1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Билмаганга олиш хулқи

14:18 / 30.09.2024 4113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл ўзи таклиф этилган маросим якунига етгач, эрини кутарди. Бироқ эри кечикди. Турмуш ўртоғи билан келишилган вақтдан ўн дақиқа, ярим соат ўтди. Маросимга келганлар тарқала бошлади, орадан бир соат ўтди. Зиёфат ўтказилган жойда фақат аёл ва мезбонлар қолишди. Улар чарчаган бўлсалар-да, меҳмон аёлга хушмуомала бўлишарди. «Эй Худойим! Эрим қаерда экан-а? Доим кеч қолиб мени ноқулай аҳволга соладилар. Келишилган вақтга ҳеч риоя қилмайдилар. Хижолатдан йиғлаб юборишимга сал қолди», деб аёл пичирларди. Шу пайт эри келди. Аёл дарҳол машинага ўтирди, ғазаби тошиб қалтирарди. Энди оғиз очмоқчи эди, эри у сўраган нарсани сотиб олиш учун еттита дўконга кириб чиққанини, аёлига энг сифатлисини олмоқчилигини, кирган дўконларидаги жиҳоз эса унга маъқул келмаганини, охирги дўкондан сифатлисини топганини, ўша жиҳоз орқа ўриндиқда турганини баён қилади. Сўнг эри аёлидан: «Машинага чиқаётганингда мазкур жиҳозга эътибор бердингми?» деб сўради. Аёл ўгирилиб қараса, орқа ўриндиқда жиҳоз турибди, ўзи истагандек эди. Аёл ичида: «Бечора қадрли эрим, қалбингиз нақадар тоза, мени хурсанд қилиш учун кўп пул сарфлабсиз. Бироқ қариндошларимнинг ҳузурида мени хижолатга қўйдингиз. Ноқулай аҳволга солиб қўйганларини айтишим керак», деб бироз ўйланиб қолди. «Агар шу тобда у кишини маломат қилсам қандай бўларкин. Мени хурсанд қилиш, истагимни бажо келтираман деб чарчаганлар ва жиҳозни топганларидан хурсандлар. Агар маломат қилсам, таъбларини хира қиламан, овозларини кўтаришлари мумкин, натижада хонадонимизга кайфиятимиз тушкун ҳолда қайтамиз. Агар эътибор қилмасам ва индамасам, роҳатга эришаман, ҳаётимиз сокин ўтади».

Ҳикоямиз қаҳрамони шу йўлни танлаган эди...

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй Умму Ҳоний Сен ҳимоя этганингни биз ҳам ҳимоя этамиз, сен омонлик берганингга биз ҳам омонлик берамиз,, деб марҳамат давоми...

2724 19:58 / 15.07.2020
Ёш бўлишларига қарамай, Оиша онамиз оталарининг уйида туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташвишларига шерик бўлар эдилар. У киши Пайғамбар давоми...

4388 17:03 / 05.11.2018
София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо иддалари чиққунча Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг қарамоғида турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кишининг давоми...

3521 20:05 / 13.11.2019
Оиша онамизнинг зийракликлариОиша онамиз розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак инсон эдилар. У кишининг зийракликлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3847 11:10 / 29.12.2018
Аудиолар

230234 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148811 14:35 / 11.08.2021