1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тафтиш

12:42 / 29 сентябрь 1103 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи бўлиб инквизиция тарихи ҳақидаги черков асарини сицилиялик инквизитор Луис Парамо ёзиб, «Муқаддас инквизицияни келиб чиқиши ва уни ривожланиши ҳақида»ги китобни нашр этган (Мадрид, 1598). Ушбу китобда Парамо, биринчи инквизитор, Одам Ато билан Момо Ҳавони жазолаган Парвардигори олам бўлганлигини исботлашга уринган. Унинг фикрича Инжилнинг биринчи инквизитори Ийсо алайҳиссалом бўлиб, уни ўрнига эса апостоллар Пётр ва Павел келганлар. Уни замондош инквизиторлари эса апостолларни инквизиторлик ишини бевосита давомчилариданлигини даъво қилган.

Инквизиция ҳақидаги биринчи танқидий хабар XVI асрда пайдо бўлиб, черков қийноқхоналарининг даҳшатларини ифодалаш билан машҳур бўлган «Муқаддас инквизициянинг қилмишлари» (Гейделберг, 1567) номли, бу мавзуга оид дастлабки китоблардан бирининг муаллифи, севил жаллодларини маҳбуси Раймундо Гонсалес де Монтес бўлиб, бу китоб деярли дарҳол Ғарбий Европанинг барча тилларига таржима қилинган.

XV асрнинг охирида биринчи маротаба, ундан кейин кўплаб ҳар хил тилларда, «Бу китобни ўқи, афсусланмайсан!» деган чақириқ ёзувлар билан нашр этилган Шпренгер ва Инститориснинг «Жодугарлар тўқмоғи» номли китоби инквизиция трибуналининг усулларини фош қилган.

Инквизиция фаолиятини бошланишини, ҳозирги кун анъанавий тарихчилари сохта «авлиё» Буюк Феодос I Рим императорининг бошқаруви (379 – 395, деган гап бор), унинг бидъатчилар ва манихейларга қарши курашишидан бошлаб, христиан ақийдаларини аллақандай тушунган ҳолда зўравонлик ҳатти-ҳаракатлар орқали жорий қилинганлиги билан боғлашган. Янги хронологияни сулолавий параллелизмига кўра у бошқа сохта авлиё Рим империясининг императори Лотар II-нинг (1075 – 1137 йиллар, деган гап бор) аксидир. Бу шахсларнинг тарихий асл нусхалари XV асрнинг иккинчи ярмига тегишли (оид).

П. Брейгел «Хоч кўтариш» инквизиторлар иштироки даги бир парча, 1564 йил.

Тарихчилар инквизициянинг тикланиши ва дастлабки инквизиция трибуналларининг тузилишини Рим папаси Иннокентий III (1160 – 1216 йиллар, деган гап бор) III ва IV Латеран бош черковининг қарори билан тасдиқланган (1179 ва 1215 йиллар, деган гап бор), бидъатчи албигойларга қарши ҳаракати билан боғлашади. Карл Маркснинг «Хронологик кўчирмалар»ида тасдиқлангани боис (классик 18 томлик Фридрих Христофор Шлоссернинг «Дунё тарихи»ни қисқача қилиб ёзиб олган), ушбу нуқтаи назарни совет расмий тарихчилар қўллаб-қувватлаган. Бироқ, бу қиссаларнинг барчаси XV–XVI асрлардаги ҳақиқий диний урушлар (халқ апостол христианлигининг бошланғич Реформацияси ва анабаптизми) ва 1512–1517 йиллардаги Лютеран бош черковининг сохта бир аксидир. Контрреформацияни тарихий ва ақийдавий томондан оқлаш мақсадида албигой урушлар ҳақидаги хабар ва Иннокентий III ҳақидаги маълумотлар XVII аср чегарасида қалбакилаштирилган. Шу вақтни ўзидаеқ авлиё Августин (354-430 йиллар, деган гап бор) ва Фома Аквинскийларга (1227-1274 йиллар, деган гап бор) нисбат берилмиш инквизициянинг диний далиллари қалбакилаштиришган.      

Шундай қилиб, Янги Хронологияга кўра католик инквизициянинг ҳаққоний пайдо бўлиши XV аср ўрталарига, ҳарбий-роҳиб орденларни тузилиши билан бирга, деярли бир вақтга тўғри келади. Кейинчалик, уларнинг келиб чиқишига салобатлироқ тус бериш учун, улар ҳақидаги маълумотлар анча қадимроқ замонларга киритилган. Папа ва император ҳукмдорлигига бўйсунган католик орденларни қароқчи ва денгиз қароқчилар тўдасидан ташкил топган, Рим инквизицияси эса, Рим папасининг шахсий гвардияси сифатида энг қобилиятли босмачилар сафидан қабул қилинар эди.

Расмий Рим инквизиция тузилишини 21 июл 1542 йилда соф дин ақийдаларини кўзатиш бўйича кардиналлар комиссиясини (булла «Licet ab initio» — «Бошидан бўлиш керак эди») тузган рим папаси Павел III га (1534–1549) мансуб, деб билишади. Дастлаб Римнинг биринчи Буюк инквизитори бўлган папа Павел IV (1555–1559) ушбу ташкилотга осмондаги ҳомий қилиб авлиё Доминикни тайинлайди. 1588 йил 22 январда Папа Сикст V (1585–1590) «Immensa aeterni Dei» декрети (католикларда буни «конституция», деб аташ одат бўлган) билан унга бевосита Рим епископига бўйсунадиган, конгрегация ҳуқуқини берган. У Олий апостол трибунал, Муқаддас Палата (Sacra Congregatio Universalis Inquisitionis) номларини олиб, испан инквизицияси суратида фаолият юритиши, бидъат, схизма ва аҳлоқ-одобга зид жиноятларни тергови билан шуғулланиши керак эди.       

