1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Умарнинг адолати

12:36 / 23.09.2024 2222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳақларида сўз кетганида, у кишининг адолатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишнинг ўзи қизиқ туюлади. Зеро, дунёда Умар ва адолат сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатса ҳам бўладиган даражага бориб қолган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ишлари адолатдан иборат бўлган. Кўпчилик ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаганда «Умари одил» демаса, қандайдир камчиликка йўл қўйгандек туюлади.

Шундай бўлса ҳам, ҳозирда адолатга муштоқлик кучайганлиги учун, кишиларда одил раҳбар қандай бўлганини билиш истаги кучайганлиги учун ва қадимги китобларимизда ҳам «Ҳазрати Умарнинг адолати» номли сарлавҳаларни кўрганимиз учун бу мавзуга алоҳида мурожаат қилишни маъқул топдик.

Ибн Асокир, Саъид ибн Мансур ва Байҳақийлар аш-Шаъбийдан ривоят қиладилар:

«Умар билан Убай ибн Каъб (хурмо) талашиб қолдилар. Умар:

«Ўртамизда (ҳукм қилиш учун) бир одам танла», деди. Икковлари ҳам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни танлаб, унинг олдига бордилар. Умар:

«Ҳузурингга ўртамизда ҳукм чиқаргин, деб келдик. Ҳукм уйда берилур», деди.

Улар киришгач, Зайд тўрдан жой кўрсатиб:

«Бу ёққа, эй мўминларнинг амири», деди. Умар унга:

«Бу биринчи жабрдир. Ҳукмингда зулм қилдинг. Мен талашган одам билан бирга ўтиришим керак», деди.

Икковлари унинг қаршисига ўтирдилар. Убай даъво қилди, Умар инкор қилди. Шунда Зайд Убайга:

«Мўминларнинг амирини қасам ичишдан афв қил. Мен бу нарсани ундан бошқа учун илтимос қилмайман», деди.

Ана ўшанда Умар қасам ичиб, Умар билан авом халқдан биттасини тенг кўрмагунча, Зайд қози бўлмаслигини таъкидлади».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларТаҳликали кунларда4қисм Маккада мусулмонлар учун қора кунлар, давоми...

6362 16:36 / 21.04.2017
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар БУЮК ИСЛОМ БИРОДАРЛИГИ13қисмРисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6255 16:20 / 21.04.2017
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бомдод намозини ўқидилар, сўнг .Фалончи келдими, давоми...

3094 11:00 / 06.01.2022
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога интиқол қилганларидан сўнг Билол розияллоҳу анҳу Мадинада тура олмай, Шом тарафларга бош олиб кетадилар. давоми...

3736 09:07 / 11.09.2023
Аудиолар

230223 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148800 14:35 / 11.08.2021