Тошкент шаҳридан бошқа манзиллар учун.

Мусҳафи шарифнинг онлайн сотуви ҳақида

Мусҳафи шарифнинг бу сафарги онлайн савдоси ҳам фақат вилоятлар учун бўлади. Сабаби Тошкент шаҳрининг ўзида учта дўконимиз бор, вилоятларда эса озроқ. Қолаверса, Мусҳафи шариф нашрининг асосий қисми Тошкент шаҳридаги дўконларимизда сотилади. Шунинг учун вилоятдаги ўқувчиларга кўпроқ Мусҳаф етказиб беришни мақсад қилиб, онлайн харидларни фақат вилоятдаги манзиллар учун юбориладиган бўлди.

Тошкент шаҳридаги харидорлар Мусҳафи шариф сотувга чиққан куни қуйидаги манзилларимиздан харид қилишлари мумкин бўлади:

1. «Hilol» нашриёт-матбааси бош дўкони

Манзил: Сўгалли ота, 5-уй +998712162927

Иш вақти: 09.00 – 18.00

2. Чорсу филиали

Манзил: Олмазор тумани, Сағбон (Фаробий) кўчаси, 7-уй +998911348288

Иш вақти: 09.00 – 18.00

3. Кўкча филиали

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Маннон уйғур кўчаси, 362-уй +99897755 2370

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади. Мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун қулайлик яратилади. Шунингдек, давоми...

2242 19:06 / 13.02.2021
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди. давоми...

1465 17:51 / 17.08.2023
Москванинг .Спартак, футбол клуби ҳужумчиси Кейта Балде Сенегалдаги масжид қурилиши учун 70 минг евро хайрия қилди. Бу ҳақда .Матч ТВ, маҳаллий .Taggat, газетасига давоми...

1467 11:28 / 06.06.2023
Бугун 12 август куни .Hilolnashr, нашриётининг мажлислар залида .Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналнинг 50юбилей сони нашр этилиши муносабати билан давоми...

1627 15:02 / 12.08.2023
Аудиолар

210850 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130114 14:35 / 11.08.2021