1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

«Муборак ака-ука» ким?

09:08 / 24.12.2024 1310 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

а) Агар қизлар учдан иккини тўлиқ олса, ўғилнинг қизлари ҳеч нарса олмайди. Лекин шу ўринда ўғилнинг қизлари билан бирга ўғилнинг ўғли ҳам бор бўлса, улар ўғилнинг қизлари даражасида ёки улардан пастроқ бўлса ҳам, ўғилнинг қизларини асаба қилишади. Аслида бу ўғилнинг қизларининг фарз улуши йўқ эди. Бу ҳолатда ўша ўғилнинг ўғли муборак қариндош ёки муборак ака-ука дейилади, чунки агар у бўлмаса, ўғилнинг қизлари меросдан ҳеч нарса олишмас эди. Унинг борлиги баракасидан ўғилнинг қизлари мерос олишади.

б) Шунингдек, туғишган опа-сингиллар учдан иккини тўлиқ қилиб олса, ота бир опа-сингиллар мерос олишдан маҳрум бўлади. Лекин улар билан бирга асаба қилувчи ота бир ака бўлса, уларни қолган тарикада асабага айлантиради. Ушбу ота бир ака муборак ака деб номланади. Зеро, у бўлмаганда, ота бир опа-сингиллар мерос ола олмас эди. Унинг баракотидан бир нарсалик бўлиб қолишди.

«Манзуматур-Роҳбия»да бу хусусда шундай дейилган:

Сўнгра ўғилнинг қизлари соқит бўларлар,
Қачон қизлар учдан иккини олсалар.
Лекин эркак уларни асаба қилса,
У эркак, ўғилнинг боласидан бўлса,
Зикр қилинганидек асаба бўларлар.
Худди улардек опа-сингиллар ҳам,
Ҳар жиҳатдан марҳумга яқинлигига кўра.
Агар улар фарзларини комил олсалар.
Отанинг болалари йиғлаган ҳолда,
Мерос олишдан умуман маҳрум бўларлар.
Агар улар билан ака-укалари бор бўлса,
Ботинда ҳам, зоҳирда ҳам асаба қиларлар.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзан бир кишида мерос олиш учун икки йўл топилиб қолади. Бу икки йўл ҳар хил бўлса, мерос олади. Масалан, бир жиҳатдан фарз эгаси бўлса, иккинчи жиҳатдан асаба давоми...

959 11:18 / 02.12.2024
Учдан бирни олувчи меросхўрлар фақат иккитадир 1. Она 2. Она бир акаука ва опасингиллар икки ёки ундан кўп бўлишса. Биринчидан, она учдан бирни олиши учун иккита давоми...

1525 12:19 / 02.10.2024
тамосул, тадохул, тавофуқ, табоюн Масалаларни тўғрилаш жараёнида биз тўрт хил адад ўртасидаги нисбатни билишимиз лозим бўлади. Улар .тамосул,, .тадохул,, .тавофуқ,, давоми...

956 09:03 / 15 июль
Олтидан бирни оладиган меросхўрлар етти тоифадир 1. Ота 2. Саҳиҳ бобо 3. Она 4. Ўғилнинг қизи 5. Ота бир опасингил 6. Саҳиҳ момо 7. Онанинг боласи она бир акаука ёки давоми...

1439 17:10 / 20.10.2024
Аудиолар

213193 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132413 14:35 / 11.08.2021