1447 йил 10 Рамазон | 2026 йил 28 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Жория қиссаси

07:53 / 30.09.2024 4198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Тобароний, Ибн Асокир ва Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Бир жория Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб:

«Хожам менга туҳмат қилиб, ўтнинг устига ўтқазиб, фаржимни куйдириб қўйди», деди.

Умар унга: «У сени ўша нарсани қилаётганингни кўрдими?» деди.

Жория: «Йўқ», деди.

Умар: «Сен унга бирор нарсани эътироф қилдингми?» деди.

Жория: «Йўқ», деди.

Умар: «Уни олдимга келтиринглар!» деди.

Хожани келтиришди. Умар у одамга:

«Аллоҳнинг азоби ила азоблайсанми?!» деди.

У: «Эй мўминларнинг амири, у мени ўз нафсида туҳмат қилди», деди.

Умар: «Сен унинг ўша нарсани қилаётганини кўрдингми?» деди.

У: «Йўқ», деди.

Умар: «У сенга ўша нарсани эътироф қилдими?» деди.

У: «Йўқ», деди.

Умар: «Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мамлук учун хожасидан, бола учун ота-онадан қасос олинмайди», деганларини эшитмаган бўлганимда, сендан унинг қасосини олган бўлар эдим», деди ва уни юз қамчи урди.

Сўнгра жорияга:

«Сен кетавер, озодсан! Сен Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг мавлосисан! Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ўт билан куйдирилса ёки қийналса, у озоддир, у Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг мавлосидир», деганларини эшитганман», деди».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умрини Қуръон ҳақиқатларини ёйишга бахшида этган бир буюк олим, баъзи талабаларининг ўзига нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббатларини, ҳусни зонларини давоми...

1583 07:12 / 04.09.2025
Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. .Дуо, сўзи араб тилида чақириш, сўраш маъноларини англатади. Кўпинча дуо қилиш ҳамда бирон нарсани талаб қилиш маънолари давоми...

6636 09:03 / 14.11.2017
Агар азонниг овози бир маҳалладан иккинчи маҳаллагача етиб бормаса, унда ҳар бир маҳалла аҳли учун алоҳидаалоҳида айтишлари суннати муаккададир. .Раддул давоми...

2542 04:00 / 30.06.2023
. . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини давоми...

2219 06:51 / 11.02.2025
Аудиолар

232416 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150925 09:35 / 11.08.2021