1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Олтидан бирга ҳақдорлар

17:10 / 20 октябрь 833 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олтидан бирни оладиган меросхўрлар етти тоифадир:

1. Ота;

2. Саҳиҳ бобо;

3. Она;

4. Ўғилнинг қизи;

5. Ота бир опа-сингил;

6. Саҳиҳ момо;

7. Онанинг боласи (она бир ака-ука ёки опа-сингил).

Улар қуйидаги шартлар билан мероснинг олтидан бирини олишади:

1. Ота. Марҳумнинг ортидан ўғилми, қизми, фарзанд қолган бўлса, ота олтидан бирни олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримаси далилдир:

} ~  ﮰ ¢ £ ¤ ¥ ¦ § ¨

«Агар фарзанди бор бўлса, ундан қолган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир» (Нисо сураси, 11-оят).

Ояти каримадаги «фарзанд» лафзига ўз фарзанди ва ўғлининг фарзандлари, қанча пастласа ҳам, киради.

2. Саҳиҳ бобо. Марҳумнинг фарзанди ёки ўғлининг фарзанди бўлиб, отаси бўлмаса, саҳиҳ бобо (отанинг отаси) олтидан бирни олади. Ота бўлмаган бундай пайтда саҳиҳ бобо ота ўрнида ҳисобланади. Аммо учта масалада бундай бўлмайди:

1. Туғишган ака-укалар ёки ота бир ака-укалар ота билан бирга мерос олишмайди. Бунга фуқаҳолар ижмо қилишган. Лекин улар учта имомнинг (Имом Шофеъий, Аҳмад ва Моликнинг) наздида бобо билан мерос олишади. Аммо Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида улар ота билан қўшилиб мерос ола олмаганларидек, бобо билан бирга қўшилиб ҳам мерос олмайдилар, чунки асабаларда оталик жиҳати ака-укалик жиҳатидан олдин туради (ака-укалар бобо билан бирга бўлиб қолгандаги мавзуга алоҳида баҳсда тўхталамиз).

2. Умария масаласининг биринчи кўринишида бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси ва отаси қолса, онага қолган мероснинг учдан бири тегишини кўриб ўтган эдик. Шу кўринишда ота ўрнида бобо қолган бўлса, она умумий мероснинг учдан бирини ижмо билан олади.

3. Умария масаласининг иккинчи кўринишида эр вафот этиб, ортидан аёли, онаси ва отаси қолса, онага қолган тариканинг учдан бири тегар эди. Шу кўринишда ота ўрнида бобо қолган бўлса, она умумий мероснинг учдан бирини ижмо билан олади.

3. Она. Она икки шарт билан олтидан бирни олади:

1. Марҳумнинг фарзанди ёки ўғлининг фарзанди бўлса.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

} ~  ﮰ

«Агар фарзанди бор бўлса, ундан қолган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир» (Нисо сураси, 11-оят).

2. Марҳумнинг бир неча (икки ёки ундан кўп) ака-ука ёки опа-сингиллари бўлса. Улар аралаш бўлсалар ҳам, туғишган, ота бир ёки она бир бўлсалар ҳам, фарқи йўқдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

µ ¶ ¸ ¹ ﯨ »

«Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир» (Нисо сураси, 11-оят).

4. Ўғилнинг қизи. Марҳумнинг фақат битта қизи бўлган ҳолатда, ўғилнинг қизи (бир ёки ундан кўп бўлса ҳам) олтидан бирни олади. Шунда марҳумнинг қизи яримни олиб, ўғлининг қизи ёки қизлари учдан иккини тўлдириш учун олтидан бирни олишади, чунки аёлларнинг улуши учдан иккидир. Агар қиз яримни олса, қолган олтидан бир ўғилнинг қизига тегади. Бунга далил имом Бухорий «Саҳиҳ» тўпламида ривоят қилган ушбу ҳадисдир:

عَنْ هُزَيْلِ بْنِ شُرَحْبِيلَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ أَبُو مُوسَى عَنِ ابْنَةٍ وَابْنَةِ ابْنٍ وَأُخْتٍ، فَقَالَ: لِلاِبْنَةِ النِّصْفُ وَلِلْأُخْتِ النِّصْفُ، وَائْتِ ابْنَ مَسْعُودٍ فَسَيُتَابِعُنِي، فَسُئِلَ ابْنُ مَسْعُودٍ وَأُخْبِرَ بِقَوْلِ أَبِي مُوسَى، فَقَالَ: لَقَدْ ضَلَلْتُ إِذًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُهْتَدِينَ، وَلَكِنِّي أَقْضِي فِيهَا بِمَا قَضَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، لِلْاِبْنَةِ النِّصْفُ، وَلِابْنَةِ الِابْنِ السُّدُسُ تَكْمِلَةَ الثُّلُثَيْنِ، وَمَا بَقِيَ فَلِلْأُخْتِ، فَأَتَيْنَا أَبَا مُوسَى فَأَخْبَرْنَاهُ بِقَوْلِ ابْنِ مَسْعُودٍ، فَقَالَ: لَا تَسْأَلُونِي مَا دَامَ هَذَا الْحَبْرُ فِيكُمْ.

Ҳузайл ибн Шураҳбийл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Мусодан қиз, ўғилнинг қизи ва сингил ҳақида сўрашди. У: «Қизга ярим ва сингилга ярим, Ибн Масъудга борсанг ҳам, мен айтганни айтади», деди. Сўнг Ибн Масъуддан сўраб, Абу Мусонинг нима деганини ҳам айтишди. Ибн Масъуд шундай деди: «Ундай бўлса, мен адашибман-да?! Мен ҳидоят топганлардан эмас эканман-да?! Лекин мен бу масалада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ҳукмни қиламан: қизга ярим, ўғилнинг қизига учдан иккини тўлдириш учун олтидан бир, қолгани эса сингилга». Абу Мусога бориб, Ибн Масъуднинг гапини айтган эдик, «Модомики орангизда шундай буюк олим бор экан, мендан сўраманглар», деди» (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилган).

