Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тавба | Тазкия дарслари (300-дарс)

19:00 / 28.09.2024 1993 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тавба» сўзи араб тилида «қайтиш» маъносини англатади. Банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам «тавба» деб аталган.

Уламолар тавбанинг шаръий маъноси ҳақида бир-бирини тўлдирувчи ва таъкидловчи бир неча таърифларни айтганлар:

Роғиб: «Шариатда тавба гуноҳни ёмонлиги учун тарк қилиш, ўзидан ўтган камчиликка надомат қилиш, гуноҳни яна такрорламасликка азм қилиш ва имкони бор ишларни қайтадан қилишдир», деган.

Журжоний: «Тавба қалбдаги гуноҳда давом этиш тугунини ечиб, Аллоҳга қайтиш ва Роббнинг барча ҳақларини адо этиш», деган.

Баъзилар: «Тавба эътироф, надомат ва гуноҳдан узилиб чиқиш», деганлар.

Бошқалар: «Тавба қилинган маъсиятга маъсият бўлгани учун надомат чекиш ва уни қайтармасликка азму қарор қилиш», дейдилар.

«Таърифот» китобининг соҳиби тавбанинг маъноси ва турлари ҳақида жумладан, қуйидагиларни келтирган:

«Тавбанинг маъноси учтадир: Биринчиси – надомат қилиш. Иккинчиси – Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтишга азму қарор қилиш. Учинчиси – зулмларни ўрнига қайтариш учун ҳаракат қилиш.

Тавбанинг турлари:

1. «Иноба тавбаси» – Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб қилинган тавба.

2. «Истижоба тавбаси» – Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган тавба.

3. «Фосид тавба» – фақат тил билан қилинган тавба.

4. «Саҳиҳ тавба» – банданинг гуноҳ қилиши билан дарҳол ўзини билиб, ундан қайтиши.

5. «Насуҳ тавба». Араб тилидаги «насуҳ» сўзи «холис», «жазм», «содиқ», «насиҳат қилувчи» маъноларини англатади. Демак, «тавбатан насуҳан» бирикмаси «холис тавба», «жазм тавба», «содиқ тавба», насиҳатга тавба» деган маъноларни англатади.

Аллоҳ таоло шундай буюради:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!» (Таҳрим сураси, 8-оят).

Насуҳ тавбанинг шаръий маъноси ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан: «Тавбаи насуҳ нима?» деб сўралганда, «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайрилмаслигидир», деб жавоб берганлар.

Журжоний: «Насуҳ тавба олдинги гуноҳга қайтмасликка мустаҳкам азму қарор қилишдир», деган.

Таҳонавий: «Насуҳ тавба қалб амалларидан бўлиб, қалбни гуноҳлардан тозалашдан иборатдир. Унинг аломати банда маъсиятни ёмон кўриши ва қабиҳ санаши ҳамда ҳеч хотирига келтирмаслигидир», деган.

Тавба ва унинг шартлари ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади:

«Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлиши учун уч шарт бор:

1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш.

2. Уни қилгани учун надомат чекиш.

3. Абадул-абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш.

Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди.

Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт – ўша одамнинг ҳаққидан қутулиш зиёда қилинади.

Ҳақ мол-мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади.

Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди.

Агар ҳақ ғийбат каби маънавий нарсаларда бўлса, мазлумдан ҳаққини ҳалол қилишини илтимос қилади.

Албатта, бунда тавба учун қилинаётган иш аввалгисидан кўра катта зарар келтирмаслиги шарт.

Барча гуноҳлардан тавба қилиш вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ўша гуноҳдан қилган тавбаси тўғри бўлади. Қолган гуноҳлари тураверади.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ..Ким намозга чиққанида .Аллоҳим Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи давоми...

6085 13:02 / 11.07.2020
Сабр қилиш қийин ва машаққатли бўлса ҳам, илм ва амал қоришмасидан унинг маъжунини тайёрласа бўлади. Зотан, қалбнинг барча хасталикларига худди шу икки нарса ndash давоми...

1973 15:05 / 30.06.2024
1. Салмон Форсий розияллоҳу анҳуЭронда ҳижратдан 215 йил олдин туғилганлар. Ҳижрий 35 санада 250 ёшларида Эроннинг Мадоин шаҳрида вафот этганлар.Салмон Форсий давоми...

6571 15:10 / 28.12.2018
Олимлардан бири билан кимлиги номаълум бўлган шахс бир масалада тортишиб қолибди. Ҳалиги киши ўзининг гапини тўғри, олимнинг гапини нотўғри деб туриб олибди. давоми...

4522 11:31 / 16.05.2021
Аудиолар

210887 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130151 14:35 / 11.08.2021