1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Зулмат асрида яшаб келган жамият

12:05 / 08.01.2024 2042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Профессор Чарльз Барнет шундай дейди:
«Аделарднинг асарларидан яхшигина хабардор бўлган Морлалик Дениэль ўзининг Париж сафари ҳақида ҳикоя қилади: «У ердаги олимлар жуда зерикарли экан, чунки улар фақат каттакон қўлёзмаларни ўқиб, уларнинг ҳошиясига белгилар қўйиб кетишар эди. Бу қўлёзмалар қонуншуносликка оид эди. Шунда мен Толедода одамлар квадрильяни ўрганаётгани, математика, астрономия ва арифметика билан шуғулланаётганини эшитиб, у ерга отландим. Айтишим керакки, натижа кутганимдан ҳам зиёда бўлди». Бу унинг учун ғоятда қизиқарли тажриба бўлди. У ўзининг Толедога сафари ҳақида китоб ёзиб, мусулмонлар ўз ғояларини лотинларга қараганда нақадар лўнда ва тушунарли тарзда тушунтиришини таъкидлади».


Толедода тарихий аҳамиятга молик воқеалар юз берарди. Мусулмон олимларининг шоҳ асарлари, шунингдек, қадимий юнон файласуфларининг аллақачонлар унутилиб кетган китоблари ғарбда ҳосилдор заминга эга бўлди. Толедодан қайтаётган олимлар ўзлари билан бебаҳо ҳикматларни олиб қайтишди. Натижа ўзини узоқ куттирмади. Кечагина зулмат асрида яшаб келган жамият янги маданиятни барпо этишга бел боғлади.


Толедодан 1300 километр масофада, Англиянинг ғарбида мусулмонларнинг Европа Ренессансига кўрсатган таъсирининг яққол далили топилди. Бу далил – Солсбери черкови чордоғидаги тўсинларга ўйилган рақамлар эди. Бугунги кунда бу рақамларни ҳамма билади, бироқ XIII аср Европаси учун улар тушунарсиз, нотаниш шарқий белгилар эди.


«Мана бу – 3 рақами. Бу рақам тахминан 1240 йилда, қурилишда ишлатилган тўсинга ёзилган. Бу – қурилишда араб рақамларининг биринчи бор ишлатилиши. Кейинги тўсинларда 2 рақамини, мана бу ерда эса 4 рақамини кўриш мумкин. Нариги томонда ҳам 1, 2, 3, 4 рақамлари ёзилган, бироқ ҳар биридан кейин N ҳарфи ёзилган. Бу ҳарф мана шу тўсинларнинг шимол томонга қўйилиши кераклигини билдиради. Демак, дурадгорлар бу рақамларни тўсинларни тахлаш тартибини белгилаш учун ёзиб қўйишган».


Тўққизта рақамдан кейинги 0 ёзиб, унинг ёрдамида ўнлик, юзлик, минглик ва бошқа сонларни ёзиш системасини ҳиндлар ўйлаб топишган. Мусулмонлар уни VIII асрда ўзлаштиришди. Бу тизимнинг қулай ва осонлиги европаликларни лол қолдирди. 


«Одамлар ҳинд-араб рақамларининг мавжудлиги ва уларнинг салоҳиятини кўриб, ҳар бир рақамнинг ўз ўрни ва қиймати борлигини кўриб, табиийки, рим рақамларидан афзал кўришди, чунки рим рақамларида исталган сонни ёзиш бироз қийин бўлиб, каттароқ сонларни баъзан учта ва ҳатто ??? рақам билан ёзишга тўғри келади». 


Араб рақамлари Европага кириб келган ғоялар уммонидаги айсбергнинг қирраси эди холос (денгизидан бир томчи эди, холос). Мазкур илмий-амалий янгиликлар европаликларга Солсбери черкови каби кафедрал черковлар қуришга имкон берди.


«Уларнинг илғор математик усуллар билан биргаликда Солсбери черкови каби готик соборлар қурилишида қўлланилгани эътиборга лойиқдир. Бу собор аввалги бинолардан фарқли равишда ўта мураккаб математик ҳисоб-китоблар асосида қурилган».


«Бу меъморлар, қурувчилар, дурадгорлар, олимлар, ўқитувчилар ва руҳонийлардан иборат улкан жамоа эди. Улар ташкил қилган интеллектуал ҳаракат Ислом оламининг илмий салоҳияти олдида кўп жиҳатдан қарздордир». 


Мусулмонларнинг таъсири остида Европа черковларининг илмий марказларига илмий тафаккур кириб кела бошлаган.


Солсбери каби черковлар европаликларнинг мусулмонлардан қабул қилиб олган ҳикматлар намунасидир, чунки улар илмий марказлар бўлган. Ҳар қандай режа ва ғоялар айнан шу ерда пайдо бўлиб, шундан кейингина тош ва ғишт кўринишида қад кўтарган. 
Вақт ўтиши билан, ушбу илмий марказларнинг моҳияти бироз ўзгарди. Бутун Европа бўйлаб черковга алоқадор бўлмаган таълим муассасалари пайдо бўла бошлади. Уларни университет деб аташарди. 
Харитадаги титрлар:
Париж
Оксфорд
Болонья
Тулуза
Кэмбридж
Наполи
Интеллектуал мудроқдан уйғона бошлаган Европа Толедодан келаётган сон-саноқсиз таржималарни ўқиб, ўзлаштира бошлади. Европаликларнинг дунёқарашига энг катта таъсир кўрсатган нарса Арастунинг аллақачонлар унутилиб кетган, бироқ энди араб тилига таржима қилинган китоблари бўлди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрл

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ижтиҳодга келадиган бўлсак, биз у ҳақда гапирганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётларида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда давоми...

1458 14:02 / 25.04.2025
1248ndash1250 Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I давоми...

1978 11:25 / 04.11.2023
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи .Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди, номли китобида қуйидагиларни ёзади .Адиблардан бири шундай давоми...

1578 14:27 / 15.04.2025
Иккинчи башорат.Аллоҳ Набийлардан .Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон давоми...

2998 11:05 / 31.10.2019
Аудиолар

231242 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149768 14:35 / 11.08.2021