Мулоҳаза. Ўғилнинг қизи олтидан бирни олиши учун марҳумнинг ўғли бўлмаслиги шарт, чунки агар марҳумнинг ўғли бўлса, ўғилнинг қизи ҳажб бўлади. Шу билан бирга, қизлар мероснинг учдан иккисини тўла-тўкис олиб қўйган бўлмаслиги ҳам шарт, чунки қизлар учдан иккини тўла-тўкис олиб қўйса, ўғилнинг қизлари соқит бўлиб қолади. Бу масалани ҳажб мавзусида тўлиқ ўрганамиз, иншааллоҳ. Шуни билингки, ўғилнинг барча қизлари – улар нечта бўлса ҳам, қуйи томонга қанча борилса ҳам – қиз бор бўлса ёки даражада улардан устунроқ бўлган ўғилнинг қизлари бор бўлса, умумий мероснинг олтидан бирини олишади.

5. Ота бир сингил (бир ёки ундан кўп). Вафот этган одамнинг биттагина туғишган синглиси (бир ёки ундан кўп) ота бир сингил билан бирга бўлиб қолса, ота бир сингил олтидан бирни олади. Бунинг ҳукми ўғилнинг қизи билан қиз қолгандаги ҳукмга ўхшайди. Демак, вафот этган одамнинг ортидан битта туғишган сингил ва ота бир сингил (ёки ота бир сингиллар) қолган бўлса, ота бир сингил (ёки ота бир сингиллар) учдан иккини тўлдириш учун олтидан бирни олишади, чунки бу – опа-сингилларнинг ҳаққидир. Сабаби туғишган сингил қариндошлик қувватига кўра яримни олса, олтидан бир қолади холос, шу қолган олтидан бир улуш ота бир опа-сингилларга тегади.

6. Она бир ака-ука ёки опа-сингил. Она бир ака-ука ёки опа-сингил битта бўлса, олтидан бирни олади. Бунга далил ушбу ояти каримадир:

Y Z [ \ ] ^ _ ` a b c d e f g

«Агар эркак ёки аёлдан калола ҳолида мерос қолса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир» (Нисо сураси, 12-оят).

Бунда асл ва фарънинг бўлмаслиги шарт (асл – эркаклар, фаръ – эркак ва аёллар).

7. Саҳиҳ момо. Она бўлмаса, саҳиҳ момо битта ёки ундан кўп бўлса ҳам, олтидан бирни олишади. Онанинг онаси ва отанинг онаси нечта бўлсалар ҳам, олтидан бир улар ўртасида баробар тақсимланади. Момога олтидан бирни бериш тўғрисида саҳиҳ суннат ва саҳобалар ижмоси собит бўлган. Далил учун қуйидагилар кифоя қилади:

وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ ذُؤَيْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتِ الْجَدَّةُ إِلَى أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ تَسْأَلُهُ مِيرَاثَهَا، فَقَالَ: مَا لَكِ فِي كِتَابِ اللهِ شَيْءٌ، وَمَا عَلِمْتُ لَكِ فِي سُنَّةِ نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَيْئًا، فَارْجِعِي حَتَّى أَسْأَلَ النَّاسَ فَسَأَلَ. فَقَالَ الْمُغِيرَةُ بْنُ شُعْبَةَ: حَضَرْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعْطَاهَا السُّدُسَ، فَقَالَ: أَبُو بَكْرٍ: هَلْ مَعَكَ غَيْرُكَ؟ فَقَامَ مُحَمَّدُ بْنُ مَسْلَمَةَ فَقَالَ مِثْلَ قَوْلِهِ، فَأَنْفَذَهُ لَهَا أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ.

«Сунан» соҳиблари Қусайба ибн Зуъайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Бир момо (отанинг онаси) Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб, меросдаги улуши ҳақида сўради. Абу Бакр: «Сизга Аллоҳнинг Китобида ҳеч нарса йўқ. Расулуллоҳнинг суннатларида ҳам сизга бирор улуш борлигини билмайман. Сиз бораверинг, мен одамлардан сўрайинчи», деди. Сўраб кўрган эди, Муғийра ибн Шўъба: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам момога олтидан бир улуш берганларига гувоҳ бўлганман», деди. «Ёнингда бошқа одам ҳам бормиди?» деди Абу Бакр. Шунда Муҳаммад ибн Маслама ўрнидан туриб, худди шундай гапни айтган эди, Абу Бакр розияллоҳу анҳу момога нисбатан шундай ҳукм қилди».

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш ва унинг ҳукми .Асаба билғойр, тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир 1. Марҳумнинг қизи. давоми...

767 16:13 / 12 ноябрь
Савол Меросга тегишли учта мерос оятларидан бошқа оятлар ҳам борми Жавоб Мерос тўғрисида ушбу уч оятдан ташқари бир неча ояти карималар ҳам келган. Лекин улар давоми...

1317 15:07 / 17 январь
Ўғиллар ва қизларга оид ҳукмлар 1. Аллоҳ таолонинг .Бир ўғилга икки қиз улушича..., деган қавли қуйидаги ҳукмларга далолат қилади bull агар марҳумнинг ортидан фақат давоми...

941 10:57 / 21 февраль
Мерос олишларига ижмо қилинган эркаклар умумий саналганда ўнта тоифа бўлиб, агар уларни тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўн бештадир 1. Ўғил 2. Ўғилнинг ўғли, давоми...

749 12:20 / 29 июль