1446 йил 1 шаввол | 2025 йил 30 март, якшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Жумҳур мазҳабининг баёни

09:26 / 25 февраль 675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кейинги даврларда асосан араб давлатларида шариат татбиқ бўлмай, фуқаролик қонунлари ғарб фуқаролик қонунларига мослаштирилганидан кейин оила, никоҳ, талоқ ва жумладан, мерос масалалари шариатга мувофиқ бўлишини кўзлаб, «Фуқаролик кодекси» номи билан алоҳида қонунлар мажмуаси йўлга қўйилди. Бунда ҳукмлар юз фоиз бўлмаса-да, шариатга мувофиқ бўлишига ҳаракат қилинган. «Фуқаролик кодекси» сўзининг ўзи ҳам ғарб қонунлари луғатларидан таржима қилиб олинган. Дастлаб бу қонунлар араб давлатлари ичида етакчи бўлган Мисрда йўлга қўйилди. Кейин Сурия ва бошқа араб давлатлари улардан нусха олиб, ўзларида татбиқ қилишди. Бугунги кунда «Фуқаролик кодекси» номи билан китоблар ёзилиб, шулар асосида дарслар ҳам ўтилади. Шайх Муҳаммад Абу Заҳронинг «Фуқаролик кодекси» номли китоблари асосида ўқув даргоҳларида дарслар йўлга қўйилган. Шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари ҳам Суриянинг Ҳалаб шаҳридан бўлиб, шу ўринда Суриянинг «Фуқаролик кодекси» қонунидан иқтибос келтирмоқда».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Сурияда амалдаги «Фуқаролик кодекси» қонунининг 289-моддасида қуйидаги матн келади:

а) асаба бобо туғишган ака-ука, опа-сингиллар ёки ота бир ака-ука, опа-сингиллар билан бирга бўлиб қолса, улар фақат эркаклар ёки эркак ва аёллар ва ёки аёллардан бўлган меросхўр фаръ билан асаба бўлган аёллар бўлса, бу бобо гўё бир акадек меросни улар билан бўлишиб олади.

б) бобо эркаклар билан ҳам аёллардан иборат ворис фаръ билан ҳам асабага айланмаган опа-сингиллар билан бирга мавжуд бўлса, бунда бобо фарз эгаларидан кейин асабалик йўли билан қолган молга эга чиқади.

в) муқосама ёки юқоридаги кўринишда асабалик билан мерос олиш бобони меросдан маҳрум қилса ёки олтидан бирдан пастлатиб юборса, унда бобо олтидан бир фарзи соҳиби ҳисобланади.

г) ота бир ака-укалардан ким ҳажб бўлса, у муқосамада эътиборга олинмайди.

Жумҳур мазҳабининг баёни. Бобонинг ака-укалар билан бирга бўлгандаги мероси тўғрисидаги кучлироқ фикр жумҳурнинг фикридир. Бу фикрни ойдинлаштириб, шундай деймиз:

Бобо ака-укалар билан бўлганда икки хил ҳолат юзага келади. Ҳар икки ҳолатнинг ўзига хос ҳукмлари бўлиб, уларни қуйида баён қиламиз:

Биринчи ҳолат. Бобо улуш эгаларисиз фақат ака-ука ва опа-сингиллар билан бирга қолиши. Мисол учун, бир киши вафот этиб, ортидан бобоси ва фақат ака-укалари ёки опа-сингиллари қолди. Улар билан бирга бошқа фарз билан мерос оладиган хотин, она, қиз ва шуларга ўхшаш бирорта меросхўр қолмади.

Иккинчи ҳолат. Бобо ака-ука ва опа-сингиллар билан бирга бўлиб, яна улар билан она, эр, хотин, қиз, ўғилнинг қизи ва шуларга ўхшаш фарз эгалари каби кишилар бўлиши.

Биринчи ҳолатнинг ҳукми. Биринчи ҳолатда (яъни бобо фақат ака-укалар ёки опа-сингиллар билангина бўлганда) улуш эгалари топилмас экан, бобо учун икки ишдан афзали ва икки ҳиссадан аксари берилади. Бу қуйидаги икки йўл билан бўлади:

а) муқосама;

б) ҳамма молнинг учдан бирини бериш.

Қайси улуш кўпроқ бўлса, бобо ана шу улушни олади. Агар муқосама йўли билан олиш афзал бўлса, шуни олади ва агар ҳамма молнинг учдан бирини олиш афзал бўлса, ушбу учдан бирни олади ва ҳоказо.

Муқосаманинг маъноси. Биз бобони туғишган ака, деб эътибор қилар эканмиз, у туғишган аканинг улушини олади. Ака-ука ва опа-сингиллар билан бирга қолган бобога туғишган ака муомаласи қилинади. Агар туғишган сингил билан бобо қолган бўлса, унга икки ҳисса тегади, чунки эркак икки аёл улушини олади, деган қоида бор. Аммо муқосама йўли бобога зарар келтирса, бу пайтда у ҳамма молнинг учдан бирини олади. «Манзуматур-Роҳбия»нинг матнида шунга ишора қилиб, қуйидагилар келтирилади:

Билгин, албатта бобо турли ҳолдадир,

Ушбу ҳоллар ҳақида бераман сенга хабар.

Агар тақсим бобога азият бермаса,

Ака-укалар билан муқосама қилар.

Баъзан муқосама унга кам бўлса,

Барча молнинг учдан бирини олар.

Агар бу ўринда улуш эгаси бўлмаса,

Изоҳимга қаноат қил, сўрама савол.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажбнинг таърифи Ҳажбнинг турлари Ҳажби ҳирмон ва ҳажби нуқсон Меросдан асло ҳажб бўлмайдиган меросхўрлар Ҳажб бўладиган эркак ва аёллар .Баракали ака, ва давоми...

983 14:31 / 08.12.2024
.Асаба, сўзининг таърифиАсабаларнинг мерос олишдаги далилиНасабий асабанинг турлари.Асаба биннафс,Асабалар кўп бўлганда устун қўйиш усулиНима учун ўғил отадан давоми...

1113 10:34 / 28.10.2024
Маҳжуб билан маҳрумнинг ўртасида нозик фарқ бор. Кишининг меросдан маҳрум бўлишига қатл ёки турли динда бўлиш каби сифатлар сабаб бўлса, бу истилоҳда маҳрум ва давоми...

1019 11:24 / 17.07.2024
а Агар қизлар учдан иккини тўлиқ олса, ўғилнинг қизлари ҳеч нарса олмайди. Лекин шу ўринда ўғилнинг қизлари билан бирга ўғилнинг ўғли ҳам бор бўлса, улар ўғилнинг давоми...

971 09:08 / 24.12.2024