1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Маймуна Бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг фазллари (иккинчи мақола)

11:06 / 06.02.2020 2290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу келиб, кетганларидан кейин Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо сабр қила олмасдан, туяга миниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қароргоҳ тутган Батҳо номли жойга қараб юрдилар. Узоқдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўзлари тушиши билан у киши:

«Туя ҳам, унинг устидаги нарсалар ҳам Аллоҳ таолонинг йўлида садақа бўлсин», дедилар.

Бу орада баъзи кишилар: «Аёл киши ҳам уялмасдан, бировга ўз нафсини ҳадя қиладими?!» деган гап тарқатишди. Бу гап-сўзларнинг раддига Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:

«Эй Набий! Албатта, Биз сенга маҳрларини берган ‎жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган ‎қўлинг мулк қилиб олганларни, амакингнинг ‎қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг ‎қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ‎ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик ва бир мўмина ‎аёлни ҳам, агар у ўзини Набийга ҳадя этса, Набий ‎уни никоҳлаб олишни ирода қилса – мўминларга ‎эмас, сен учун махсус. Батаҳқиқ, уларга жуфтлари ‎ва қўлларида мулк бўлганлар ҳақида нимани фарз ‎қилганимизни билгандирмиз. Токи сенга танглик ‎бўлмасин. Аллоҳ Ғофур ва Роҳиймдир‎» («Аҳзоб» сураси, 50-оят).

Бу ояти каримада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай аёлларнинг никоҳи дуруст экани ҳақида, у зот билан турмуш қурган ва қурадиган аёлларга тегишли масалалар устида сўз юритилади.

«Эй Набий! Албатта, Биз сенга маҳрларини берган ‎‎жуфтларингни» ҳалол қилдик.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу оят нозил бўлган пайтдаги маҳрларини берган жуфтлари:

Оиша онамиз – Ҳазрати Абу Бакрнинг қизлари,

Ҳафса онамиз – Ҳазрати Умарнинг қизлари,

Умму Ҳабиба онамиз – Абу Суфённинг қизи,

Умму Салама онамиз – Абу Умайянинг қизлари,

Савда онамиз – Замъанинг қизлари,

Зайнаб онамиз – Хузайманинг қизлари,

Зайнаб онамиз – Жаҳшнинг қизлари,

Жувайрия онамиз – Ҳориснинг қизи ва

София онамиз – Ҳайй ибн Ахтобнинг қизи эдилар.

«...Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган ‎қўлинг мулк қилиб ‎олганларни» ҳалол қилдик.

Ўша пайтда бутун дунёнинг одати шу эди. Чўри хожасига хотин ўрнини ҳам босар эди. Урушда асир тушган аёллар чўри қилинарди. София ва Жувайрия оналаримиз урушда асир тушганлардан эдилар. Лекин Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни чўри қилмадилар, олдин озод этиб, кейин никоҳлаб олдилар.

«...амакингнинг ‎қизлари, аммаларингнинг қизлари, ‎тоғангнинг ‎қизлари, холаларингнинг қизларидан сен ‎билан ‎ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик‎».

Уларнинг ҳижрат қилмаган қизларига уйланиш мумкин эмас. Бу ерда никоҳи ҳалоллар билдириб қўйиляпти, холос, буйруқ берилмаяпти. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Пайғамбаримиз бу тоифанинг фақат биттасига – Зайнаб бинти Жаҳш онамизга уйланганлар.

Бу ерда фақат Аллоҳнинг йўлида, дину диёнат йўлида қилинган ҳаракат – ҳижратнинг ҳурмати юқори кўтарилмоқда, холос.

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни давоми...

1985 11:00 / 31.12.2022
.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан .Бир кишининг иккита хотини бўлса, улардан бири бир қиз болани эмизса, бошқаси ўғил болани эмизса, қиз болага ҳалиги ўғил бола уйланса давоми...

2568 10:30 / 29.04.2020
Муборак ўғил Бир кун Фиръавн туш кўрди .Тушида бир ўт Байтул Муқаддасдан Мисргача ёниб келаётганди. Таъбирчиларнинг айтишларича, Бани Исроилдан бир бола туғилиб, давоми...

1993 17:00 / 17.02.2021
IХадийжа бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусой Қурашийя Асадийя .Фил воқеаси,дан ўн беш йил илгари Маккада, эътиборли оилада таваллуд топган. У киши бизнинг давоми...

5286 08:10 / 10.10.2018