Афсонага биноан Испан инквизицияси 1232 йил 26 майда пайдо бўлиб, худди папа Григорий IX биринчи инквизиторлани Арагонга юборгану, бироқ уни фаолияти ҳақида фақат XV асрда маълум бўлган: Испанияда аарон-геберларга (Ийсо алайхиссалом)ни миссиясини қабул қилмай, кейинроқ яҳудий бўлганлар) ва мавро-сарацинларга (Пайғамбар Исо алайхиссаломнинг илоҳийлигини қабул қилмай, кейинчалик мусулмонликни чиқарганлар) қарши диний уруш бошланган. Ааронлар ҳам, марвлар ҳам ўз диний маҳкамаларига (Синедрион ва Шариат маҳкамаси) эга бўлганга ўхшайди, модомики маълум бўлишича улар ўша вақтларда ўзларининг динларига нисбатан бўлган муртадларини шафқатсиз равишда таъқиб қилишарди. Бироқ, испан христианлари ғолиб келиб, матонатли «кофирларни» Африка, Осиёга ва Америкага қувиб, уларнинг мулкини тортиб олишди ва қолган ҳаммани (шундай қилиб чўқинтирилган ааронлар – маранлар ва чўқинтирилган маврлар – морисклар пайдо бўлганлар) чўқинтиришди. Ўша вақтларда Рим империясининг христиан иерархияси «Буюк схизма»ни ва кўп папалик (бир вақтни ўзида уларнинг сони бештагача бўлган) дастидан зарар кўриб турган бир пайт эди, шунинг учун ҳам Ватиканнинг марказлаштирилган диний ҳокимият ва ягона Рим папасини тайинламагунча ўзининг доктринасининг софлиги тўғрисида кам ўйланган.

XVI асрнинг охиригача Рим инквизицияси илм ва маданият ишлари билан кам қизиқган, чунки унданда муҳимроқ масала – Европанинг туб аҳолисини (аборигенларини) Рим ва Ватиканга бўйсундириш билан машғул эди. Католик черкови катта амалдорларинг ҳимояси остидаги, Италия санъатидаги мажусийлик оргиастик топинишнинг ривожланиши, ҳамда 1559 йилдагина «Тақиқланган китоблар индекси»ни тузилганлигини фақат шундан тушуниш мумкин. Мисол учун, гелиоцентрик назариясини баён қилган, 1543 йилда чоп этилган «Самовий жисмларнинг ҳаракатлари ҳақида» номли Коперникнинг китоби 1616 йилдагина, Галилейнинг устидан олиб борилаетган биринчи маҳкама жараёни пайтида тақиқланган.

Папа Пий X (1903–1914) 1908 йил 29 июндаги «Sapienti consilio» декрети билан бутунжаҳон инквизиция Муқаддас Палатасининг номини Муқаддас Конкрегация канцеляриясига (Sacra Congregatio Sancti Officii) ўзгартирди. 1917 йилда, Бенедикт XV (1914–1922) даврида унга, дастлаб махсус Конгрегация Индекси бошқарувида бўлган, тақиқланган китоблар индексини тузиш топширилган эди.

Папа Павел VI (1963–1978) Ватикан бош черкови ҳукмини амалга ошириш билан бирга, 1965 йил 7 декабрда «Integrae servandae» декрети билан Муқаддас Инквизицияни қайтадан ташкил қилиб, унга Диний таълимотлар Конгрегацияси (Congregatio pro Doctrina Fidei), деган ном берди. У имтиёзли ҳуқуқидан маҳрум қилинди, бошчилигига эса кардинал-префект тайинланди (хозирги кунда Уильям Иосиф Левада, William Joseph Levada).

Папа Иоанн Павел II (1978–2005) томонидан 1988 йил 28 июнда эълон қилинган, Рим Куриясининг Апостол конституцияси «Pastor Bonus» 48 бандига мувофиқ: «Диний таълимотлар конгрегациясига хос вазифалар, бутун католик дунёдаги диний таълимотлар ва одоб-аҳлоқга рағбарлантирмоқ, уни муҳофаза қилмоқ: шу сабабдан, нима бўлганида ҳам (барча нарса) бунга қандайдир таалуқли бўлса, унинг ваколатига киради».

Диний таълимотлар конгрегацияси тўртта бўлимга бўлинган: теология, интизом, эр-хотинлик ва роҳиблар бўлинмалари.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Аҳмад Роғиб Гарвард университети.АлАзҳар масжидидаги энг катта ҳонақоҳлардан бири. Бу ерда мусулмонлар намоз ўқийдилар. Масалан, мана бу устунлар ёнида. давоми...

3045 16:00 / 09.01.2020
иккинчи мақола Андалусиялик машҳур олим Абдуллоҳ ибн Байтар 11901248 ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва фармацевт сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, 1400га яқин давоми...

1169 14:00 / 10.05.2023
Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган пайтларида, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг давоми...

2361 22:00 / 24.04.2020
1144 йилнинг декабрь ойида Мосул амири Имадуд Дин Занги Эдессани босиб олганидан сўнг, 1145 йили папа Евгений III 1145ndash1153 янги салб юришига чақириқ билан чиқди. Жўшқин давоми...

2266 11:00 / 05.10.2023